Қирғизистонда қабул қилинаётган Дин ҳақидаги қонун энг либерал қонунми?

86
0

Қирғизистонда қабул қилинаётган Дин ҳақидаги қонун энг либерал қонунми?

“Қирғизистонда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Дин тўғрисидаги қонун барча постсовет давлатлар орасида энг либерал қонун ҳисобланади”. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Алмамбет Шикмаматов давлат раҳбарининг Дин уламолари ва муфтиёт вакиллари билан бўлган сўнгги учрашувида маълум қилди.

“Қонун лойиҳаси бўйича барча фикрлар икки ойдан ортиқ вақт давомида ҳар томонлама таҳлил қилиниб, бир тўхтамга келдик. Ушбу қонуннинг асосий мақсади мамлакатдаги диний фаолиятни тартибга солишдан иборатдир. Кўплаб саволлар даъват масаласига оид бўлди. Даъват ҳозирда замонавий янги технологиялар, веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлар орқали давом этаверади. Қўшимча аниқлаштириш ва тузатишлардан сўнг президент қонун лойиҳасини парламентга юборади. Парламентда бир ой муҳокама қилингандан сўнг, агар қабул қилинса, келаси йилни янги қонун билан бошлаймиз”, — деди Шикмаматов.

Йиғилишда президент ҳам ўз фикрини билдириб, давлат диний фаолиятга аралашмаслигини, айни пайтда Дин ходимлари ҳам давлат ишларига аралашмаслиги кераклигини билирди. У буни дунёвийлик тамойилнинг асосий мазмуни сифатида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у муфтиётда ва диний соҳада тартибсизлик мавжудлигини ҳамда муфтиёт ва уламолар кенгашига ҳурмат қолмаганлигини қўшимча қилди.

Шикмаматовнинг “минтақадаги энг либерал диний қонун” деган гапи ҳақиқатга тўғри келмайди. Буни ҳукуматнинг муфтиётдан иккиюзламачилик билан фойдаланиб, Дин ва уламоларга босим ўтказишга уриниши дея баҳолашимиз мумкин.

Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича йиғилишларда Дин пешоларининг оддийгина иштирокчи бўлиб қолаётгани, уларнинг ҳуқуқий ва маънавий кучга эга эмаслиги, муҳокамалар фақат давлат вакилларининг талабига кўра ўтказилаётгани мазкур масала юзасидан ҳақиқий муҳокама бўлганини йўққа чиқаради. Олимлар томонидан кўтарилган масалалар фақат риторик бўлса ҳам, шунингдек давлат мутасаддиларининг жавоблари қониқарли бўлмаса ҳам, барибир бу қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланиши очиқ-ойдин кўриниб турибди. Яъни, қонун лойиҳасини муҳокама қилиш номи остида ўтказилган мазкур йиғилиш ҳокимиятнинг кўз қарашларини тиқиштирувчи шоуга айланиб қолди.

Давлатнинг Исломга зид бўлган ушбу қонунни тезда қабул қилишга интилиши ва президентнинг муҳокамада бевосита иштирок этиб, жараённи шахсан ўзи кузатиб бориши диний уламолар ва жамоатчиликка босим ҳисобланади.

Демак, Жапаровнинг “дунёвий тамойиллар”ни сақлаш ҳақидаги сўзлари ҳақиқатга ва Конституцияга мутлақо зиддир. Ҳукуматнинг бундай қонунни қабул қилиш ҳаракатлари ва улар таклиф қилаётган тартиб-қоидалар мамлакатдаги диний соҳа устидан тўлиқ назоратни қўлга киритишга уринишдан бошқа нарса эмас. Бу ҳаракат диний соҳани тартибга солиш баҳонасида амалга оширилмоқда. Бироқ таклиф этилаётган қонун Исломга даъват қилаётган фаол мусулмонларга қарши қаратилганлиги аниқ. Шунинг учун давлатнинг диний ишларга аралашмаслигини эълон қилиши фақат кулгини қистайди холос.

Шикмаматовнинг “минтақадаги энг либерал қонун” деган баёноти эса, аслида адаштирувчи ва чалғитувчи сўзлардир. Чунки ҳуқуқий нуқтаи назардан “энг либерал қонун” тушунчаси мавжуд эмас. Зеро қонун капиталистик мафкурадан келиб чиққан либерал қонун ёки Ислом Ақидасидан келиб чиққан шариат қонуни бўлади. Қирғизистондаги диний вазият эса, постсовет минтақаси билан бир қаторда ҳеч қачон либерал ҳам, шаръий ҳам бўлмаган. Балки ҳар доим авторитар тузум таъсирида тўлиқ назорат остида бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. Бу диннинг ёйилишига қарши курашда, диний эркинликни ва одамларнинг ўз динига эътиқодини чеклашда яққол намоён бўлмоқда.

Шунинг учун Қирғизистон мусулмонлари ҳокимиятнинг гапларига алданмасликлари керак. Хусусан, диний соҳани чеклаш ва тартибга солиш ҳаракатлари барча мусулмонларга ёки таблиғ жамоасига тегишли эмас, деган сўзлари ёлғондан бошқа нарса эмас. Давлат кучидан фойдаланиб, диний жамоаларни анъанавий ва радикалларга ажратиш махсус хизматларнинг иши эканини тушунишимиз керак. Бу билан улар мусулмонларни ва умуман жамиятни назорат остига олмоқчи. Назорат ўрнатилгач, барча “либерал” ниятлари бекор бўлади. Бунинг ўрнига оғир сиёсат олиб борадиган диктатура ўрнатиш учун янги баҳоналар топилади. Натижада, ушбу ташаббусларни малайларига топширган мустамлакачиларгина муваффақият қозонади. Шунинг учун мусулмонлар либерализм каби нотўғри сўзларга алданиб қолмасликлари ва ҳукуматнинг Динга қарши курашишига имкон бермасликлари лозим!

Латифул Расих

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here