Бишкек ҳокимлиги йўл ҳақини 40 сомга кўтаришни таклиф қилди

48
0

Бишкек ҳокимлиги йўл ҳақини 40 сомга кўтаришни таклиф қилди

Бишкек шаҳар ҳокимлиги жамоат транспортларида нақд пул тўлаётганлар учун йўл ҳақини 40 сомга оширишни таклиф қилди. Бундан кўзланан мақсад жамоат транспортида йўл ҳақини карта орқали тўлашга одамларни жалб қилиш экани айтилмоқда.

Айни пайтда автобус ва троллейбусларда йўл ҳақи “Тулпар” ва банк карталари билан тўланганда, 17 сом, нақд пулда тўланганда, 20 сом, MegaPay хизмати орқали тўланганда, 11 сом, шахсий автобус ва микроавтобусларда эса, 20 сом қилиб белгиланган. Пойтахтда йўл ҳақи охирги марта жорий йилнинг январ ойида оширилган эди.

Афсуски, Қирғизистон ҳукумати ўз халқни ўйлаш ўрнига унинг елкасига оғир юклар юклаб бормоқда. У йўл ҳақини оширишдан ташқари, ҳайдовчилар учун ҳам мажбурий суғурта тўғрисидаги қонунни жорий қилиб, йўл солиқларини жорий этишни таклиф қилмоқда. Бунда йўл солиғи автомобилга қуйилган ҳар бир литр бензинга 1 сом қўшиб олинади. Бундан ташқари, бензин ва дизел ёқилғиларини маркалаш орқали ҳайдовчиларга солиқ солишни ҳам кўзламоқда. Буларнинг барчаси, шубҳасизки, шундоқ ҳам ҳаёти қийинлашиб бораётган халқнинг қашшоқлигини яна-да орттиради. Жаҳон банки ҳисоботига кўра, Қирғизистонда қашшоқлик даражаси 25,5 фоизга ошган. Ҳисоботда таъкидланганидек, озиқ-овқат нархининг юқорилиги ва ишсизлик асосий муаммо бўлиб қолмоқда.

Капитализм тузуми туфайли бутун дунё халқлари, жумладан, Қирғизистон халқи ҳам шундай зулм чангалида яшаб келмоқда. Бунинг муқобилида, Ислом тузуми бойликнинг бир ҳовуч капиталист монополиячилар қўлида тўпланиб қолишига ва оддий халқнинг турли солиқлар тўлаб эзилишига асло йўл қўймайди. Аксинча, бойлардан олиб, муҳтожларга тарқатиш орқали жамиятдаги фаровонлик ва мувозанатни тиклайди! Закот, мерос ҳукмлари каби шариат қонунлари бу мувозанатни тўлиқ таъминлайди. Чунки бу қонунлар ожиз одамнинг ақлидан келиб чиққан қонунлар эмас, балки Аллоҳ Таолонинг инсонлар учун нозил қилган қонунларидир!

Нурдин Асаналиев

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here