بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Билмай туриб Аллоҳга қарши гапириш гуноҳдир
Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
رَوَى الزُّهْرِيِّ عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ قَالَ: سَمِعَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَوْمًا يَتَدَارَءُونَ فَقَالَ: “إِنَّمَا هَلَكَ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ بِهَذَا ضَرَبُوا كِتَابَ اللَّهِ بَعْضَهُ بِبَعْضٍ وَإِنَّمَا نَزَلَ كِتَابُ اللَّهِ يُصَدِّقُ بَعْضُهُ بَعْضًا فَلَا تُكَذِّبُوا بَعْضَهُ بِبَعْضٍ فَمَا عَلِمْتُمْ مِنْهُ فَقُولُوا وَمَا جَهِلْتُمْ فَكِلُوهُ إِلَى عَالِمِهِ” رواهأحمد في مسنده
Аз-Заҳрий Амр ибн Шуайбдан ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг (Қуръон оятлари ҳақида) бир-бирлари билан талашиб, тортишаётганларини эшитиб, “Албатта, сизлардан олдингилар ҳам шу туфайли ҳалок бўлишди. Улар Аллоҳнинг китобини (оятларини) бир-бирига қарама-қарши қўйдилар. Ҳақиқатда эса, Аллоҳнинг китоби бир-бирини тасдиқлаган ҳолда нозил бўлган. Бас, (Қуръон оятларининг) баъзиси билан баъзисини ёлғонга чиқарманг. Нимани билсангиз ўшани айтинг, билмаганингизни билган одамга топширинг. (Аҳмад “Муснад”ида ривоят қилган).
Айюб ибн Мулайка шундай ривоят қилади. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан бир оят ҳақида сўралганда, у киши: “Агар мен Аллоҳнинг Китобида Аллоҳ хоҳлаганидан бошқа нарсани айтсам, қайси ер мени бағрига олади, қайси осмон мени паноҳига олади?” дея жавоб берди.
Ибн Масуд ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумадан қилинган ривоятда: “Кимки одамлар сўраган ҳар бир нарсага фатво бераверса, у касалдир”, дейилади.
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Мен Моликнинг шундай деганини эшитдим: Ибн Ажлон Ибн Аббосдан “Агар олим билмайман, деб айта олмаса, охиратини барбод қилади”, деганлигини ривоят қилган.
Абу Ҳусайн ал-Асадий шундай дейди: “Улар бу масала ҳиқида фатво беряпти. Агар ўша масала Ҳазрати Умарга тақдим этилганида, Бадрда қатнашганларни йиғиб, уларнинг фикрини эшитиб, кейин фатво берган бўлар эди”.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан шундай деганлиги ривоят қилинади: “Кимнинг илми бор бўлса, гапирсин”. Кимнинг илми йўқ бўлса, «Аллоҳ билади», десин. Чунки Аллоҳ Таоло Пайғамбарига бундай деди:
{قُلْ مَآ أَسْأَلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ وَمَآ أَنَآ مِنَ ٱلْمُتَكَلِّفِينَ}
“(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: «Мен (Қуръонни етказганим учун) сизлардан бирон ажр-ҳақ сўрамайман ва мен сохтакорлардан (яъни ёлғондан пайғамбарликни даъво қилгувчи кимсалардан) ҳам эмасман”. (Сад: 86).
Булар Умматнинг пешвоси, илм, амал ва тақво жиҳатидан Умматнинг энг яхшиси бўлган саҳобалар ва тобеинларнинг сўзларидир. Бугунги кунда Аллоҳнинг динига қарши журъат қилиб, одамларга Аллоҳ хоҳлаган нарсадан бошқача фатволар бераётган замонавий уламолар бу ҳақида нима дейди? Нега улар дунё илинжида, жаҳаннамга қараб кетишмоқда? Нега улар ўз ҳукмдорларини рози қилиб, Роббисини норози қилишмоқда? Нега халқни илм-маърифатдан чалғитишмоқда? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақида шундай марҳамат қилдилар:
“إذا رأيتم العلماء على أبواب السلاطين فخافوا على دينكم منهم“
“Агар олимларни султонларнинг эшикларида кўрсангиз, динингизда улардан қўрқинг”.
Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
11 Жуммадул Увла, 1446ҳ йил.
14 Ноябрь, 2024м йил.