Инсонларни қийин аҳволга солган қашшоқлик

169
0

Инсонларни қийин аҳволга солган қашшоқлик

БМТнинг Тараққиёт Дастури ва Оксфорд университети қашшоқлик бўйича тадқиқот ўтказди. Ушбу янги тадқиқотга кўра, дунё бўйлаб бир миллиарддан ортиқ одам ўта қашшоқликда ҳаёт кечиради, уларнинг ярми урушлардан жабр кўрган мамлакатларда яшайди. Дунёдаги камбағалларнинг ярмидан кўпи (584 миллион) 18 ёшгача бўлган болалардир. Умуман олганда, дунёда болаларнинг деярли 28 фоизи қашшоқликда яшайди.

Бу ва бошқа статистик маълумотлар дунёда қашшоқлик ва адолатсизлик кундан-кунга ортиб бораётганидан далолат беради. Дунё адолат ва фаровонликка эмас, тубсиз жарликка қараб кетмоқда. Бугунги кунда аҳолининг аксарияти тиббиёт, таълим каби ижтимоий эҳтиёжларини қондириш у ёқда турсин, асосий эҳтиёжларини таъминлашга ҳам қодир эмас, ҳаттоки ўз қорнини тўйдиришга қурби етмаяпти. “Ҳозирги кунда ҳар куни 30000га яқин ёш болалар очликдан вафот этади”. (БМТ).

Балкида камроқ озиқ-овқат ишлаб чиқарилиб, шунинг учун одамлар қашшоқликда яшаётгандир, деган савол туғилиши мумкин. Бироқ, айнан мана шу БМТнинг ҳисоботларига асосланиб айтадиган бўлсак, ер сайёрамизда дунё аҳолисига етиб-ортадиган миқдорда жуда кўп озиқ-овқат ишлаб чиқарилади. Аммо бу миқдорнинг ярми ахлатга ташланади. “Йилига 1,3 миллиард тонна озиқ-овқат ахлатга ташланади”. (БМТ). Шу билан бирга, Оксфам ҳисоботи шуни кўрсатадики, дунёдаги 2153 нафар миллиардер дунё аҳолисининг 60 фоизини ташкил этувчи 4,6 миллиард кишининг бойлигидан кўпроқ бойликка эгалик қилади. Дунё аҳолисининг 1 фоизини ташкил этувчи энг бой капиталистларнинг мулки дунёдаги 89 фоиз фақирларнинг мулкига тенгдир.

Бу ҳолат биз яшаётган ҳозирги капитализмнинг тубанлиги, адолатсизлиги ва зулмини яққол кўрсатиб турибди. Капитализмнинг моҳияти манфаат бўлганлиги сабабли, етарли миқдорда озиқ-овқат ишлаб чиқарилган тақдирда ҳам, унга даромад манбаи сифатида қаралади. Яъни пулинг бўлса оласан, пулинг бўлмаса оч қолаверасан, ҳатто очликдан ўлсанг ҳам. Бунинг сабаби шундаки, капитализмда инсоний қадрият йўқ. Унинг асосий мақсади ва қиймати – манфаатдир. Шунинг учун ҳам озиқ-овқат иқтисодий жиҳатдан манфаатли бўлганлиги туфайли камбағаллар сони миллиардларга етди, ҳатто ҳар куни 30 минг ёш бола очликдан ўлмоқда.

Бу ёмон аҳволдан чиқиш учун бунга сабаб бўлаётган капитализмни илдизи билан йўқ қилиш лозим. Чунки капитализм камбағалларни янада камбағаллаштириб, бойларни янада бойишига шароит яратади. Шунинг учун капитализм йўқ бўлмагунча бундай зулм, адолатсизлик ва қашшоқлик ҳеч қачон тугамайди, аксинча, бу ҳолат янада оғирлашиши мумкин.

Бугун дунё аҳли капитализмнинг ёвузлиги ва яроқсизлигини аввалгидан кўра кўпроқ англаб етди. Дунё аҳли муқобил тузум изламоқда. Бу муқобил тузум эса – Исломдир! Фақат Исломгина адолат ва фаровон ҳаёт билан таъминлашга қодирдир. Ислом қашшоқлик масаласига ҳам, бошқа масалаларга ҳам, ҳал қилиниши керак бўлган инсоний муаммо деб қарайди. Ислом инсоний муаммоларга иқтисодий жиҳатдан ёндошмайди. Аксинча, унга ҳал қилиниши вожиб бўлган муаммо деб қарайди. Давлат ресурслари ва халқнинг қазилма бойликларини инсонларнинг муаммоларини ҳал этишга сарфлайди. Исломда ер ости ва усти қазилма бойликлари капитализмда бўлгани каби якка шахсларга ёки хорижий давлатларга бериб юборилмайди. Минерал бойликлар халқ мулки бўлиб, ҳар бир фуқарога тақсимланади ва қашшоқликни таг-томири билан йўқ қилиш учун сарфланади.

Ҳорун Абдулҳак

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here