Нома етиб келди, аммо бунга бериладиган жавоб қани?!

0
2717

Матбуот баёноти

Нома етиб келди, аммо бунга бериладиган жавоб қани?!

Америка ўзининг арзандаси ва биринчи линиядаги ҳарбий базаси ҳисобланган яҳудий вужудининг 2023 йил 7 октябрда Ғазодаги қаршилик кучлари зарбасига учраганига тоқат қила олмади. Шунинг учун НАТОдаги мустамлакачи иттифоқчилари билан янги салибчилик юришини бошлади. АҚШ ўзига қарши бош кўтариб, унинг ҳамда анави арзандасининг «ҳайбат»ини ер билан яксон қилган Умматга нома йўллаш учун яҳудий вужудидан фойдаланди. У мусулмонларнинг битта Уммат ва бир тану бир жон эканини, уларнинг бир аъзоси касалланса, бошқа аъзолар ҳам – худди Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ таърифлаганидек – иситмалаб, бедор бўлиб чиқишини жуда яхши билади. Шунинг учун унинг номаси биргина қаршилик кучларига эмас, балки бутун Умматга қаратилди. Бу нома Умматга ёки унинг бирор гуруҳига ўз ҳақ-ҳуқуқини ёки эркинлигини ёхуд муқаддас даргоҳлари озодлигини талаб қилиши жоиз эмас, деган мазмундаги нома бўлди. Зеро, Ғарб давлатлари мустамлакачи давлатлар ҳамда салибчилар иттифоқи сифатида қирол Ричард бошлаган урушдан то шу кунга қадар ўзларининг салиб юришларини тўхтатишгани йўқ. Демак, бу давлатлар бирор халқнинг ёки умматнинг ўз мустамлакаларидан озод бўлишига тоқат қилишолмайди, ҳаргиз исташмайди. Айниқса, у халқ мусулмон халқи ва у уммат Ислом Уммати бўлса. Чунки у Шарқда Индонезиядан бошлаб Ҳинд ярим ороли ва араб юртларини босиб ўтиб, Шимолий Африка ва Марказий Африкага қадар чўзилган Умматдир.

Шу нуқтаи назардан, куфрнинг боши ва салибчилик коалицияси раҳбари Америка араб баҳори дейилган қўзғолонларга ўз озодлигига эришишига ва кофир мустамлакачилик бўйинтуруғидан қутулиб чиқишига йўл қўймади. Гоҳ ҳийла-найранг билан, гоҳ фақат ҳукмдорлар башарасини ўзгартириб қўйиш билан, гоҳ бостириш билан қўзғолонларни жиловлаб олди. Бу ишда мусулмон юртларидаги малайларидан ва ўз қўллари билан ўстириб, тарбиялаган сиёсий доиралардан фойдаланди, токи, қўзғолонлар йўлининг тўсилганига ва бу халқларнинг ҳақиқий ўзгаришга етиб бормаслигига ишонч ҳосил қилиш учун. Чунки ҳақиқий ўзгариш Американинг ишларини остин-устун қилиб юборади, яъни юртларимиздаги унга малай режимларни ўзгартиради. Шом қўзғолони Американи довдиратиб қўйди. Чунки бу қўзғолон унга малай бўлган Баасчи Нусайрий режимини ағдариш ва унинг харобалари узра Ислом давлатини барпо этиш мақсадига қаратилган эди. Шунинг учун Америка ўзининг барча халқаро ва региноал тўдасини ушбу қўзғолонни куч билан йўқ қилиш сари сафарбар этди. Рус алкашларидан тортиб, Эрон форслари ва Ливандаги Эрон ҳизбигача ҳаммасини Нусайрий режимига ёрдамга юборди. Ниҳоят, Туркиядаги мунофиқларни ишга солди. Америка бу билан Шом аҳлига ва бутун Умматга «Эй Ислом Уммати, мустамлака чангалидан қутулиб чиқишни ва Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилишни талаб қилишингга йўл қўймайман, сенинг юртларинг мустамлакачиларнинг ҳайвонларига ўтлоқ ва машиналарига бензин қуйиш шахобчалари бўлишда давом этиши керак», деган нома юборди.

