БМТ мустамлакачиларнинг қуролидир!

3381
0

БМТ мустамлакачиларнинг қуролидир!

2 июл куни Чўлпон-Атадаги давлат қароргоҳида Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг учрашуви бўлиб ўтди. Икки томонлама музокаралар чоғида Садир Жапаров Қирғизистон – давлат сиёсатининг асосига айланган ва узоқ муддатли ривожланиш миллий стратегиясига киритилган – БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларини фаол амалга ошираётганини таъкидлади. Антониу Гутерриш Қирғизистон ҳар қандай тўсиқларга қарамай, тўғри прогрессив йўлда эканини айтиб ўтди ва шу билан бирга, барча мажбуриятларни бажаргани учун Қирғизистонга миннатдорчилик билдирди.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг буюк давлатлар дунёни ўзаро бўлиб олишди. Улар ўзларининг хўжайинлик мақомларини сақлаб қолиш, ўзлари билан рақобатлашадиган бошқа буюк давлатларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун БМТни ташкил қилишди. Ушбу халқаро ташкилот қарорлари ва қоидалари билан дунёни ўз чангалида ушлаб туради. Ким унинг режаларидан четга чиқса, уни қаттиқ жазолайди. Бу вазифани БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши бажаради. АҚШ, Британия, Россия, Франция ва Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоларидир. Ушбу доимий аъзолар Хавфсизлик Кенгашида вето ҳуқуқига эга. Яъни, бу доимий аъзолар жиноят содир этгса ҳеч қандай жазога тортилмаслик имкониятига эга. Масалан, улар ҳар қандай резолюцияга вето қўйиши ва резолюциянинг қабул қилинишига тўсқинлик қилиши мумкин. Шунинг учун улар ўзларига ёки сиёсатларига қарши бўлган ҳар қандай резолюцияни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқга эга. Албатта, бу доимий аъзолар вето ҳуқуқидан фойдаланиб келмоқда. Шунингдек, улар ўз иттифоқчилари ва малайларини вето орқали ҳимоя қиладилар.

Шунинг учун Хитой режими уйғур мусулмонларини қувғин қилиб, оммавий қамоққа ташлаган бўлса ҳам, АҚШ Ироққа бостириб кириб, бир миллиондан ортиқ одамни ўлдирган бўлса ҳам, Россия Кавказда мусулмонларни қирғин қилган бўлса ҳам, Англия ва Франция ўзларининг собиқ мустамлакаларида миллионлаб одамларни ўлдирган бўлса ҳам, уларнинг ҳеч бири жазоланмади. Бунинг сабаби, юқорида айтиб ўтилганидек, улар “вето” билан ҳимояланган.

Шундай экан, БМТ инсонлар ҳаёти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилади, дейиш катта хатодир. Қолаверса, бундай фикрлар оддий инсонларни алдаш учун қўлланиладиган “ҳаяжонли” шиорлардан бошқа нарса эмас. Бунинг янада ёрқин мисолини бугун Ғазода содир бўлаётган воқеаларда кўриш мумкин. “Исроил” Американинг “эркатой арзандаси” бўлгани учун ҳеч қандай резолюциядан қўрқмасдан мусулмонларни қирғин қилмоқда. Ҳатто у Ғазода БМТ ходимларини ҳам ўлдирди, аммо унга реал жавоб қайтарилмади. БМТ эса дод-вой қилишдан бошқа ҳеч нарсага ярамади. Чунки яҳудий вужуди мустамлакачиларнинг ўз манфаатлари йўлида ишлатадиган қуролидир!

Бундан ташқари, БМТ кўплаб дастур ва лойиҳаларни амалга оширади. Бузуқ ғояларни сингдирувчи ЛГБТ ва феминизм лойиҳалари ҳам шулар жумласидан. БМТ ўзига аъзо давлатларни бу бузуқ ғояларни тан олишга, улар юзасидан резолюция ва конвенциялар қабул қилишга мажбур қилади.

Маълумки, капиталистик тузумга асосланган бугунги дунёнинг структурасы мустамлака ва мустамлакачи давлатлардан иборатдир. Учинчи дунё давлатлари фақат хом ашё ишлаб чиқаради, йирик давлатлар эса саноатни ривожлантиради. Аниқроғи, йирик саноати ривожланган мамлакатлар хом ашёни жуда арзон нархларда сотиб олишади ва ундан ишлаб чиқарган маҳсулотларини жуда қиммат нархларда сотишади. Бундай ҳолатда учинчи дунё давлатлари йирик давлатларни арзон хомашё билан таъминлайди ва шу билан бирга уларнинг қиммат маҳсулотларини истеъмол қилувчи бозорга айланади. Бундай вазиятда учинчи дунё давлатларида ривожланиш бўлиши мумкин эмас ва бундан фақат катта давлатлар улкан фойда кўриши шубҳасиз. Шунинг учун мустамлакачи давлатлар ўзларининг ушбу мақомини сақлаб қолиш учун БМТни ишга солишади. БМТ ўзига аъзо давлатлар билан ҳамкорлик қилиб, уларга фақат хомашё ёки қишлоқ хўжалигига асосланган “ривожланиш” лойиҳаларини таклиф қилади ва амалга оширади. Бундай мустамлакачилик сиёсати “тараққиёт стратегияси”, “ислоҳот”, “ҳамкорлик” номлари остида олиб борилади. Бошқача айтганда, БМТ уларни “тўғри йўлга” солиб қўяди. Оқибатда мамлакатлар ва халқлар мустамлакачининг чангалида қолади. Шунинг учун ҳам бугун мана шу очкўз капиталистик тузумнинг касофатидан урушлар тинимсиз давом этмоқда, дунёнинг катта қисми қашшоқликда яшамоқда, ҳатто одамлар очликдан ўлмоқда.

Демак мустамлакачиларнинг қуроли бўлган БМТни ҳамда унинг турли қарорлари, лойиҳалари ва ҳамкорликларини рад қилиш лозим. У билан ҳамкорлик қилиш ер ости бойликларимизнинг талон-тарож қилиниши ва бузуқ ғояларнинг кириб келишига сабаб бўлади. Бу зулм ва адолатсизликлар қаршисида мусулмонлар сифатида бизга юклатилган масъулият жуда катта. Чунки халқларни эзаётган капиталистик тузумга муқобил мафкура бизда мавжуд. Бу мафкура Исломдир. Ислом мафкураси зулмларга барҳам бериб, адолат ва фаровон ҳаёт бахш этадиган мафкурадир.

Ҳорун Абдулҳак

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here