Мусулмон армиялари яҳудий вужудини йўқ қилишга қодир

0
25

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мусулмон армиялари яҳудий вужудини йўқ қилишга қодир

Узтоз Аҳмад Тоий – Ироқ вилояти

1979 йилда Хумайний Эронда ҳокимиятга келганидан бери Эрон Америка манфаатларидан келиб чиқиб, ўзининг минтақавий таъсирини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Чунки у, яъни Эрон Америка орбитасида айланади. Эрон Ливанда ўз ҳизбига асос солди. Бу ҳизб сон ва қуролланиш жиҳатидан энг муҳим ва йирик гуруҳдир.

2003 йили Америка Ироқни босиб олганидан кейин Эрон енгил нафас олди ва ўз вазни билан Ироққа кирди. У босқинчи кучларни шиддатли қаршиликдан қутқаришга ҳисса қўшди. Чунки у босқинчи кучларга қаратилган шиддатли қаршиликни мазҳабпарастлик урушига айлантирди ва бу урушда юз минглаб юрт фарзандлари қурбон бўлди. Ўзига тобе бўлган қуролли гуруҳларга ва кўнгилли кучларга асос солди. Шундан сўнг, унинг кўнгилли кучлари Сурия қўзғолонидан кейин Шом юртларига жойлашишга муваффақ бўлди. Ҳатто унинг иштироки Суриянинг жиноятчи ҳукмдорига оғир юк бўлиб қолди. У, шунингдек, Ҳусий кўнгилли кучларини қўллаб-қувватлаш орқали Яман устидан назоратни қўлга киритди.

Шундай қилиб, кўряпмизки, Эрон ўз ерларидан узоқда мудофаа чизиқларини яратди. У буни қаршилик ҳаракати ва Фаластинни озод қилиш учун эканлигини ёлғондан эълон қилди. Ақсо тўфони операцияси қаршилик ҳаракати ниқобини кийганларни ва уларнинг ёлғонларини, шунингдек, улар у билан бошимизни қотириб келаётган қаршилик ўқининг ёлғонлигини фош қилди. Яҳудийларнинг Ғазо аҳлига қарши қирғинларидан деярли бир йил ўтди. Ҳатто яҳудий вужуди Эронга шиддатли зарбаларни йўллаб, унинг раҳбарларига суиқасд қилди, Суриядаги элчихонасига зарба берди. Ва ниҳоят, Ҳамас ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанийяга унинг ҳудудида суиқасд қилди. Биз қуруқ таҳдид ва унсиз қичқириқдан бошқа нарса эшитмадик.

Ва ниҳоят, яҳудий вужуди Эроннинг, агар манфаат тақозо этса, ҳар қандай тарафдоридан воз кечишга тайёрлигини билгач, унинг Ливандаги ҳизбига эътиборини қаратди. У Эрон ҳизби раҳбарларига суиқасд қилиш ва алоқа мосламаларига бузиб кириб уларни портлатиш, шунингдек, унинг кўплаб раҳбарларига шиддатли зарбаларни йўллаш орқали унга ўзининг бутун қаҳр-ғазабини тўкиб солди. Ниҳоят, у Эрон ҳизби бош котибини ўлдиришга муваффақ бўлди. Буларнинг барчаси, Эрон Америка билан музокара қилиш йўлини излаётган бир пайтда содир бўлди.

Ироқдаги қаршилик ҳаракати гуруҳларига келсак, уларнинг аҳволи ачинарли. Чунки бу гуруҳларнинг барчаси Ливандаги Эрон ҳизбини ўзларининг манбалари деб билишади. Ҳамма унга тақлид қилишга уринади, ҳатто унинг буйруқ ва насиҳатлари улар учун жуда муҳим. Шунинг учун уларнинг зеҳнида шакллантирилган ушбу бино қулаганини ва узоқлардагидан олдин яқиндагилар ундан воз кечганини кўрса, нима қилади? Унинг хўжайини Эрон қилаётгани каби бақириш, йиғлаш ва таҳдид қилишдан бошқа чора қолмайди!

