بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Амирларга итоат қилишнинг вожиблиги ва гуноҳга буюрганда уларга итоат қилишнинг ҳромлиги
Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Имом ан-Нававий «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳида “Гуноҳдан бошқа ишларда бошлиқларга итоат қилишнинг вожиблиги ва гуноҳ ишга буюрилганда уларга итоат қилишнинг ҳромлиги” бобида шундай дейди:
حدثنا يحيى بن يحيى أخبرنا المغيرة بن عبد الرحمن الحزامي عن أبي الزناد عن الأعرج عن أبي هريرة عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: “من أطاعني فقد أطاع الله، ومن يعصني فقد عصى الله، ومن يطع الأمير فقد أطاعني، ومن يعص الأمير فقد عصاني“
Яҳё ибн Яҳё бизга Абу Ҳурайрадан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганлигини ривоят қилди: “Ким менга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлади. Ким менга осийлик қилса, Аллоҳга осийлик қилган бўлади. Ким амирга итоат қилса, менга итоат қилган бўлади. Ким амирга осийлик қилса, менга осийлик қилган бўлади”.
“Ким менга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлади. Ким амирга итоат қилса, менга итоат қилган бўлади”, деган сўзнинг маъноси шуки, Аллоҳ Таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишни буюрган. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса, амирга итоат қилишни буюрдилар. Шунинг учун, итоат қилиш ёнма-ён юради.
Азиз биродарлар!
Бу диннинг буюклиги унинг ақида ва ҳукмларидадир. Агар бу ақида ва ҳукмлар ҳаётда татбиқ этилса, одамлар мамнун бўлиб, қаноат ҳосил қилади, ўзининг инсонлигини ҳис қилиб, қадриятлар зинапоясида юксакларга кўтарилади ва қоноатли инсонга айланади. Бунга Ислом тарихидан минглаб мисоллар келтириш мумкин. Мусулмонлар Ислом ҳукмлари остида яшаб, унинг соясидан баҳраманд бўлишди. Бу даврларда тинчлик ва хотиржамлик ҳукм сурар эди. Бу уларнинг дин билан яшаганликларидан далолатдир. Шунинг учун улар ижодкорлик билан шуғулланиб, бизга фиқҳ, усул, тил, илм ва бошқа кўплаб хазиналар қолдирди…
Эй мусулмонлар!
Агар итоат бўлмаса буларнинг ҳеч бири амалга ошмас эди. Ҳа, буларнинг барчаси итоатнинг натижасидир. Ҳозирги пайтдаги мусулмонларга етишмаётган нарса ҳам мана шудир. Бу уларнинг ғалабасининг сиридир. Ҳадиси шарифда Аллоҳ Таолога итоат қилиш билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ва ҳокимият эгаларига итоат қилиш ўртасида гўзал боғлиқлик бор. Ҳокимият эгаларига итоат қилиш Аллоҳ ва пайғамбарга итоат қилишдир. Ҳокимият эгаларига осийлик қилиш Аллоҳга ва Пайғамбарга осийликдир.
Аммо бугунги кунда итоат қилиш керак бўлган амирлар борми? Албатта йўқ. Бугун мусулмонларни бошқараётган кишилар амир ҳисобланмайди. Чунки улар Уммат заиф бўлган пайтда ўзларининг кофир хўжайинларининг ёрдамида ҳокимиятни зўравонлик билан босиб олган кишилардир. Аниқроқ айтганда, улар жиноятчилардир. Улар Умматга Аллоҳ нозил қилган нарсадан бошқаси билан ҳукм юритмоқда. Улар Британия, Франция ва Америка қонунлари билан ҳукм юритмоқда. Шу кунларда биз гувоҳ бўлиб турган нарсалар бу гапларимизнинг яққол исботидир. Масалан, инқилоблар бўлган жойларда Ислом Уммати ана шу ҳукмдорлар томонидан ўлдирилди. Бинобарин, бугунги кунда Умматнинг олдида катта вазифа турибди. Аниқроқ айтганда, Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритадиган ҳокимиятни тиклаш йўлини топиб, уни тиклаш вазифаси турибди. Аллоҳ Таоло Ўз Китобида мусулмонларга шундай хитоб қилади:
” أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُوْلِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ“
“Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз!”. Демак, итоатни талаб қиладиган ҳукм вожиблигича қолаверади. Шариат билан бошқарадиган ҳукмдорнинг йўқлиги сабабли у бекор қилинмайди. Шунинг учун мусулмонлар итоат қилиш вожиб бўлган ҳокимни тиклаш йўлини топиб, шунга ҳаракат қилишлари вожибдир. Қолаверса, “Вожиб нима билан амалга ошса, у ҳам вожибдир” деган қоида бор. Шундай экан, ҳаракатга келинг, эй мусулмонлар! Ушбу буюк вазифани бажариш учун онгли ва холис мусулмонлар билан бирга ҳаракат қилишга шошилинг. Биз Аллоҳга ва Унинг Расулига, итоат қилиш вожиб бўлган ҳокимни тиклаш ва унга бўйсуниш билан бўйсунамиз.
Эй Аллоҳим, биз учун уни тезлаштиргин ва бизни сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига эргашадиган зотлардан қилгин.
Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
03 ЖУммадул Ула, 1446ҳ йил.
05 Ноябрь, 2024м йил.