Мазаммат қилинган хулқлар

0
112

بسم الله الرحمن الرحيم

ОДОБ-АХЛОҚ

Мазаммат қилинган хулқлар

(Мўминлар тарк қилиши керак бўлган ёмон хулқлар)

  1. Ваъдага хилоф иш қилиш:

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

»آيَةُ المنافق ثَلاَثٌ: إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ, وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ, وَإِذَا اؤْتُمِنَ خان«

“Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирганда ёлғон гапиради, ваъдага хилоф қилади, омонатга хиёнат қилади” (Муттафакун алайҳ).

Бу ерда мунофиқлик ақидага эмас, амалга оид мунофиқликдир. Аниқроғи, амалга оид мунофиқлик ҳаром бўлса, ақидага оид мунофиқлик куфрдир, Аллоҳ сақласин.

  1. Ахлоқсиз ва беҳаё сўзларни айтиш:

Ойша розияллоҳу анҳа ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

…» مَهْلاً يَا عَائِشَةُ عَلَيْكِ بِالرِّفْقِ وَإِيَّاكِ وَالْعُنْفَ وَالْفُحْشَ «…

“…Сокин бўл, Ойша, мулойим бўл, қўпол ва беҳаё сўзлардан узоқ тур…”.

 Муслимда Оиша розияллоҳу анҳадан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

…» مَهْ يَا عَائِشَةُ, فَإِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْفُحْشَ وَالتَّفَحُّشَ «…

“…Ўзингни бос, эй Оиша, чунки Аллоҳ одобсизликни ва фаҳш сўзларни гапиришни ёмон кўради…”, дедилар. (муттафакун алайҳ).

Ойша розияллоҳу анҳа ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

…» إِنَّ شَرَّ النَّاسِ مَنْزِلَةً عِنْدَ اللَّهِ مَنْ تَرَكَهُ أَوْ وَدَعَهُ النَّاسُ اتِّقَاءَ فُحْشِهِ «

“… Аллоҳнинг наздида одамларнинг энг ёмони, одамлар унинг ёмон хулқ-атворидан қўрқиб, у билан муомала қилмайдиган кимсадир”. (муттафакун алайҳ).

Иёз ибн Ҳаммар Мужоший ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутбаларидан бирида шундай дедилар:

…» وَأَهْلُ النَّارِ خَمْسَةٌ … وَالشِّنْظِيرُ الْفَاحِشُ «…

“…Дўзах аҳли беш тойифадир: … ахлоқсиз ва беномуслар…”. Мусулмон ривояти.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

…» وَإِنَّ اللَّهَ يُبْغِضُ الْفَاحِشَ الْبَذِيءَ«

“… Аллоҳ Таоло ахлоқсиз ва беномус кимсани ёмон кўради”, деди. Термизий ва Ибн Ҳиббондан ривоят қилинган. Термизий саҳиҳ ҳасан дедган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

»الْحَيَاءُ مِنَ الإِيمَانِ, وَالإِيمَانُ فِي الْجَنَّةِ, والبذاء مِنَ الْجَفَاءِ, وَالْجَفَاءُ فِي النَّارِ«

Ҳаё имондандир, иймон эса, жаннатдадир. Беҳаёлик ташландиқдир, ташландиқ эса дўзахдадир”. Имом Аҳмад бу ҳадисни ровийлари ишончли санад билан ривоят қилган. Термизий саҳиҳ ҳасан, деган. Ибн Ҳиббон буни “Саҳиҳ”ида чиқарган.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

»لَيْسَ الْمُؤْمِنُ بِالطَّعَّانِ وَلاَ اللَّعَّانِ وَلاَ الْفَاحِشِ وَلاَ الْبَذِيءِ«

Мўмин киши таъна қиладиган, лаънатлайдиган, ахлоқсиз, номуссиз бўлмайди”. Бу ҳадисни Термизий ривоят қилган ва ҳасан ҳадис деган.

NO COMMENTS