Яҳудий вужуди Ғазога қарши шафқатсиз урушида 902та оилани бутунлай йўқ қилди

28
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яҳудий вужуди Ғазога қарши шафқатсиз урушида 902та оилани бутунлай йўқ қилди

Ғазодаги ҳукумат матбуот бюроси 2024 йил 2 октябрда берган баёнотда маълум қилинишича, босқинчи армия томонидан Американинг тўлиқ ҳомийлиги остида амалга оширилган геноцид жинояти давом этиши доирасида, Ғазо секторида бир йил ичида 902та фаластинлик оила қириб ташланди ва уларнинг барча аъзолари ўлдирилиб, фуқаролик рўйхатидан ўчириб ташланди. Баёнотда қўшимча қилинишича, ҳар бир оиладан биттадан аъзоси қолган оилалар 1364тага, иккитадан аъзоси қолган оилалар 3472тага етган.

Роя: Ғазо секторида яҳудийлар томонидан содир этилиб, одамлар ва ҳатто дов-дарахтни омон қўймаган геноцидга бир йил тўлди. Бир йил ичида ўн минглаб одам шаҳид бўлди ва яраланди, юзлаб оилалар йўқ қилинди. Инфратузилма вайрон бўлди, уйлар, мактаблар, университетлар ва масжидлар вайрон қилинди. Касалхоналар, соғлиқни сақлаш марказлари ҳужумга учради ва ҳатто уларнинг баъзилари хизмат кўрсата олмайдиган аҳволга келди. Бутунлай йўқ қилинган бу оилалар яҳудий вужудининг жинояти ва шафқатсизлигига гувоҳ бўлдилар. Улар бугун Қудратли Подшоҳ ҳузурида туриб, мусулмон ҳукмдорлар хиёнатидан Унга шикоят қилмоқдалар. Чунки айни шу ҳукмдорлар яҳудий вужуди хавфсизлигини ҳимоя қилиб, Уммат ва армияларнинг Ғазо аҳлига ёрдам кўрсатишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатини бостиришди. Ғазо аҳли ва уларнинг болалари очлик, совуқ, касаллик ва қочқинликдан, шунингдек, шафқатсиз жиноят ва қирғинлардан азоб чекаётган бир пайтда, бу ҳукмдорлар яҳудий вужудига сабзавот, мева-чева, сув, кийим-кечак ва ёқилғи етказиб беришди. Улар Аллоҳга Ислом Умматининг бу ҳукмдорлар хиёнатига нисбатан сукут сақлаётганидан ва уларни қулатиш учун ҳаракатга келмаётганидан шикоят қилмоқдалар. Уммат фарзандлари ва куч эгалари орасидаги ёрдам беришга қодир кишиларнинг уларга ёрдам бериш учун ҳаракатга келмаётганидан, қайта-қайта ёрдам сўраб қилган нолаларига жавоб бермаётганидан, шунингдек, хоин ҳукмдорлар чангалидан чиқиб, динлари ва Умматлари сафига ўтмаётганидан Аллоҳга арз қилмоқдалар. Агар Уммат ва куч эгалари биродарларига ёрдам бериш ҳамда Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканларини озод этиш учун ҳаракатга келмаса, Ислом Уммати Ғазо, Ғарбий соҳил ва Ливанда бундай оғир тўловларни тўлашда қачонгача давом этади?! Эй Парвардигор, бизларни ҳам Росулуллоҳ ﷺнинг ансорлари каби улар туфайли дин азиз бўладиган ва заифҳолларга ёрдам бериладиган ансорлар билан сийла.

Роя газетасининг 2024 йил 9 октябр чоршанба кунги 516-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here