ШҲТ саммити халқаро сиёсат кескинлашган бир пайтда бўлиб ўтди

2599
0

ШҲТ саммити халқаро сиёсат кескинлашган бир пайтда бўлиб ўтди

4 июл куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Унда аҳолиси уч миллиарддан ортиқ бўлган 10та давлат раҳбарлари иштирок этди. Саммит олдидан Беларусия 10- аъзо сифатида расман ташкилотга қўшилди. Бундан ташқари, кузатувчи ва ҳамкор давлатлар раҳбарлари ва бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳам саммитга ташриф буюрди. Саммит якунида Остона декларацияси қабул қилинди ва 20дан ортиқ ҳужжат имзоланди.

Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Хитой раҳбарлари 2001 йили Санкт-Петербургда ШҲТни ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолаган эди. 2017 йилда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистон ҳам қўшилди. 2023 йилда Эрон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлди. ШҲТ давлатларининг ялпи ички маҳсулоти 20 триллиондан ошади. Ташкилотнинг марказий қисмини Ўрта Осиё мусулмон давлатлари ташкил этган бўлиб, таъсир ўтказиш борасидаги тортишувлар ҳам асосан шу минтақалар устида бўлади.

Маълумки, терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши кураш ШҲТнинг асосий вазифасидир. Ташкилот “терроризм ва экстремизм” шиори остида Ислом, Исломий жамоалар ва мусулмонларга қарши кураш олиб боради. Бу билан Уммат интилаётган халифалик давлатининг барпо этилишига тўсқинлик қилишга ҳаракат қилади. Буни 2025-27 йилларга мўлжалланган минтақада терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш бўйича Остонадаги саммитда имзоланган келишув ҳам тасдиқлайди. Нафақат терроризм ва экстремизм, ҳатто “Сепаратизмга қарши кураш” аламини ҳам мусулмонлар тортиб келишмоқда. Масалан, Россиядаги Кавказ мусулмонлари, Хитойдаги уйғур мусулмонлари “сепаратизм” қурбони бўлди.

Халқаро сиёсатдаги ҳозирги кескин вазият ШҲТга аъзо давлатлар, айниқса унга етакчилик қилаётган Хитой ва Россияни бир-бирига яқинлаштираётгани шубҳасиз. Буни икки давлат раҳбарларининг саммит олдидан бўлиб ўтган учрашувда айтган сўзлари ҳам тасдиқлайди. Ушбу учрашувда Хитой раҳбари Россия ва Хитой стратегик ҳамкорликни кучайтириши ва четдан аралашув бўлишига қарши туриши кераклигини айтиб ўтди. Ўз навбатида Путин ҳам ўз манфаатларини ҳимоя қилишда Россия Хитойни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Бироқ ШҲТ ташкил этилган даврга нисбатан Россиянинг ташкилотдаги таъсири сезиларли даражада пасайганини кузатиш мумкин. Дастлаб, Россия Хитойнинг Марказий Осиё минтақасида иқтисодий таъсири кучайишига йўл қўймаслик учун ташкилотда иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга билвосита қарши эди. Бироқ, Украина уруши Россияни бу йўналишдан воз кечишга мажбур қилди. Бошқача айтганда, Россиянинг ўзи ШҲТ давлатлари билан савдо алоқаларини мустаҳкамлашга мажбур бўлиб қолди. Буни сўнгги йилларда саммит давомида кўтарилган иқтисодий ташаббуслардан ҳам билиб олиш мумкин. Путиннинг сўзларига кўра, ўтган йили ШҲТга аъзо давлатлар билан савдо алоқалари 25 фоизга ошган. Бундан ташқари, Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” лойиҳаси доирасида транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш учун янги самарали йўлаклар очилмоқда. Хитой учун ШҲТ “Бир камар, бир йўл” лойиҳасини амалга ошириш ва ўз таъсирини Марказий Осиёга йўналтириш имкониятини беради. Шу мақсадда Хитой ташкилотнинг сиёсий ва хавфсизлик йўналишини иқтисодий йўналишга қаратмоқда. Юқоридагилардан маълумки, Хитой ШҲТ ташкилотида “оғалик” ролини Россиядан тротиб ола бошлади. У Марказий Осиё давлатларини иқтисодий жиҳатдан гаровга олиш билан уларнинг раҳбарларини ўз сиёсатини қўллаб-қувватлаш учун “югурдак”ка айлантириб қўйди.

ШҲТнинг яна бир мақсади аъзо давлатларга АҚШнинг таъсири кириб келишига йўл қўймасликдир. Чунки 1996 йилда АҚШ Афғонистонда Толибоннинг ҳокимият тепасига келишига йўл очиб, ундан геосиёсий ўйинлар учун фойдаланиш режаларини амалга ошира бошлади. АҚШнинг бундай сиёсати Марказий Осиё ва Шарқий Туркистон мусулмонларига ёйилиши мумкин эди. Шунинг учун Россия ва Хитой унга қарши “Шанхай бешлиги”ни тузишди. Бироқ сўнгги пайтларда Америка манфаатидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилган Ҳиндистон ва Покистон каби давлатларнинг ташкилотга аъзо бўлиши ташкилот мақсадини шубҳа остига қўяди. Масалан, Ҳиндистоннинг Хитой билан муносабатлари унчалик яхши эмас. Тўғрироғи, икки давлат ўртасида рақобат мавжуд ва Ҳиндистон ғарбга суяниб сиёсат юритмоқда.

ШҲТ ташкилоти фақат хўжайинларининг мустамлакачилик манфаатларига хизмат қилади. Хўжайинларини эса ташкилотдаги “етимлар” манфаати қизиқтирмайди. Масалан, 2022 йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммити бўлиб ўтаётган пайтда Россия ўзининг мустамлакачилик манфаатларини кўзлаб, парда ортидан қирғиз-тожик чегарасида қонли тўқнашув уюштирди. Ташкилот буни тўхтатишда умуман иштирок этмади.

Шундай экан, ШҲТ ва шунга ўхшаш ташкилотлар мусулмонлар учун қўйилган мустамлака тузоғидан бошқа нарса эмас. Мусулмонлар бу империалистлар чангалидан фақат ўз Исломларига қайтиш орқали қутула оладилар. Буни кофир мустамлакачилар ва уларнинг малайлари бўлган ҳокимларимиз яхши билишади. Шунинг учун улар “терроризм ва экстремизмга қарши кураш” баҳонасида Ислом ва мусулмонларга қарши кураш олиб боришмоқда.

Эй Қирғизистон мусулмонлари, аввалги президентлар ҳам, ҳозиргилари ҳам сизларни мустамлакачилар қўлига топшириш йўлида хизмат кўрсатиб келишмоқда. Шунинг учун, бу масалада раҳбарларингизга эргашишдан эҳтиёт бўлинг. Сиз мусулмонсиз! Шундай экан, мустамлакачиликдан қутулиш йўлини Исломдан изланг! Эй ҳокимлар, сиз ҳам мусулмон халқнинг вакилларисиз! Динингизга қайтиб, мустамлакачиларнинг эмас, умматнинг манфаатини кўзланг! Малайликни эмас, азизликни танланг! Аллоҳ Таоло айтади:

وَإِنْ تَتَوَلَّوْا يَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ ثُمَّ لَا يَكُونُوا أَمْثَالَكُمْ

“Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгириб кетсангизлар, У зот (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар, (балки Аллоҳга тоат-ибодат қилурлар)!” [47:38].

Мумтоз Мавароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here