Нетаняху диний уруш олиб бораётгани билан мақтаниб, Ишаянинг башоротини эълон қилди

53
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Нетаняху диний уруш олиб бораётгани билан мақтаниб, Ишаянинг башоротини эълон қилди

Устоз Омир Али Абурриш

Муборак Фаластин замини

2001 йил 11 сентябр ҳужумларидан кейин, Фаластин фуқароларидан бири босқинчи разведкасида тергов қилинаётганида, разведка зобити унга: «Сен масжиддаги дарсларингда Америкага ҳужум қилиб, Америка салиб урушини эълон қилди, деб айтибсан», деди. У зобитга: «Америка салиб урушини олиб боряпти деб, мен эмас, балки буни Америка президентининг ўзи айтган», деб жавоб берди. Шунда унга зобит: «Қулоқ сол, Америка президенти айтишга ҳақли бўлган гапни айтишга сен ҳақли эмассан», деди. Очиқ кўриниб турибдики, ўзи хоҳлаган нарсани айтишга, мамлакати олиб бораётган урушни салиб уруши деб таърифлашга ҳамда бу урушга диний либос кийдириб, у орқали қирғин ва вайрон қилишларни оқлашга нафақат Америка президенти ҳақли, балки унинг Фаластин заминига ўрнашиб олган арзанда боласи яҳудий вужуди ҳам ҳақли бўлиб қолди.

(Исроил) бош вазири Бинямин Нетаняху Фаластин, Ливан ва Яманга қарши (Исроил) бошлаган агрессияни оқлаш ва изоҳлаш учун яна бир бор Тавротга мурожаат қилиб, минтақадаги мувозанатни ўзгартириш билан таҳдид қилди. Нетаняху вазирлар маҳкамасининг янги вазири Гидеон Саар билан берган матбуот конференциясида: «Тавротда ёзилганидек, мен душманларимни таъқиб этаман ва уларни йўқ қиламан», деди. «Биз Ҳизбуллоҳ етакчиларини ўлдириш ва бутун Яқин Шарқдаги стратегик воқеликни ўзгартириш устида тизимли равишда иш олиб боряпмиз», деб қўшимча қилди у. (Ал-Жазира, 2024 йил 29 сентябр).

Тасаввурни янада аниқлаштириш учун айтамизки, Нетаняху бундан олдин 2023 йил декабр ойида Ғазо секторига қуруқликдан ва ҳаводан очилган ваҳшиёна ҳужумни асослаш учун айни шу иқтибосни ишлатиб: «Ишаянинг башорати рўёбга чиқади», деган эди. (Ал-Жазира, 2023 йил 4 декабр). Бу башорат жанубий Яҳудо подшоҳлигининг яҳудий пайғамбари деб танилган Ишаянинг китоби тавротда қайд этилган. Унда Фаластинга зулмат келиши, Мисрнинг вайрон бўлиши ҳақида сўз боради ва (Исроил)га нур тушишини башорат қилади. (Ал-Жазира, 2023 йил 24 декабр).

Шундай қилиб, халқаро тизим ўзининг бутун таянчлари билан Ислом ва мусулмонларга ҳужум қилиб, уларни террорчи деб атамоқда. Бу ҳужумда халқаро тизим ўз ҳужумини пинҳон тутувчилар билан очиқ ҳужум қилувчиларга бўлинган. Ҳужумини пинҳон тутувчилар «мусулмонлар (террорчилар) «нафрат, душманлик ҳаракатлари ва террор»ни оқлаш учун шаръий нусусларни ўзгартиришган», деб айтишади. Очиқ ҳужум қилувчилар эса, «муаммо Исломнинг ўзида, чунки Ислом душманлик ва террорчиликка ундовчи матнларни, нафратга тўла риторикани ўз ичига олади», деб айтишади. Шу билан бирга, бу тизим яҳудийларнинг жиноятларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Агар яҳудийлар БМТ минбарида туриб, тавротдаги диний матнлардан хулоса чиқариш орқали геноцид урушини оқлашса, уни мамнуният билан қабул қилади. Диний уруш олиб боришаётганини қайта-қайта эълон қилишса, буни қўллаб-қувватлайди. Ҳолбуки, бу жиноятлар босқинчи аскарларининг ўзлари томонидан қораланди. Улар содир этилган жиноятлар даҳшатидан ўзларига етган руҳий изтироблар туфайли ўз ҳукуматларидан руҳий муолажа таъминланишини талаб қилишди. Қолаверса, бу жиноятлар барча халқлар, айниқса, Америка ва Европа халқи томонидан ўз ҳукуматлари позицияларига зид равишда қораланди. Кўчалар ва университетларда минглаб одам чиқиб, бу жиноятларни тўхтатишни талаб қилиб, уларни қоралашди.

