Қирғизистонда рўйхатдан ўтмаган телефонларни ўчиришдан мақсад нима?

199
0

Қирғизистонда рўйхатдан ўтмаган телефонларни ўчиришдан мақсад нима?

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси Қирғизистонда рўйхатдан ўтмаган уяли телефонлар 16 августдан бошлаб ўчириб қўйилиши ҳақида огоҳлантирди. Унга кўра, Қирғизистонда жорий йилнинг 25 июнига қадар фойдаланиб келинган уяли телефонлар автоматик тарзда давлат идентификация тизимига киритилиб, рўйхатдан ўтказилган. Аммо 25 июндан кейин хориждан уяли телефон сотиб олган ёки онлайн буюртма берганлар уни рўйхатдан ўтказишлари шарт. Уяли телефонларни рўйхатдан ўтказиш билан “Инмобайлс” компанияси шуғулланади.

Ҳукуматнинг таъкидлашича, бу ишлар божхона тўловлари ва солиқлар тўланишини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Ҳозирда уяли телефонни давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати учун тўлов 528 сом этиб белгиланган бўлиб, бунинг устига ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) ҳам қўшилади. 2019-2023 йиллар оралиғида Қирғизистонга хориждан 23 миллион 827 минг дона уяли телефон олиб кирилган. Идентификация операторининг маълумотларига кўра, телефонларнинг IMEI кодлари сақланадиган маълумотлар базасига Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси эгалик қилади.

Маълумки, ҳукумат уяли телефонларни рўйхатдан ўтказиш орқали икки нарсани мақсад қилмоқда. Биринчиси, катта миқдорда пул айланадиган соҳани монополия қилиш ва ўзларига қарашли одамларни у ерга жойлаштиришдир. Бу ҳақида давлат расмийлари тадбиркорлар билан учрашувларида очиқ айтишмоқда. Аниқроғи, улар “ноқонуний тадбиркорлик” баҳонасида кичик телефон операторлари тармоғини узиб қўймоқчи. Қолаверса, қимирлаган нарса борки, унга солиқ солишга одатланган Жапаров ҳукумати хориждан кириб келган ҳар бир телефонга солиқ солишни мақсад қилмоқда.

Иккинчиси эса, ҳукумат телефонларни мажбурий рўйхатга олиш баҳонасида аҳоли устидан назоратни кучайтиришни мақсад қилган. Яъни, кенг салоҳиятга эга бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари эндиликда бу билан ҳар бир фуқаронинг, айниқса, ҳукуматга ёқмаган фуқароларнинг суҳбатлари ва ҳаракатларини кузатиш имкониятига эга бўлади. Зеро, очкўз капиталистик тузумда ҳар бир ҳукумат халқ устидан тўлиқ назорат ўрнатишга ҳаракат қилади. Бундан аввалги биометрик паспорт ва “хавфсиз шаҳар” каби лойиҳалар ҳам шулар жумласидан.

Бундай назорат ўрнатиш ва тўпланган маълумотлар бу ҳукмдорларнинг хўжайинлари бўлмиш мустамлакачи давлатлар учун ҳам жуда муҳимдир. Улар фақат ўз ҳийлаларини чиройли сўзлар билан амалга оширадилар. Масалан, ҳар бир фуқаро ахборот олиш ҳуқуқига эга, деган баҳона билан интернет орқали ундан фойдаланаётган ҳар бир шахс ҳақида маълумот тўплашга ҳаракат қилади. 19 аср яҳудий банкири капиталист Натан Ротшилднинг бу борада айтган “Ким ахборотга эгалик қилса, дунёга эгалик қилади” деган гапи ахборот соҳасидаги капиталистларнинг шиорига айланган. Улар дунёдаги барча маълумотларга эгалик қилиш орқали бутун дунё устидан тўлиқ назорат ўрнатиш учун астойдил ҳаракат қилмоқдалар. Бунга эририш учун БМТ бошчилигидаги қатор халқаро ташкилотлар ишга солинмоқда.

Кўриниб турибдики, инсонлар устидан назоратни кучайтириш ва ахборотга эгалик қилиш нафақат маҳаллий ҳукумат манфаатлари учун, балки мустамлакачилар манфаатлари учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шундай экан, бундай вазиятда мусулмонлар ҳукуматнинг хиёнати ва зулмга олиб борадиган ҳаракатлардан огоҳ бўлиб, бунга қарши туришлари лозим. Чунки маҳаллий ҳукуматлар назоратни кучайтириш орқали Ислом ва мусулмонларга қарши курашни кучайтиради. Натижада турли баҳоналар билан “экстремист” ва “террорист”ликда айбланиб, судланганлар сони яна-да кўпаяди.

Мумтоз Мавароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here