Ироқнинг энг кўзга кўринган қуролли гуруҳларидан бири бўлган «Шаҳидлар саййиди» бригадаси 2024 йил 25 сентябр, пайшанба куни гуруҳларнинг кейинги босқичда яҳудий вужуди билан бўладиган узоқ муддатли урушга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда бригада раҳбарларидан бири Аббос Зайдий Шафақ ахборот агентлигига маълум қилиб, шундай деди: «Ироқ қаршилик ҳаракати гуруҳлари сионистик вужудга қарши урушда Ливандаги Ҳизбуллоҳни, шунингдек, қаршилик ўқи давлатлари орасидан тажовузга учраган ҳар қандай давлатни ҳарбий жиҳатдан ва логистик қўллаб-қувватлашга қодир ва тайёр». Бу бригада аввалгидек оммавий ахборот воситаларига билдириб қўйиш учун зарбаларни берди. 2024 йил 25 сентябр, пайшанба куни яҳудий вужуди ҳарбий объектларини дронлар билан нишонга олди.

«Ироқ Исломий Қаршилик» ҳаракати чиқарган баёнотда келишича, унинг мужоҳидлари «қўмондонлик жиҳозлари маркази ва минтақавий техника бўлинмаси» бўлган Шамсон базасига ҳаво ҳужумини уюштириб, яҳудий зобит ва аскарлар қарор топган жойларга зарба берган. Қуролли гуруҳларни ўз ичига олган «Ироқ Исломий Қаршилик» ҳаракатининг маълум қилишича, 2024 йил 26 сентябр, эрта тонгда яҳудий вужудининг Жўлон тепалигидаги нишонига зарба берилган. Қаршилик ҳаракати чиқарган баёнотда айтилишича, унинг жангарилари 2024 йил 27 сентябр, эрта тонгда босиб олинган Жўлондаги нишонга дронлар воситасида ҳужум қилишган. (Shafaq News).

Бу жавоблар воқеа даражасидами?!

Гарчи жавоб кучсиз бўлсада, қарши томондан яҳудий вужудининг кучли таҳдидини кўрамиз. Чунки у 2024 йил 24 сентябр чоршанба оқшомида Ироқ қуролли гуруҳларидан келаётган ҳужумларга жавоб бериш учун «керакли ишни қилиши» билан таҳдид қилди. Яҳудий вужуди армияси матбуот котиби Даниэл Хагарий матбуот баёнотида: «Биз Ироқдан бизга келаётган таҳдидларни диққат билан кузатиб бориб, маълумот тўплаяпмиз», деди. «Биз керакли ишни қиламиз», деб қўшимча қилди у.

Жиноятчи ҳукмдорлар хиёнати ва мусулмон армиялар лоқайдлиги бўлмаганда эди, яҳудий вужуди шовқин-сурон кўтариб таҳдид қилишга журъат қила олмас эди. Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканларини озод қилиш исломий масала бўлиб, барча мусулмонлар бўйнидаги омонат ҳамда куч эгалари ва Уммат армияларига юкланган фарздир. Бу масала хоин режимлар буйруғига бўйсунувчи қуролли гуруҳлар масаласи эмас. Чунки Ғазо аҳлига ва барча заифҳол мусулмонларга ёрдам бериш мусулмон армиялар қўлидадир. Мусулмонларнинг оқизилган ҳар томчи покиза қони учун Аллоҳ уларни сўроқ қилади.

Эй мусулмон армиялар: Ғазо каззоб ва дажжолларни фош қилганидан кейин сизларга қарши ҳужжат қоим қилди. Шундай экан, ўз бурчингизни бажариб, Роббингиз буйруғига жавоб қилинг. Аллоҳ сизлар билан биргадир ва У қилган амалларингизнинг ажр-мукофотини камайтирмас.

Роя газетасининг 2024 йил 2 октябр чоршанба кунги 515-сонидан

NO COMMENTS