Жаҳолат қандай кучаяди

0
17

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Жаҳолат қандай кучаяди

Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Ибн Ҳажар ал-Асқалоний “Фатҳул-Барий – шарҳу Саҳиҳул Бухорий” асарининг “Жаҳолат қандай кучаяди” бобида шундай дейди:

حدثنا إسماعيل بن أبي أويس قال حدثني مالك عن هشام بن عروة عن أبيه عن عبد الله بن عمرو بن العاص قال:” سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: ” إن الله لا يقبض العلم انتزاعا ينتزعه من العباد، ولكن يقبض العلم بقبض العلماء، حتى إذا لم يبق عالم اتخذ الناس رءوسا جهالا، فسئلوا فأفتوا بغير علم، فضلوا وأضلوا“.

Исмоил ибн Абу Увайс бизга Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ал-Астон ривоят қилади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: “Аллоҳ илмни бандалар қалбидан суғуриб олмайди, балки илмни Уламоларни ҳаётдан кетказиш орқали суғуриб олади. Бирор олим қолмагач одамлар саводсиз жоҳил кимсаларни бошлиқ қилиб олишади­да, улардан фатво сўрашади, жоҳиллар уларга илмсиз фатво беради. Натижада ўзлари ҳам адашади, одамларни ҳам адаштиришади”.

“Илм суғуриб олинмайди” дегани, у инсон қалбидан ўчирилади, деган маънони англатади. Бу борада Аҳмад ва Табарийлар Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида шундай дедилар: “Илм одамлар орасидан кўтарилгунга қадар илм олинг”. Бир бадавий: «Илм қандай кўтарилади?» деб сўради. У зот: “Илмни йўқотиш унинг юкини кўтариб юрганларни йўқотиш билан бўлади”, дедилар ва бу сўзни уч марта такрорладилар.

Ибн ал-Мунир айтади: “Илмни қалбдан ўчириш Аллоҳнинг қудрати биландир. Лекин бу ҳадис ҳали бундай бўлмаганига далолат қилади”.

Азиз биродарлар!

Бу ҳадис уламолар учун чуқур маънога эга. Биз улардан бу дунёни тарк этиб, илмларини ўзлари билан олиб кетишларидан олдин қуйидагиларни сўраймиз: Эй уламолар! Илм ҳаётда қўлланилмаса, у илмдан нима фойда? Сиз собиқ уламоларнинг кийимларини кейингилар кийгани ҳақида эшитмаганмисиз? Улар вафот этдилар, Уммат уларнинг популистик чақириқларни қоралади. Нега улар ўз илмига амал қилмадилар? Улар бугун қаерда? Ислом давлати йўқ бўлган юз йил давомида қанча уламо яшаб, қанчаси вафот этди?! Нима учун уламолар халифаликни тиклашга ҳаракат қилишмади? Бу иш фарзларнинг тожи эканини билишмасмиди? Уммат тушуниб етган бу фарзни улар ўз илми билан қандай тушуниб етмаслиги мумкин? Йўқ, Аллоҳга қасамки! Бу Уммат ўнлаб йиллар давомида азоб чекиб келган даҳшатдан бошқа нарса эмас. Улар ҳукмдорлардан қўрқишиб, йўқ бўлиб кетадиган мол-дунёлари учун қайғурдилар. Бироқ бу тўсиқ Уммат томонидан бузиб ташланди. Ваҳолангки Умматнинг Аллоҳ ва Унинг дини ҳақидаги билими уламоларникидан анча камдир.

Эй уламолар! Бундан буёғига Умматнинг позициясида туриш ниятингиз борми? Ёки Умматнинг ишида у билан бирга бўлиб, ундан ўзиб кетасизми? Илмингизни ўзингиз билан олиб кетишишгиздан олдин ва қиёмат сизнинг фойдангизга эмас, зарарингизга бўлиб қолишдан олдин ўйлаб кўринг. Уйғонинг, сиз билан бирга бошқа уламолар ҳам уйғонсин! Сиз буни “Уламолар инқилоби” деб эълон қилинг. Уммат бошидан ўтказаётган оғир дамларда сизга ўхшаган уламолар энг кам қила оладиган иш мана шудир.

Етказдикми? Эй Аллоҳим, Ўзинг гувоҳ бўл!

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

02 Жуммадул Ула, 1446ҳ йил.

04 Ноябрь,                2024м йил.

NO COMMENTS