Жапаров кўп қутбли сиёсат олиб бораётганини маълум қилди

112
0

Жапаров кўп қутбли сиёсат олиб бораётганини маълум қилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳукумат ташқи сиёсатда кўп қутбли сиёсат олиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда у 16-октабр куни “Кабар” агентлигига берган интервюсида айтиб ўтди.

“Ҳокимиятга келганимдан бери 4 йил давомида ташқи сиёсатда кўп қутбли сиёсат олиб бораман. Керак бўлса, куни кеча Европа Иттифоқи билан ҳам ҳамкорлик битимини имзоладик. МДҲга аъзо бошқа давлатлар билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Сўнгги 4 йилда МДҲ давлатларининг айрим аъзолари билан товар айирбошлаш ҳажми 7 баробар ошди. Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард доллардан ошди”, деди Жапаров.

Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаров 8 октабр куни “Россия-1” телеканали журналистининг, “Россия билан МДҲ давлатлари ўртасидаги муносабатларга Ғарбнинг қарашлари” ҳақидаги саволига жавоб берар экан, Россиянинг бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилишига Ғарб давлатлари “кўрсатма бермаслиги”ни таъкидлаган эди.

“Кўп қутбли сиёсат” сўзи катта давлатларнинг босимидан қочиш учун асосан заиф давлатларнинг раҳбарлари томонидан қўлланиладиган сўздир. Бу сўз “Россия, Хитой, АҚШ, Европа каби барча катта давлатларни рози қилиш учун уларга мустамлакачилик эшикларини тенг очиш”, маъносини англатади.

Маълумки, бугунги кунда “кўп қутбли сиёсат” мустамлакачи Ғарбнинг манфаатига ишламоқда. Зеро, бу сиёсат АҚШ ва Европа таъсирининг мамлакатга кириб келишига ҳамда Россия ва Хитойнинг таъсирини сиқиб чиқаришига йўл очади. Чунки Россия Қирғизистонни ўзининг мулки деб билади. Ҳар доим уни ўзига қарам ҳолатда ушлаб туришни хоҳлайди. Шу мақсадда ўзи раҳбарлик қилиб келаётган МДҲ, КХТШ, ШҲТ, ЕОИИ ташкилотларидан унумли фойдаланиб келмоқда. Лекин сиёсий ва иқтисодий заифлиги туфайли Хитой ва бошқа катта давлатларнинг Қирғизистонга кириб келишига қаттиқ тўсқинлик қила олмаяпти. Бироқ ҳокимиятга ким келмасин, у Россиянинг розилигини олишга мажбур. Акс ҳолда, Россия янги келган ҳукуматни Акаев, Бакиев, Атамбаев ва Жеенбековларнинг аҳволига солиб қўйиши мумкин.

АҚШ эса, Қирғизистонда Россиядек таъсир кучига эга бўлмаса-да, бироқ айрим малай кадрларини ҳокимиятга олиб келиш орқали ҳамда оммавий ахборот воситалари ва нодавлат ташкилотлар каби “қўл-оёқ”лари орқали ўз таъсирини кенгайтириб бормоқда. Шунингдек у ўз таъсирини ёйиш учун БМТ, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Жаҳон савдо ташкилоти, ЮНИСEФ каби халқаро ташкилотлардан унумли фойдаланмоқда. Бундан ташқари, 2018 йилдан буён Марказий Осиё давлатларини бирлаштирган C5+1 саммитини ўтказиб келмоқда. Аслида АҚШ Қирғизистонга қарата олиб бораётган сиёсатини Россия ва Хитойга нисбатан стратегик сиёсати доирасида олиб боради. АҚШнинг Россияга нисбатан стратегияси, унинг мустамлакаларини тортиб олиб, ўзини кичик давлатга айлантириб қўйишдир. Хитойга нисбатан стратегияси эса, уни ўз инига қамаб, ташқарига кенгайишига йўл қўймасликдир. Ҳозирги вақтда Хитой таҳдиди Россияга нисбатан кучлироқ бўлгани учун АҚШнинг Хитойга қарата ахборот ҳужуми кучайиб бормоқда.

Хитой эса Қирғизистонда, узоқ вақтдан бери одатланган секин кириб бориш сиёсатини олиб бормоқда. Шу мақсадда минтақадаги қашшоқ давлатлар қатори Қирғизистонни ҳам қарз билан ўзига боғлаб олмоқда. Сўнгги пайтларда ШҲТ ташкилотида ўз таъсирини кучайтириб, Марказий Осиёда нафақат иқтисодий, балки хавфсизлик соҳасида ҳам ўз манфаатларини рўёбга чиқара бошлади. Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси, мамлакатдаги деярли барча минерал ресурсларнинг мушрик Хитой компаниялари томонидан ўзлаштирилиши ва ақлли камераларнинг ўрнатилиши бунга мисол бўла олади.

Сўнгги йилларда Европа Иттифоқи ҳам Қирғизистонда ўз таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Айниқса, Украина урушидан кейин Европа Россияни заифлаштириш учун бор кучини ишга солмоқда. Унинг Қирғизистонга нисбатан қилган ҳаракатлари Россиянинг кучсизланиши билан боғлиқ. Жапаров юқорида тилга олган шартнома ҳам шу қулай вақтда имзоланди.

Демак, Жапаровнинг ўзини оқлаши асосан Европа ва Америка бошчилигидаги халқаро ташкилотларга қаратилган. Аниқроғи, у янги шаклланаётган иқтисодий ҳамкорлик ва инвестициларнинг тўхтаб қолиши мумкинлигидан хавотирланмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Қирғизистон мана шу мустамлакачи давлатларнинг талон-тарожлари остида кун кечирмоқда. Шу боис мустамлакачиларнинг қўғирчоқларига айланган ҳукумат ва мухолифатнинг деярли барча вакилларига нисбатан халқнинг ишончи йўқолди. Ким қайси давлатнинг малайи, ким популизм қиляпти, халқ буни яхши билади. Фақат кўпчилик ўша сиёсатчилар таклиф қилаётган йўлдан бошқа йўлни кўра олмаяпти. У бошқа йўл – Исломдир. Аллоҳнинг иродаси билан Қирғизистонда Исломий кўринишлар кенг тарқалмоқда. Бунда ҳар бир даъватчи мусулмоннинг ва ҳар бир Ислом умматининг меҳнати ва ҳиссаси катта. Шунинг учун юқоридаги барча йирик давлатлар бирлашиб, ушбу Исломий доирани бўлиб ташлашга қўлларидан келганча ҳаракат қилмоқдалар. Хусусан, “Мўътадил Ислом”, “Анъанавий Ислом” каби турли лойиҳалар орқали Исломнинг сиёсий моҳиятини пардалашга ҳаракат қилмоқдалар. Шунинг учун мусулмонлар уларнинг тузоқларига тушиб қолмай, иймоний муҳитини сақлаб қолишга ҳаракат қилишлари лозим. Ҳар бир мусулмон барча ишларини ўз ақидасидан келиб чиққан шариат ҳукмлар асосида адо этиш билан иймонини муҳитини сақлаб қолиши мумкин.

Мумтоз Мавароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here