Ғазода геноцид бошланганига бир йил тўлди Ислом Уммати ва унинг армиялари рошид Халифаликни барпо этиб, Фаластинни озод этмоғи даркор!

117
0

Матбуот баёноти

Ғазода геноцид бошланганига бир йил тўлди

Ислом Уммати ва унинг армиялари рошид Халифаликни барпо этиб, Фаластинни озод этмоғи даркор!

На сиёсий партияларнинг конференциялари, на бирдамлик кунлари Фаластин мусулмонларининг аҳволини ўзгартира олмайди. Покистондаги амалдаги ҳукмрон фракциялар бир йилдирки, муборак Фаластин замини олдидаги масъулиятини бажармай келмоқда. Фаластинлик мусулмонлар фақат бирдамликка муҳтож эмаслар, балки исломий юртлар армиялари ҳам қўзғалиши керак. Покистон дунёдаги энг кучли армиялар ичида еттинчи ўринда турган ва мусулмон армиялари ичида энг кучлиги бўлган армияга эга. Унинг Ислом ва мусулмонларни яхши кўрадиган мусулмон аҳолиси бор. Бироқ Покистонга етишмаётган нарса Қуръони Карим ва Суннати Набавий билан ҳукм юритувчи холис етакчиликдир. Бунинг ўрнига мамлакатни мустамлакачи хужайинларининг ғоялари асосида позиция эгаллаган ҳукмдорлар бошқармоқда. Бу ҳукмдорлар Исро ва Меърож замини масаласига миллатчилик нуқтаи назаридан қараб, уни ҳал этишга Ғарб давлатларини чақиришяпти, ўткинчи дунё матолари учун тоғутга эргашишяпти. Улар Аллоҳ Азза ва Жалланинг Ислом ва мусулмонлар душмани масаласидаги буйруқларига тўла бир йилдан бери қарши чиқиб келишди.

Эй Покистондаги мусулмонлар!

Ҳарбий сафарбарлик барча мусулмон армияларга фарз, хоҳ улар Фаластинга яқин бўлсин, хоҳ узоқ. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

﴿وَأَخۡرِجُوهُم مِّنۡ حَيۡثُ أَخۡرَجُوكُمۡۚ وَٱلۡفِتۡنَةُ أَشَدُّ مِنَ ٱلۡقَتۡلِ﴾

«Сизларни (қувиб) чиқарган жойдан уларни ҳам қувиб чиқарингиз! (Одамларни) алдаб, фитнага солиш ўлдиришдан ёмонроқдир»      [Бақара 191]

«Роддул мухтор алад-Дуррил мухтор» китоби муаллифи улуғ ҳанафий олим Ибн Обидин Шомий китоб ҳошиясида, китобул-жиҳод бўлимида бундай дейди: «Ислом сарҳадларидан бирига ҳужум қилинса, ўша минтақа яқинида яшовчи ҳар бир мусулмон учун жиҳод фарзи айн бўлади… Уларнинг ортида ва душмандан узоқда бўлганларга келсак, фарзи кифоя бўлади. Зеро, уларга эҳтиёж туғилмаса, жиҳодни тарк этишлари жоиздир. Агар душманга яқин бўлганлар душманга қарши жанг қилиш учун етарли бўлмаслар ёки етарли бўлган ҳолларида танбаллик қилиб, жиҳод қилмасалар, у ҳолда уларнинг ортида турганлар учун ҳам жиҳод қилиш худди намоз ва рўза каби фарзи айн бўлади. Бу ҳолатда жиҳодни тарк этишлари жоиз эмас. Ушбу фарз амали навбатма-навбат Шарқдан Ғарбгача бўлган бутун Ислом Уммати учун фарзи айнга айланади». Шундай экан, сиз покистонлик мусулмонлар қариндошларингиз ва дўстларингиз орасидаги зобитларни зиммаларидаги ушбу фарзни адо этишга тарғиб қилинг, ҳеч бири тарғиб қилинмай қолмасин.

Эй Покистон Қуролли кучларидаги зобитлар!

Сиз бир йилдан бери ҳукмдорларингиз ва ҳарбий қўмондонларингизнинг эътиборсизлиги ва танбаллигига гувоҳ бўлдингиз. Улар сизни миллатчиликка чақиришмоқда. Шунинг учун бир йил давомида зиммангиздаги вазифангизга бепарволик қилдингиз. Сиз мусулмонсиз, динингиз Ислом. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло олдидаги бурчингиз миллий чегаралар ичигагина чекланмаган. Агар душман Исломободни бомбардимон қилса, сиз куч билан жавоб қайтарасиз, аммо Ақсо масжиди бомбардимон қилинса жавоб қайтаришга жавобгар эмассиз, деган мафкурага Ислом асло рози бўлмайди! Агар душман Лахорни босиб олса, уни ҳар қанча қимматга тушмасин қайтарасиз, бироқ Қуддусни босиб олса, уни қувиб чиқариш сизнинг зиммангизда эмас, деган мафкурани ҳам Ислом асло қабул қилмайди! Ислом, шунингдек, Покистон заминини мудофаа қилишга жавобгар бўлиб, аммо муборак Фаластин заминини мудофаа қилмаётганингизни ҳам ҳаргиз қабул қилмайди!

Эй Покистон Қуролли кучларидаги зобитлар!

Миллий тушунча Қуръони Карим ва Суннати Набавийга очиқдан-очиқ зид. Уммат битта, биродарлик битта. Аллоҳ Таоло

﴿إِنَّمَا ٱلۡمُؤۡمِنُونَ إِخۡوَةٞ﴾

«Мўминлар, ҳеч шак-шубҳасиз, оға-инидирлар»                          [Ҳужурот 10]

деб қўйган. Чунки иймон эгалари бошқа умматларсиз бир бутундирлар. «Сунанул Кубро»да имом Байҳақий Набий ﷺнинг

«… أَنَّهُمْ أُمَّةٌ وَاحِدَةٌ دُونَ النَّاسِ»

«… Шубҳасиз улар бошқа инсонларсиз битта Умматдирлар», деганларини ривоят қилади. Шунинг учун мусулмонларнинг миллий давлатларга бўлиниши жоиз эмас. Ислом битта давлат ва битта халифа бўлишини фарз қилган. Ибн Исҳоқ Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг «мусулмонларнинг иккита амири бўлиши ҳалол эмас», деганини ривоят қилган. Ислом дунёдаги барча мусулмонлар учун битта амирлик бўлишига ва Ислом билан бошқарадиган битта амир бўлишига буюрган. «Сунани Дорамий»да Умар Форуқ розияллоҳу анҳу бундай деган: «Жамоасиз Ислом йўқ, амирликсиз жамоа йўқ, итоатсиз амирлик йўқ». Бас, шундай экан, миллий чегараларни бузиб, ўз бурчингизни адо этишингизга тўсқинлик қилаётганларни ағдариб ташланг, пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беринг. Халифалик сизни босиб олинган исломий тупроқларни озод этиш сари сафарбар қилади.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here