АҚШдан дастак олаётган яҳуд армияси Ғазони қирғин қилишда давом этмоқда

1933
0

АҚШдан дастак олаётган яҳуд армияси Ғазони қирғин қилишда давом этмоқда

(Исроил) бош вазири Бенямин Нетаняху узоқ кутилган расмий ташриф билан Америкага борди. У ташрифи доирасида АҚШ Конгрессида нутқ сўзлаб, ёлғон баёнотлар берди. Унинг ташрифи Қўшма Штатларда сайлов кампанияси қизғин давом этаётган паллага тўғри келганлиги боис АҚШ маъмурятига мақтовлар ёғдирди. Хусусан, у Трампнинг президентлиги даврида кўрсатилган қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдириб, Голан тепаликларининг босиб олингани ва Қуддусни яҳудийларнинг пойтахти сифатида тан олинганини тилга олиб ўтди. Шунингдек у Байденнинг 7 октябрдан бери қўллаб-қувватлаб келаётганини ҳам олқишлашни унутмади.

Нетаняху АҚШ Конгрессида нутқ сўзлаётган пайтда, минглаб одамлар Оқ уй олдида (Исроил)нинг фаластинликларни қирғин қилишини қоралаб, намойиш ўтказди. Чунки бу ваҳшиёна қирғинлар тўхтовсиз давом этмоқда. Масалан, Нетаняхунинг ташрифи чоғида (Исроил) армияси Ғазо сектори марказидаги мактабга уюштирган ҳужумда 30га яқин инсон ҳалок бўлди. Охирги икки кун ичида Хон Юнусдаги ҳужумларда камида 129 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. 7 октабрдан бери Ғазода расман шифохона рўйхатидан ўтган 50дан ортиқ одам очлик туфайли ҳаётдан кўз юмди. Шифохона рўйхатидан ўтмай, ўз уйларида ва бошпана топган жойларида очликдан ўлганлар сони расмий рақамдан анча кўп эканига шубҳа йўқ. Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7 октябрдан бери 40 мингга яқин фаластинлик ҳалок бўлганини ва юз мингга яқин аҳоли жароҳатланганлигини маълум қилди.

Бу орада яҳудий ҳукумати Ғазо бўйича ўт очишни тўхтатиш келишувига доир янги шартлар қўшганини маълум қилди. “Рейтерс” агентлигининг хабарига кўра, (Исроил) ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган фаластинликлар Шимолий ҳудудга қайтишлари учун қаттиқ текширувдан ўтишини талаб қилмоқда. Бу фаластинликларнинг уйларига эркин кўчиб келиши ҳақидаги келишувга зиддир. Бундан ташқари, яҳудийлар Ғазо ва Миср ўртасидаги чегара назоратини ҳам талаб қилмоқда.

Маълумки, “(Исроил)” Американинг қўллаб-қувватлаши ва минтақадаги давлатлар ҳукмдорларининг хиёнати туфайли Ғазодаги қирғинларни тинимсиз давом эттирмоқда. Масалан, АҚШ ҳар йили (Исроил) ҳукуматига 3,8 миллиард доллар ёрдам беради. Бу йил президент Байден яҳудийларга қўшимча 17 миллиард доллар ёрдам ваъда қилди. Шу сабабли Нетаняҳу АҚШ Конгрессидаги нутқида “Бизга қуролларни тезроқ берсангиз, биз ҳам ишни тезроқ тугатамиз” деди ва қирғинни янада кучайтиришига ишора қилди.

Шундай қилиб, яҳудий ва насронийлардан иборат кофирлар 9 ойдан бери кичкинагина Ғазони қирғин қилишда давом этмоқда. Ҳаводан бомбалаш ва қуруқликдан ҳужумлар уюштириш натижасида 50 мингдан ортиқ мусулмон ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти ёш болалар ва аёллардир. Бу қирғинлар ортидан кофир босқинчилар Ғазо минтақасида Ғарбий Соҳил каби яҳудий ҳукуматига бўйсунувчи қўғирчоқ ҳукумат ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Қирғинлар 9 ойдан бери давом этаётганига қарамай, Исломий ўлкаларининг хоин раҳбарлари қуруқ гаплар билан қоралашдан нарига ўта олмади. Америка ва унинг етимчааси бўлган яҳудий вужудининг мусулмонларга нисбатан душманлигидан ажабланмаса ҳам бўлади. Чунки улар нафақат бугун, балки узоқ йиллардан бери Ислом ва мусулмонларга душманлик қилиб келишмоқда. Ажабланарлиси шуки, Ғазода содир бўлаётган жиноятлар ва қирғинларга нисбатан Исломий ўлкаларининг ҳукмдорлари сукут сақлаб, ўз армияларининг Ғазони қўллаб-қувватлашига тўсқинлик қилмоқда. Уларнинг қулоқлари Аллоҳнинг сўзларини эшитмас, кўзлари кўрмас бўлди! Аллоҳ Таоло айтади:

وَإِنِ اسْتَنْصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ

“Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир.” [8:72].

Шубҳасиз, яҳудийларнинг бу Исломий заминда ўз ҳокимиятини ўрнатиши амалга ойшмайди. Бу ерда “икки давлатлик” ечимга ҳам, “бир давлатлик” ечимга ҳам асло ўрин йўқ. Аксинча, бу ер Умар Форуқ фатҳ қилган ва Рошид Халифалар ҳимоя қилган ердир. Ҳа, бу ер Салоҳиддин Айюбий озод қилган, Абдулҳамид эса яҳудийлардан сақлаб қолган муқаддас заминдир. Шунингдек, бу ер Муслим ибн Умар ривоят қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«لَتُقَاتِلُنَّ الْيَهُودَ فَلَتَقْتُلُنَّهُمْ …»

“Яҳудийларга қарши жанг қилиб, уларни ўлдирасиз…” деган ҳадиси шарифни юзага чиқарадиган Аллоҳнинг содиқ аскарларининг саъй-ҳаракати билан ўзининг асл мақомига қайтадиган муқаддас заминдир.

Мумтоз Мавароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here