Ғазода қирғин бошланганига бир йил бўлди: У бизга нималарни намоён қилди?

133
0

Ғазода қирғин бошланганига бир йил бўлди:

У бизга нималарни намоён қилди?

Шубҳа йўқки, Фаластин масаласи барча мусулмонларнинг ақидаси ва иймонига боғлиқ масаладир. Бу фаластинликлар ёки ғазоликларга ташлаб қўйиладиган масала эмас. Ғазо қирғини бошлангандан бери ишғолчи яҳудийлар Каъбадан ҳам муқаддас бўлган мусулмонларнинг қонини тўхтовсиз тўкмоқда. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: (Эй Каъба) Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, мўминнинг, унинг молининг ва қонининг дахлсизлиги Аллоҳнинг наздида сенинг дахлсизлигингдан ҳам буюкдир”, дедилар.

Расмий маълумотларга кўра, 7 октябрдан бери Ғазода 42 мингдан ортиқ мусулмон ўлдирилди. Уларнинг 16,5 минг нафари ёш болалардир. Юз мингдан ортиқ одам жароҳатланди. Ўн минглаган одамлар бедарак йўқолди. Ғазодаги биноларнинг ярмидан кўпи вайрон бўлди.

Биз тинчгина ҳаёт кечираётган бир пайтда Ғазода ҳар соатда 15 киши ҳалок бўлмоқда. Бир йил давомида Ғазога ҳар соатда 42 та бомба ташланди. Мактабларнинг 85 фоизи яроқсиз ҳолга келди. Йўлларнинг 65 фоизидан фойдаланиб бўлмай қолди. 1,1 миллион киши мажбурий қочқинга айланди.

Ҳа, бутун дунё аҳли кўз ўнгида содир бўлган бундай қирғин биз мусулмонларга жуда катта ўрнак бўлди ва кўп нарсаларни намоён қилди.

Улардан биринчиси: Аллоҳга таваккул ва мустаҳкам иймон билан ҳаракат қилиш кофирларнинг ҳар қандай қуролларидан ҳам кучлироқ ва таъсирлироқ эканини кўрсатди. Шунингдек, сабр душманнинг ҳар қандай қуролидан кучлироқ қурол эканлигини ҳам намоён қилди. Ёрдам бошқалардан эмас, фақат Аллоҳдан келишини билиб олдик. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади:

إِنْ يَنْصُرْكُمْ اللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمْ

“Агар сизларга Аллоҳ ёр бўлса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас”. (Оли Имрон: 160).

Ғазо бизга озчилик кўпчиликдан устун бўла олишини кўрсатди. Аллоҳ Таоло айтади:

كَمْ مِنْ فِئَةٍ قَلِيلَةٍ غَلَبَتْ فِئَةً كَثِيرَةً بِإِذْنِ اللَّهِ وَاللَّهُ مَعَ الصَّابِرِينَ

“Қанчадан-қанча кичкина гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан катта гуруҳлар устидан ғалаба қилган. Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир”. (Бақара, 249).

Иккинчиси, Исломий ўлкаларининг раҳбарлари Ғазо ҳақида қуруқ айбловлардан бошқа ҳеч нарса қилмаслигини англаб етдик. Улар Ғазодаги қирғинларга фақат томошабин бўлиб тура олишларини тасдиқлашди. Ғазодаги гўдаклар, ор-номусимиз бўган аёллар ва кексаларнинг ўлимига томошабин бўлиб туришди. Уларнинг аҳволи худди Қуръонда келган “Уҳдуд” қавмининг аҳволига ўхшайди.

Шундай экан, Ғазо муаммосининг ҳақиқий ечими армияни ҳаракатга келтириш эканлигига ҳеч шубҳа қолмади. Ғазодаги биродарларимизни қутқариш учун армияни ҳаракатга келтириш лозим! Уламолар ва барча мусулмонларнинг вазифаси ҳар қандай маломатчининг маломатидан қўрқмай ҳақни айтиш ҳамда куч эгаларига ўз мажбуриятларини эслатиб, уларни бажаришга мажбур қилишдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳиҳ ҳадисда шундай марҳамат қиладилар:

«وَإِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

“Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимоялинади”.

Демак, айтиш мумкинки, бугунги кунда Фаластинда ва бутун дунёда жабр-зулм остида қолган мусулмонларни фақат Уммат қалқони бўлган ва уларни битта байроқ остида бирлаштирадиган Халифагина қутқара оладиди. Энг тўғри ечим мана шудир!

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here