بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Қалбларнинг фитнага дучор бўлиши
Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ نُمَيْرٍ حَدَّثَنَا أَبُو خَالِدٍ يَعْنِي سُلَيْمَانَ بْنَ حَيَّانَ عَنْ سَعْدِ بْنِ طَارِقٍ عَنْ رِبْعِيٍّ عَنْ حُذَيْفَةَ قَالَ: كُنَّا عِنْدَ عُمَرَ فَقَالَ أَيُّكُمْ سَمِعَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَذْكُرُ الْفِتَنَ؟ فَقَالَ قَوْمٌ: نَحْنُ سَمِعْنَاهُ، فَقَالَ: لَعَلَّكُمْ تَعْنُونَ فِتْنَةَ الرَّجُلِ فِي أَهْلِهِ وَجَارِهِ؟ قَالُوا: أَجَلْ، قَالَ: تِلْكَ تُكَفِّرُهَا الصَّلَاةُ وَالصِّيَامُ وَالصَّدَقَةُ، وَلَكِنْ أَيُّكُمْ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَذْكُرُ الْفِتَنَ الَّتِي تَمُوجُ مَوْجَ الْبَحْرِ؟ قَالَ حُذَيْفَةُ: فَأَسْكَتَ الْقَوْمُ، فَقُلْتُ: أَنَا، قَالَ: أَنْتَ لِلَّهِ أَبُوكَ، قَالَ حُذَيْفَةُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: “تُعْرَضُ الْفِتَنُ عَلَى الْقُلُوبِ كَالْحَصِيرِ عُودًا عُودًا فَأَيُّ قَلْبٍ أُشْرِبَهَا نُكِتَ فِيهِ نُكْتَةٌ سَوْدَاءُ وَأَيُّ قَلْبٍ أَنْكَرَهَا نُكِتَ فِيهِ نُكْتَةٌ بَيْضَاءُ حَتَّى تَصِيرَ عَلَى قَلْبَيْنِ عَلَى أَبْيَضَ مِثْلِ الصَّفَا فَلَا تَضُرُّهُ فِتْنَةٌ مَا دَامَتْ السَّمَاوَاتُ وَالْأَرْضُ وَالْآخَرُ أَسْوَدُ مُرْبَادًّا كَالْكُوزِ مُجَخِّيًا لَا يَعْرِفُ مَعْرُوفًا وَلَا يُنْكِرُ مُنْكَرًا إِلَّا مَا أُشْرِبَ مِنْ هواه” رواه مسلم
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Нумайр бизга Ҳузайфадан шундай деганлигини ривоят қилди: Умарнинг ҳузурида ўтирган эдик, у “Сизлардан қайси бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фитна ҳақида айтганларини эшитгансиз?”, деб сўради. Одамлар “Биз эшитганмиз», дейишди. Умар “Эҳтимол, сиз кишининг оиласи ва қўшниси ҳақида фитнасини назарда тутаётгандирсиз?” деди. Улар “Ҳа”, дейишди. Умар “Намоз, рўза ва садақа бунга каффоратдир, лекин сизлардан қайси бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг денгиз тўлқинлари каби тўлқинланувчи фитнани зикр қилганини эшитгансиз?”, деб сўради. Ҳузайфа айтади: «Одамлар жим бўлиб қолди, шунда мен “Мен эшитганман”, дедим. Умар “Отанга раҳмат?” деди. Ҳузайфа айтади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: “Фитналар худди бўйра (ухлаган одамга ёпишиб) изи чиқиб қолганидек, қалбларга ёпишади. Қайси қалб фитналарга учса, фитна унинг қалбида қора доғ бўлиб қолади. Қайси қалб бу фитналарни инкор қилса, унда оқ нуқта пайдо бўлади. Шундай қилиб, қалб иккита қалбга айланади (яъни икки хил қалб бор). Биттаси худди Сафо каби оппоқ қалб бўлиб, еру осмонлар турар экан унга фитналар таъсир қилмайди. Иккинчиси эса маъруфни билмайдиган ва мункардан қайтармайдиган, фақат нафсига учадиган ичи бўш кўза каби кулранг қора қалбдир”.
Абу Холид шундай дейди: Ўшанда мен Саъдга “Эй Абу Молик, қора нима?” дедим. У “Зулмат”, деди: Мен: “ичи бўш нима?” дедим. У: “тўнтарилиб қолган”, деди.
Қалбларнинг фитнага дучор бўлишнинг маъноси шуки, фитна қалбларга ёпишиб, унга таъсир қилади. Худди бўйра ухлаётган одамнинг юзига из қолдиргани каби. Бўйра тўқилгандек бирин-кетин из қолдиради.
Ал-Хаттобий шундай дейди: “Фитна қалбларда пайдо бўлади, яъни, қамиш ортидан қамиш орқали бўйра тўқилгани каби фитна ортидан фитна келиши билан қалбларни оқартиради ёки қорайтиради.