Худди шу мақсадда, бугун ҳам Америка ўзининг салибчи иттифоқчиларини сафарбар қилиб, яҳудий вужудини ишга солди. Бу билан Умматга ўшандай нома юбормоқда. Яъни Умматнинг Америка, Ғарб давлатлари ва салибчи иттифоқчиларнинг арзандаси бўлмиш мағзуби алайҳимларга қўл кўтариб бурнини ерга ишқашга ёки озгина бўлса ҳам зарба беришга ҳаққи йўқ, деган номадир. Шунинг учун Америка бу жирканч вужудни қурол-яроғ, асбоб-ускуна, пул, сиёсий ва ахборот қўллаб-қувватлови билан таъминлади. Оқибатда салибчилик коалициясидан тўлиқ ёрдам олган яҳудий вужуди Ғазода қирғин, геноцид, бомбардимон ва вайронагарчиликни аёвсиз равишда амалга оширди. Ҳукуматга қарашли телевидениеларда бу жиноятларнинг кечаю кундуз кўрсатилишини Америка ва яҳудий вужуди жуда исташди. Уммат фарзандлари жиноятчилар томонидан қирғин қилиниб, аёллари тажовузга учраётганини, уларга ёрдам қўлини чўзишига ва жигаргўшаларини қутқаришига йўл берилмаётганини Умматга кўрсатиб қўйиш билан уни таҳқирлашди. Шу орқали Америка бу жирканч вужуднинг «ҳайбат»ини ва аёллар ва болалар жасадлари устига қурилган обрўсини қайта тикламоқчи. Умматнинг ўз фарзандларини ҳимоя қилишга, уларга ёрдам беришга ва ваҳшийлар қўлидан қутқариб олишга қодирлигига бўлган ишончини йўқотмоқчи бўляпти. Шунингдек, унинг араб баҳори давлатларидаги малай режимларни ўзгартиришга бўлган ишончини ҳам йўқ қилишга ҳаракат қиляпти. Ғазо аҳлига қарши шунча аянчли қирғинлар ва қаршилик ҳаракатига зарба беришлар, буларнинг барчаси айни номани етказиш учун қурбонлик, демакдир.

Ҳақиқатда нома бизга очиқ-ойдин етказилди. Мана, Америка ўз конгрессида келгуси ҳафта Нетаняхуни кутиб оляпти, бу билан яҳудий вужудининг қуролсиз аёллар ва болалар ҳамда жуда оз қурол-аслаҳага эга қаршилик кучлари устидан ғалаба қозонганини эълон қилиб, уни мукофотлаш учун шундай қиляпти! Бунга жавоб қани?! Шубҳасиз, бу жинояткорлар лойиқ бўлган жавоб мусулмон юртларидаги анави малай ҳукмдорларни ағдаришдир. Чунки шулар Умматнинг бирлашиши, кофир Ғарб мустамлакасидан озод бўлиши, яҳудийларни мағлуб этиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиши олдида улкан тўсиқ бўлиб туришибди. Жавоб, шунингдек, армияларни мусулмонларнинг носир музаффар халифаси қўмондонлиги остида сафарбар этишдан иборатдир. Шунда улар яҳудийларни қатл қилиб, муборак Ақсо масжидини озод этади, Америка ва унинг салибчи иттифоқчиларига шайтон васвасаларини унуттириб қўяди. Шунинг учун Уммат ўз армияларига мурожаат қилмоғи ва армия штаблари олдида тинч намойишлар уюштириб, улардан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришни талаб қилмоғи лозим. Куч-қудрат аҳли ушбу мурожаатни қабул қилмоғи ва малай режимларга итоат қилишдан тийилиб, уларни ағдармоғи ҳамда динлари ва Умматлари сафига тизилмоғи лозим. Шу билан бу дунёда куч-қудратга ва охиратда абадий неъматга ноил бўладилар.

﴿لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلِ الْعَامِلُونَ﴾

«Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!»       [Соффат 61]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими

 

NO COMMENTS