Ҳукуматни танқид қилганларга жарима солинади
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси интернет ва оммавий ахборот воситалари орқали “туҳмат ва ҳақорат” учун жарима солишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини таклиф қилди. Мазкур лойиҳа 25 июл куни Жогорку Кенеш сайтида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳага кўра, қонунга амал қилмаган жисмоний шахсларга 100 000 сўм, корхоналарга 200 000 сўм жарима солинади. Аслид бундай чекловлар анча вақтдан бери давом этиб келмоқда. Масалан, 2020 йил ноябр ойидан буён ижтимоий тармоқларда ўз фикрини билдиргани, шарҳ ёзгани ёки баҳам кўргани учун ўнлаб фуқаролар ҳуқуқ-тартибот идораларига сўроққа чақирилиб, устидан жиноий иш очилди ёки жавобгарликка тортилди. Таклиф этилаётган қонун ҳукуматни танқид қилганларни жазолаш учун янада кенгроқ йўл очади. Шу билан бирга ҳукуматни ёмонликдан қайтариб, яхшиликка чақирувчи мусулмонларни таъқиб қилиш учун инконият туғилади. Амалдаги ҳукумат иш бошлаганидан бери ижтимоий тармоқларда ўз фикрлари ёки диний маълумотларини баҳам кўрган юзлаб мусулмонлар жиноий жавобгарликка тортилди. Ўнлаб мусулмонлар экстремизм баҳонасида ҳамон қамоқда қолмоқда. Уларга нисбатан қамоқда ғайриоддий қийноқлар, калтаклашлар, электр токига қўйишлар ва ёпиқ режимда сақлаш каби зулмлар қўлланилмоқда.
Маълумки, ҳозирги ҳукумат диктаторлик режимини ўрнатиш йўлидан бормоқда. Дастлаб Садир Жапаров “Ноаниқ ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини имзолади. Қонун кучга кирганидан кейин Жапаров ва унинг ҳукуматини танқид қилган бир қанча фуқаролар ҳибсга олиниб, сўроқ қилинди. Шундан сўнг у блогерлар ва фаоллар билан учрашув ўтказиб, ахборот монополиясини ўрнатишга уринди. Буларнинг барчаси ҳукуматнинг Хитой билан яқин алоқаларига ва унинг коррупцион фаолиятига ҳеч ким қарши тура олмайдиган вазиятни яратиш учун қилинди. Шунинг учун расмийлар биринчи навбатда ғарбпараст сиёсатчиларни ва фаолларни нишонга олди. Чунки Ғарб Қирғизистон-Хитой муносабатларига зарба беришда ана шу кадрларга таяниб келади. Шунингдек, Россия мустамлакачиликнинг айрим жиҳатларида Хитойга ён бераётган бўлса-да, бироқ у Хитойнинг қирғиз ҳукуматини тўлиқ қўлга олишини истамайди. Шунинг учун ички мухолифатни кўтариш каби ўз таъсиридан фойдаланиб, ҳукуматга босим ўтказмоқда. Шу сабабдан ҳукумат иккинчи ўринда россияпараст сиёсатчилар ва кадрларни нишонга олди. Сўнгги пайтларда давлат тўнтариши баҳонасида ҳибсга олинганлар ҳам ўшалардан. Айни дамда ҳукумат ижтимоий тармоқда ўз тарафдорларини топиб, жамоатчилик фикрини шакллантиришга муваффақ бўлган ва ҳукуматнинг коррупцион фаолиятини фош этаётган блогерларга тазйиқ ўтказиш орқали диктаторлик режим сари қадам ташлаётганини яққол кўрсатмоқда.
Аммо шуни унутмаслик керакки, диктатура ўзгартириб бўлмайдиган нарса эмас. Аксинча, бу фақат муваффақиятсиз сиёсат натижасида ҳукуматнинг халқни қўрқитишидир. Зеро, халқ катта кучдир, агар у холис раҳбар қўл остида бирлашса, уни ҳеч ким енга олмайди. Буни тарихдан очиқ кўришимиз мумкин. Бунга ҳозир ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз. Афғон халқи Толибон жамоаси бошчилигида бирлашиб, бутун куфр кучига қарши тура олди.
Шундай экан, бундай вазиятдан чиқиш учун халқнинг кучига ва онгли инсонларга эътибор қаратиш керак. Бунинг учун фикрий мунозараларни йўлга қўйиб, халқ онгини ошириш керак. Бу эса Умматнинг ва келажак авлоднинг етук шахслар бўлиб етишишига олиб боради. Тарихда дунё аҳли томонидан тан олинган кўплаб олимлар ва етакчилар мана шундай фикрий мунозаралар остида етишиб чиқишган.
Шу билан бирга, Исломда ҳукмдорларни муҳосаба қилиш мусулмонларнинг бурчидир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ، وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ
“Сизлардан бирингиз ёмон ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар бунга кучи етмаса, тили билан ўзгартирсин. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, қалбида ёмон кўрсин. Бу иймоннинг заифидир”, дедилар. (Мусулмон ривояти). Ҳадис умумий бўлиб, ҳукмдорларни муҳосаба қилишни ҳам ўз ичига олади.
Хулоса қилиб айтганда, қирғиз жамияти ҳукуматнинг диктаторлик режим ўрнатиш уринишларига қаршилик кўрсатиб, халқимизнинг зулмга қарши қаҳрамонлик табиатини мустаҳкамлаши керак. Шу билан бирга, Ғарбнинг мунофиқона иккиюзламачи сиёсатига алданиб қолмай, унга қарши Ислом сақофатини ўрганишимиз, уни янада юксакларга кўтариш учун ўз имкониятларимизни ишга солишимиз керак!
Мумтоз Мавароуннаҳрий