Қози Иёз шундай дейди: “Бўйрачи бўйра тўқиётганда таёқ ишлатади. Бу қалбларни бирин-кетин васвасага соладиган фитнага ўхшайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси қалб бу фитналарни инкор қилса, унда оқ нуқта пайдо бўлади”, деган сўзларининг маъноси, у бутунлай қалбга кириб, эгаллаб олади, деганидир”.
“Шундай қилиб, қалб иккита қалбга айланади (яъни икки хил қалб бор). Биттаси худди Сафо каби оппоқ қалб бўлиб, еру осмонлар турар экан унга фитналар таъсир қилмайди. Иккинчиси эса маъруфни билмайдиган ва мункардан қайтармайдиган, фақат нафсига учадиган ичи бўш кўза каби кулранг қора қалбдир” дегани, ўша давр одамлари каби ёки инсон қалбига яраша бўлади, деган маънони билдиради. Унинг юраги икки хил бўлади. Улардан бири Сафо каби оппоқ, яъни жуда оппоқ ва Сафо тоши каби. Иккинчиси кулранг каби қора, яъни қора билан чанг ўртасидаги ранг. “Ичи бўш кўза” яъни, илм-маърифатдан маҳрум қолган одам. У фойдаланилмай тўнтарилиб қолган кўзага ўхшатилган. Бошқача қилиб айтганда, у қалб шаръий жиҳатдан нима яхши-ю, нима ёмонлигини билишни истамайдиган, фақат ўз хоҳиш-истакларини амалга оширадиган қалбдир.
Қози Иёд раҳимаҳуллоҳ айтади: “Сафога қиёслаш унинг оқлигини тушунтириш эмас, балки иймонининг мустаҳкамлигини ва камчиликлардан сақланишини тасвирлашдир. Кир нарсалар ёпишмайдиган силлиқ Сафо тоши каби, унга ҳам фитналар ёпишмайди ва таъсир қилмайди.
Ҳадиснинг маъноси шуки, инсон ўз нафсига эргашиб, гуноҳ қилса, ҳар бир қилган гуноҳи билан унинг қалбига зулмат кириб боради. Натижада фитналаниб ундаги Ислом нури ўчади. Қалб кўзага ўхшайди, агар тўнтарилиб қолса ичида нарса тўкилиб, кейин унга ҳеч нарса кирмайди.
Термизий шундай ривоят қилади: “Мўмин гуноҳ қилганда, унинг қалбида қора доғ пайдо бўлади. Агар тавба қилса, воз кечса, истиғфор айтса, қалби покланади. Агар гуноҳ кўпайса, у қалбни эгаллаб олади. Бу Аллоҳ Таоло марҳамат қилган қалбларни қоплаб олишидир.
كَلاَّ بَلْ رَانَ عَلَى قُلُوبِهِمْ مَّا كَانُواْ يَكْسِبُون
“Йўқ, (ундоқ эмас)! Балки уларнинг дилларини ўзлари касб қилгувчи бўлган гуноҳлари қоплаб олгандир!”. (Мутафифийн: 14).
Мужоҳид шундай дейди: У гуноҳ қилган одамдир, гуноҳ унинг қалбини ўраб олади. Шундан кейин гуноҳ қалбини қоплаб, уни эгаллаб олади”.
Фарро шундай дейди: “Уларнинг жиноятлари ва гуноҳлари кўпайиб, қалбларини ўраб олди”.
Мужоҳид ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Қалб кафт кабидир. Шунинг учун ҳам банда гуноҳ қилса, қисқариб ва бармоқлари бирлашади. Агар яна гуноҳ қилса, у ёйилиб яна бир гуноҳ қўшади. Бора-бора қалбда из қолдиради”.
Эй, инсоният учун чиқарилган энг яхши уммат! Сабр қилинг ва Аллоҳнинг амрига рози бўлиб, савобга интилинг. Яхшиликни буюриб, ёмонликдан қайтаринг. Қалбларни Аллоҳ ҳузуридаги нарсага ва севимли Муҳаммад ва унинг саҳобалари билан бирга бўлишга боғланг. Ўтгинчи дунёга боғламанг. Сиз шукр қилсангиз Аллоҳ Таоло буни сизга насиб этади. Оқибат тақводорларникидир.
Адолатсиз ва золим тузумларга қарши туриш учун қарорингизни кучайтиринг ва чора кўришни бошланг. Аллоҳ сизни асраб, қўллаб қувватлайди. Ҳақиқатга эргашганларни Аллоҳнинг аскарлари қўллаб-қувватлайди. Сиз дуч келган қийинчиликлардан маҳзун бўлманг ва ўтказиб юборган нарсангиз учун қайғурманг. Биз учун энг олий жаннат – Фирдавсга эришадиган вақт келди.
Аллоҳим, қалбларимизни иймонга тўлдиргин ва бизларни динингда мустаҳкам қилгин. Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоядир ва У нақар гўзал вакилдир.
Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
07 Жуммадул Увла, 1446ҳ йил.
09 Ноябрь, 2024м йил.