Иймон, Ислом, Эҳсон ва Қиёмат ҳақида

21
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Иймон, Ислом, Эҳсон ва Қиёмат ҳақида

Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Ибн Ҳажар ал-Асқалоний “Фатҳул-Барий – шарҳу Саҳиҳул Бухорий” асарида шундай дейди:

حدثنا مسدد قال: حدثنا إسماعيل بن إبراهيم أخبرنا أبو حيان التيمي عن أبي زرعة عن أبي هريرة قال: كان النبي صلى الله عليه وسلم بارزا يوما للناس فأتاه جبريل فقال: ما الإيمان؟ قال: الإيمان أن تؤمن بالله وملائكته وكتبه وبلقائه ورسله، وتؤمن بالبعث قال: ما الإسلام؟ قال: الإسلام أن تعبد الله ولا تشرك به شيئا وتقيم الصلاة وتؤدي الزكاة المفروضة وتصوم رمضان. قال: ما الإحسان؟ قال: أن تعبد الله كأنك تراه فإن لم تكن تراه فإنه يراك، قال: متى الساعة؟ قال: ما المسئول عنها بأعلم من السائل وسأخبرك عن أشراطها، إذا ولدت الأمة ربها، وإذا تطاول رعاة الإبل البهم في البنيان، في خمس لا يعلمهن إلا الله، ثم تلا النبي صلى الله عليه وسلم: إن الله عنده علم الساعة، الآية، ثم أدبر فقال: ردوه فلم يروا شيئا فقال: هذا جبريل جاء يعلم الناس دينهم. قال أبو عبد الله: جعل ذلك كله من الإيمان.

Мусаддад бизга Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилади: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар орасида ўтирганларида, Жаброил алайҳиссалом келиб У кишидан: “Иймон нима?” – деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Иймон Аллоҳга, Унинг Фаришталарига, Китобларига ва Пайғамбарларига ҳамда қайта тирилишга иймон келтиришдир”, дедилар. Жаброил алайҳиссалом: Ислом нима? – деб сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом Аллоҳга ибодат қилиш ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслик, намоз ўқиш, закот бериш ва Рамазон рўзасини тутишдир”, дедилар. Жаброил алайҳиссалом: “Эҳсон нима?” – деб сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек ибодат қилишингдир. Гарчи Уни кўрмасангда У сени кўриб туради”, дедилар. Жаброил алайҳиссалом: Қиёмат қачон бўлади?” – деб сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу ҳақда сўралувчи киши савол берувчидан кўра билувчироқ эмас. Мен сизга унинг аломатларини айтиб бераман: Чўри ўз хўжайинини туғади, туя боқарлар баланд бинолар қуришга интилишади. Беш нарсани фақат Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди”, дедилар.

Сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам وَعِنْدَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ(Қиёмат) соати ҳақидаги билим ҳам ёлғиз Унинг ҳузуридадир оятини ўқидилар. Кейин Жаброил алайҳиссалом ортига ўгирилиб, жўнаб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни қайтаринглар», дедилар. Лекин улар (Саҳобалар) уни топа олмадилар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу Жаброил алайҳиссаломдир, одамларга динни ўргатиш учун келди”, дедилар. Абу Абдуллоҳ: «У буларнинг ҳаммасини иймоннинг бир қисми қилди», деди.

Азиз биродарлар!

Бу ҳадисда кўплаб буюк ҳукмлар бор. Бунда Ислом, Иймон, Эҳсон ва буюк ишлар ҳақида сўз юритилмоқда. Шунингдек, ҳадисда фикр юритиладиган бошқа нарсалар ҳам бор. Масалан, илм олувчининг одоби, ўқувчининг муаллим олдида ўтириши, муаллимнинг ўқувчилар билан муомаласи, уларнинг саволларига камтарлик ва мулойимлик билан жавоб бериши, қолаверса, билганига жавоб бериб, билмаганини “билмайман”, деб айтиш одоби бор.

Эй мусулмонлар!

Бу ҳадисдаги диққатга сазовор ва фикр юритишга чорлайдиган нарса, оламлар Парвардигорининг бу ҳукмларни одамларга ўргатиш учун танлаган йўлидир. Жаброил алайҳиссалом Саҳобалар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орасига ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар, У зот жавоб бердилар. Шу ўринда “бунинг ортида қандай ҳикмат бор?”, деган савол туғилади. Бу ердаги ҳикмат шуки, Аллоҳ Таоло бу ҳукмларни одамлардан эмас, балки Ўзидан эканини айтмоқчи бўлмоқда. Шунингдек, Аллоҳ Таоло Иймон ва Ислом ҳақидаги бу маъноларнинг алоҳида тарзда етказилишини хоҳлади. Расулуллоҳнинг бу кўриниш орқали умматларига айтган сўзлари Саҳобалар ва уларга эргашганларда катта таассурот қолдирди. Балки бугун биз бу ҳукмларни эслаганимизда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий олиб келган Жаброил алайҳиссаломни эслаймиз. Бу эслатма бизни Қуръони Каримни қайтадан ҳаётда татбиқ қилиш учун янада кучлироқ ва қатъият билан ҳаракат қилишга ундайди.

Аллоҳим, мусулмонларни бирлаштириб, уларнинг бошидаги балоларни аритадиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатининг тикланишини тезлаштиргин. Аллоҳим, ер юзини Ўз нуринг билан мунаввар қилгин.

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

26 Робиус Сани, 1446ҳ йил.

29 октябрь,         2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here