Маҳаллий сайлов: Халқ демократияни рад этмоқда

219
0

Маҳаллий сайлов: Халқ демократияни рад этмоқда

Қирғизистонда 17 октабр куни маҳаллий кенгашларга сайлов бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг автоматик санаш тизимидаги маълумотларга кўра, сайловда 1 миллион 150 минг 931 нафар фуқаро иштирок этди. Бу эса, умумий сайловчиларнинг 28 фоизидан камини ташкил этади.

Сайлов 33та шаҳар, жумладан Бишкек ва Ўш шаҳрида ҳамда 231та қишлоқ кенгашида бўлиб ўтди. 33та шаҳар кенгашидаги 1000га яқин ўрин учун 5000га яқин номзод кураш олиб борди. 231 қишлоқ кенгашида 10 мингга яқин фуқаро 5 мингдан ортиқ мандат учун кураш олиб борди.

Бундан аввал, бир мандатли сайлов округлари бўйича 28 апрель куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловда сайловчиларнинг 25 фоизидан камроғи иштирок этган эди. Ўтган йили Ленин туманида бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловда сайловчиларнинг атиги 13,95 фоизи овоз берган. Бу Қирғизистонда энг кам иштирок этган сайлов бўлди.

2017 йилги президентлик сайловида эса, сайловчиларнинг 56 фоизи иштирок этган бўлса, 2021 йилги президентлик сайловида атиги 39,75 фоиз сайловчи иштирок этди. 2020 йилги Жогорку Кенеш сайловига сайловчиларнинг 56,2 фоизи, 2021 йилда эса 34,93 фоизи иштирок этди.

Дарҳақиқат, сайловларда иштирок этаётган фуқаролар сони халқнинг демократик тузумга бўлган ишончининг кўзгусидир. Аниқроғи, юқоридаги ҳолат Қирғизистондаги сайловчиларнинг асосий қисми сайловни бойкот қилганини кўрсатмоқда! Чунки халқ демократиядан ҳам, бир-биридан фарқ қилмайдиган ҳукуматлардан ҳам, фақат амалдорлар ва бойлар манфаатига хизмат қиладиган сайловлардан ҳам безор бўлди. Бунинг сабаби шундаки, Қирғизистон “мустақил” бўлганидан бери иқтидорни эгаллаган ҳукумат мамлакатни кучсизлантириш ва халқни қашшоқлаштиришдан бошқа иш қилмади. Сайлов ёки давлат тўнтариши йўли билан келган ҳокимлар бу жиҳатдан бир-биридан ҳеч фарқ қилмайди. Бундан ташқари коррупция, адолатсизлик ва ахлоқсизлик ҳам кенг тарқалди. Бунинг асосий сабаби, шубҳасизки, улар юритаётган демократик тузумдир. Чунки демократия фақат ёлғонлардан иборат. Масалан, демократия – бу халқ бошқаруви, дейишади. Уларга кўра, Халқ ўзини тўғридан-тўғри бошқара олмагани учун бир раҳбарни ўзларидан вакил сифатида сайлайди. Бироқ, амалда бунинг иложи йўқлигини кўриб турибмиз. Аниқроқ айтганда, сайлов пули борлар ва ҳукумат вакилларининг манфаатини кўзлаб ўтказилади. Қонунлар ҳам мана шу бир ҳовуч кимсалар манфаати учун ишлаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Демократик тузум тарафдорлари ҳам кўпчилик овоз ҳал қилувчи кучга эга эканлигини таъкидлайдилар. Бироқ Қирғизистонда бўлиб ўтган сайловлар бунинг қуруқ сафсата эканлигини исботлади. Агар улар айтганларидек, “кўпчилик”нинг фикри инобатга олинса, 60-70 фоиз сайловчилар қатнашмаган сайлов натижаси бекор қилиниши керак бўлар эди.

Шунингдек, улар “сайланган раҳбар барча халқнинг етакчисидир”, дейишади. Бу ҳам ҳақиқатдан узоқдир. Зеро, демократик давлатда партиялар етакчи ва мухолиф партияларга бўлинади. Натижада жамият ҳам ҳукуматни қўллаб-қувватловчи ва унга қарши турувчи сифатида иккига бўлинади. Бундай вазиятда бир томоннинг талаби бажарилмаслиги табиий. Мисол учун, ЛГБТга ва қиморхоналарга қарши нутқлари ва намоз ўқиши туфайли кўпчиликнинг овозини қўлга киритган номзодни олиб кўрайлик. У лавозимга киришиши биланоқ сайловчиларнинг ушбу йўналишдаги талабларини бажаришга, аниқроғи, ЛГБТ вакиллари фаолиятини ва қимор ўйинларини тақиқловчи қонунларни амалга оширишга ҳаракат қилади. Бу билан жамиятнинг бир қисми бўлган озчиликни таъқиб қилишга тўғри келади. Аммо мамлакатимиз демократик тузум асосида бошқарилгани сабабли казинолар очилишига рухсат берилган, ЛГБТ вакилларига жинсий эркинлик таъминланган. Натижада кўпчиликнинг талаблари қондирилмай қолаверади. Демек, кўриниб турибдики, мусулмонлар аста-секин сайловлар орқали ғалаба қозонади, деган фикр ёлғондан бошқа нарса эмас.

Дарҳақиқат, демократик тузум Исломга мутлақо зиддир. Исломда инсоннинг қонун чиқаришига асло ўрин йўқ. Аллоҳ Таоло айтади:

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар.

Ислом шариатида танлов ва сайловларга оид алоҳида ҳукмлар мавжуд бўлиб, улар Ғарб тузумидаги сайловлардан ва мусулмон мамлакатларида қўлланилаётган ифлос тузумлардан тубдан фарқ қилади. Ислом шариатида сайловлар ҳеч қандай босим ва мажбурловсиз эркин ўтказилади. Ҳар бир инсон, агар у ўзини лаёқатли деб билса ёки бошқа мусулмонлар уни лаёқатли деб ҳисобласа, сайловда ўз номзодини қўйиш ва сайланиш ҳуқуқига эгадир. Бунда Ислом ва унинг ҳукмлари сайловлар учун асос бўлиши шарт бўлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биз мусулмонлар демократиядаги сайлов деган ёлғонга алданмаслигимиз ва у билан машғул бўлмаслигимиз керак. Шунингдек, унга жалб қилиш учун қилинган саъй-ҳаракатларга кескин қаршилик кўрсатишимиз лозим. Зеро, жиноий режимнинг парламенти ёки ҳукумати ишларига иштирок этиш жиноятчиларнинг умрини узайтиради. Чунки сайловлар бизни буюк мақсаддан чалғитадиган ўйиндир. Буюк мақсад – бу бугунги бузуқлик ва коррупцияга ботиб қолган режимни қўллаб-қувватлаётган империалистик тузимни ағдариб, ўнинг ўрнига Исломни ҳаётга қайтаришдир. Аллоҳ Таолодан Ислом умматини тўғри ўзгартириш неъмати билан сийлашини, ҳукмдорларнинг ҳийла-найранглари ва алдашларини биздан узоқ қилишини сўраймиз.

 Мумтоз Маваруннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here