Қирғизистон “экстремизм” баҳонасида Исломга қарши курашни кучайтирмоқда

2494
0

Қирғизистон “экстремизм” баҳонасида Исломга қарши курашни кучайтирмоқда

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги 3 сентябр куни экстремизм баҳонасида Исломнинг ёйилишига қарши жазони кучайтиришни ўз ичига олган қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим қилди. Унга кўра, “экстремистик” материалларни тайёрлаш, олиб юриш, бошқага етказиш ёки тарқатиш мақсадида қабул қилган ёки сақлаган фуқаролар бу ҳаракатлари учун 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади. Худди шундай ҳаракат бир гуруҳ шахслар томонидан махсус тайёргарлик кўрган ҳолда чет элдан молиялаштирилиб, содир этилган бўлса, ўн йилгача озодликдан маҳрум этилади. Ҳозирда мазкур модда бўйича 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Шунингдек, экстремистик фаолиятни амалга ошириш, жумладан, интернет тармоқларидан ёки оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда очиқ чақириқлар учун уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда. Худди шундай ҳаракат бир гуруҳ шахслар томонидан махсус тайёргарлик кўрган ҳолда содир этилган бўлса, беш йилдан етти йилгача жазо белгиланади. Амалдаги қонунларда бу ҳаракатлар учун 20 минг сўмдан 100 минг сўмгача жарима кўзда тутилган.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасига янги модда киритилиб, илгари экстремистик материалларни сақлаганлик учун огоҳлантириш олган шахсларни уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш тавсия этилади.

Қирғизистон ҳукумати бу билан чекланиб қолмади, балки Диний қўмита орқали муслималарнинг жамоат жойларида ниқоб кийишини, мусулмонларнинг расмий масжид ва мадрасалардан бошқа жойларда илм олишлари ва китоб тарқатишларишни тақиқловчи қонун лойиҳасини ҳам жамоатчилик муҳокамасига тақдим қилди. Бундан ташқари, мазкур қонун лойиҳаси диний муассасаларда турли сиёсий тусдаги тадбирларни ўтказиш, диний асосда партиялар ва бошқа сиёсий бирлашмаларни тузиш ҳамда уларни молиялаштириш, партиялар номи учун ёки сайловолди тарғиботлар учун диний сўзлардан фойдаланиш, шунингдек, депутатларга диний фаолият билан шуғулланишни тақиқлашни ҳам назарда тутади.

Қирғизистоннинг амалдаги ҳукумати ушбу қонун лойиҳасини Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг “Экстремизмга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси”га мувофиқлаштирмоқда. Бу эса “Экстремизмга қарши курашда кофир хўжайинлардан Россия ва Хитойга эргашамиз” деган маънони англатади. Бошқача айтганда ҳукумат Ислом ва мусулмонларга қарши курашда Россия ва Хитойнинг қаттиқ чора-тадбирларидан ўрнак олиб, шу орқали кофир хўжайинларининг кўнглини олишга ҳаракат қилмоқда.

Шунингдек, ҳукуматнинг “дунёвий” мухолифатчиларига ҳам “экстремизм” тамғаси босила бошланди. Зеро, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти томонидан экстремизмга берилган таъриф бунга имкон беради. Қонун ижроси амалга ошмай туриб айрим мухолифатчиларни экстремизмда айбланаётгани ҳам бунинг исботидир.

Аслида, Қирғизистонда аллақачон 21та диний ташкилотнинг фаолияти тақиқланиб, уларнинг аъзоларига нисбатан турли жазолар қўлланилган. Айни пайтда жазоларни кучайтириш ва “экстремизм”да айбланаётган шахсларнинг доирасини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда. Зеро, мамлакатда солиқ ва тўловларнинг кўпайиши аҳолининг ҳукуматга нисбатан норозилигини кучайтирмоқда. Бу ҳолат мухолифат учун қулай фурсат бўлиб, улар бундан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга ҳаракат қилди. Бироқ, амалдаги ҳукумат ҳибсга олиш орқали мухолифат етакчиларини “синдирдим”, деб ўйлаётгани боис навбатдаги курашни мусулмонларга қаратмоқда. Ҳақиқий мусулмонларнинг позицияси ва норозилигини бостириш учун уларни “экстремизм”да айблаб, ҳибсга олиш билан таҳдид қилмоқда. Ҳукумат бундай ҳаракатлардан ўз манфаатини кўзлаётган бўлса-да, аслида бу ерда оламий куфр тузуми Ислом ва унинг қадриятларига қарши курашмоқда. Бу борада махсус лойиҳалар ишлаб чиқилиб, маблағлар ажратилмоқда.

Маълумки, ҳозирда дунёга ҳукмронлик қилаётган империалистик капитализм тузуми емирилиб, қулаш арафасига келиб қолди. Уни қулатиб ўрнига вужудга келадиган тузум бу – Исломдир. Шунинг учун мустамлакачилар мусулмонларни соф Исломдан чалғитиш учун “анъанавий Ислом” ва “мўътадил Ислом” каби лойиҳаларни ишга солмоқда. Бунинг акси ўлароқ, соф Исломни маҳкам тутиб, уни кўтариб чиқувчиларни “экстремист”га айбламоқда. Мана шундан кўриниб турибдики, экстремизм ва терроризм “эртаклари” кофирлар томонидан Ислом ва мусулмонларга қарши курашиш учун ўйлаб топилган. Ҳатто, ҳозир уларнинг хатти-ҳаракатлари ўзлари берган тарифга мос келади. Бунга Украинадаги урушда Россия ва Украина бир-бирини терроризм ва экстремизмда айблаётгани яққол мисолдир. Қолаверса, Қирғизистоннинг амалдаги ва собиқ ҳукуматларининг барчаси ўзларининг таърифига кўра, ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш билан, тўғрироғи, экстремистик йўл билан ҳокимиятга келган.

Шубҳасизки, халқаро ва маҳаллий сиёсатдаги бундай иккиюзламачилик капитализмнинг ўлимини яқинлаштирмоқда. Чунки дунё ва минтақада содир бўлаётгани каби Қирғизистонда ҳам мафкуравий-сиёсий бўшлиқ чуқурлашиб бормоқда. Умид қиламизки, бу мафкуравий бўшлиқни Ислом мафкураси, сиёсий бўшлиқни эса сиёсий онгли мусулмонлар тўлдиради. Мустамлакачи кофирлар ва малайларининг найранглари тамоман пучга чиқади. Аллоҳ Таоло айтади:

وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ

“Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир”. [8:30]

Мумтоз Мавароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here