Демак, Ғарб ўзининг халқаро тизими билан, иш Ислом ва мусулмонларга тегишли бўлганида, ўзлари «диний экстремизм» деб аташган нарсага қарши курашиш учун барча сиёсий, ҳарбий, молиявий ва ахборот имкониятларини ишга солади. Агар бирон бир мусулмон амалдор, етакчи, нотиқ, матбуот ходими ёки воиз Қуръон Карим оятлари ёки Росулуллоҳ ﷺнинг ҳадисларини далил қилиб келтириб, шариатни татбиқ этиш, шунингдек, илмонийлик-секуляризм, демократия ва халқаро ҳуқуқни рад этиш вожиблигини айтса… Умматнинг Халифалик давлатида бирлашиши вожиблигини айтса… Ғарбнинг тажовузини қайтариш ёки Исломни ёйиш учун Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш вожиб деса… ҳатто яҳудийларга ва Ғарб тажовузига қарши курашганларни мужоҳид деб, улардан ўлдирилганларни шаҳид деб атаса… Ғарб ва яҳудийлар жиноятини диний уруш деб сифатласа… ҳамма ёқ алғов-далғов бўлиб кетади. У судга тортилиб, уни жиноятчига чиқариш ва таъқиб этиш тўғрисида қарор чиқарилади. Бугунги кунда мусулмонлар Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ ﷺнинг Суннатларидаги жиҳод, шаҳид ва яҳудий каби сўзларни телефонда ва ҳатто ижтимоий тармоқларда рамзий белгилар билан ифодаламасдан (кодлаштирмасдан) ишлата олмайдилар. Акс ҳолда, уларнинг қисмати таъқибга учраш ва судга тортилиш бўлади.

Бошқа томондан, сиз шуни шоҳиди бўляпсизки, мусулмон юртларидаги мавжуд режимлар, уларнинг барча таркибий қисмидаги сиёсий ва дипломатик доиралари, ахборот воситалари ва асосан ҳукмдорлар ушбу курашнинг диний ва мафкуравий характерда бўлишини ҳар бир форумда ва ҳар қандай минбарда қатъий инкор этмоқдалар. Шунинг учун курашнинг диний ва мафкуравий характерига Аллоҳ Таолонинг Китобидан бирон бир оятни ёки Росулуллоҳ ﷺнинг Суннатларидан бирон бир ҳадисни қасддан далил қилиб келтиришмаяпти. Ғарб уларни ботил эътиқодларга қарши курашиш, ёлғиз Исломни эргашиш вожиб бўлган дин деб белгилаш, фақат Исломни ҳакам қилишнинг вожиблиги, шунингдек, жиҳод Ислом ўркачининг чўққиси ва Ислом даъватини ёйиш йўлида турган тўсиқларни бартараф этиш тариқати эканлиги каби мавзуларни ўз ичига олган Қуръон ва Суннатдаги шаръий нусусларни ўчиришга буюрганида, улар унга итоат этишгача етиб боришди. Улар бу нусусларни нафақат расмий нутқдан, балки, Ғарбнинг секуляр ва капиталистик тафаккурига асосланган авлодни яратиш мақсадида, ўқув программаларидан ҳам ўчиришди. Хўжайинларига итоат қилиб, секуляризмдан ҳукм сўраш, бағрикенглик, ёт фикрларни қабул қилиш ва таслим бўлишга олиб борадиган тинчлик каби фикрларни ривожлантириш учун ўз ўрнидан бошқа ўринга қўйилган нусусларни далил қилиб келтиришди.

Азҳар, Халқаро Мусулмон Уламолар Иттифоқи ва Мусулмон Уламолар Ассоциацияси каби халқаро исломий муассаса ва ташкилотлар, шунингдек, кўплаб уламоларнинг, билган ва билмаган ҳолда, режимлар ва ҳукмдорлар қўллаётган нутқ услубига кириб қолиши вазиятни янада ёмонлаштирди. Ҳатто уларнинг нутқида шаръий далилларни, уларнинг далолатларини ва воқеа-ҳодисалар воқелигига мос келишини баён қилиш, шунингдек, уларнинг муолажаларини баён қилиш етарли бўлмай қолди. Аксинча, улар шаръий далилларни Ғарб томонидан илгари сурилган халқаро ҳуқуқ, халқаро қонунийлик ва инсон ҳуқуқлари дея номланган қоидалар тизими каби қадриятлар, тушунчалар ва муолажалар тўпламига мувофиқлаштиришга ҳаракат қилишди. Ҳолбуки, улар ташкилот ва уламо сифатида ҳақни баён қилиб, уни очиқ айтишлари ва ҳақ томонга ўтишлари керак эди. Ислом ўз ақидаси ва низоми билан кенг қамровли дин бўлиб, ҳар бир замон ва макондаги барча одамлар учун яроқлидир. У индивидуал ва маросим дини эмас. Аксинча, барқарор татбиқ этиш тариқатига эга бўлган давлат динидир. Аллоҳ йўлидаги жиҳод Ислом даъватини ёйиш тариқатидир. Токи, Ислом нури ва унинг раҳмати бутун дунёни қамраб олсин. Уламолар буни баён қилишлари керак эди.

Роя газетасининг 2024 йил 9 октябр чоршанба кунги 516-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here