Таъзия

2421
0

Таъзия

28 июн куни Ўш вилоятининг Новқат туманида содир бўлган сув тошқини оқибатида беш киши ҳалок бўлганлиги тасдиқланди. Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги яна икки киши бедарак йўқолганлигини маълум қилди. Шу боис яқинларидан айрилган юртдошларимизга чин дилдан ҳамдардлик билдирамиз ва табиий офат сабабли қурбон бўлган марҳумларни Аллоҳ Ўз раҳматига олиб, жойларини жаннатдан қилишини сўраймиз.

Хабарларга кўра, сув тошқини камида иккита кўприк, 10 та электр устунини оқизиб кетган ва 10 та уйнинг ҳовлисига кириб вайрон қилган. Тахминан 1300 киши сувдан ўта олмай қолгани айтилмоқда. Аллоҳ Таоло уларнинг соғ-омон оила аъзолари бағрига қайтишларини насиб этсин.

Албатта, бундай вазиятда биз мусулмонлар, офатлар Аллоҳ Таолонинг синови эканини тушуниб, сабр қилишимиз ва Аллоҳни тез-тез зикр қилишимиз зарур. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

عَجَبًا لِأَمْرِ الْمُؤْمِنِ إِنَّ أَمْرَهُ كُلَّهُ خَيْرٌ، وَلَيْسَ ذَاكَ لِأَحَدٍ إِلَّا لِلْمُؤْمِنِ، إِنْ أَصَابَتْهُ سَرَّاءُ شَكَرَ فَكَانَ خَيْرًا لَهُ، وَإِنْ أَصَابَتْهُ ضَرَّاءُ صَبَرَ فَكَانَ خَيْرًا لَهُ

Мўминнинг иши ажойиб. Унинг ҳамма иши яхшиликдир. Бу нарса мўминдан бошқасига бўлмайди. Агар унга бир хурсандлик етса, шукр қилади ва бу унга бир яхшилик бўлади. Агар унга бир хафалик етса, сабр қилади ва бу ҳам унга бир яхшилик бўлади”. (Мусулмон ривояти).

Бу каби офатлар Аллоҳ Таоло олдида бизнинг заиф эканлигимизни эслатади. Биз бундай вақтда Аллоҳга яна ҳам яқин бўлиб, хатоларимиз учун истиғфор айтишимиз ва доимо дуода бўлишимиз лозим. Шунингдек, ажал ва ризқ Аллоҳнинг қўлида эканлигини унутмаслигимиз керак.

وَمَا كَانَ لِنَفْسٍ أَنْ تَمُوتَ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ كِتَاباً مُؤَجَّلاً

“Ҳар бир жон фақат Аллоҳнинг изни билан ва аниқ белгилаб қўйилган муддатда ўлади” [3:145].

Тўғри, бу дунё синовлар олами бўлганлиги боис сув тошқини ва бошқа табиий офатлар Аллоҳ Таоло томонидан инсонларнинг иймон ва амалларини синаш учун берилган синов ҳисобланади. Ким бундай воқеаларда Исломий ақидани маҳкам тутиб, шариатга амал қилса, савоб олади.

Шу билан бирга, бундай ҳодисалар Аллоҳнинг балоси бўлиши ҳам мумкинлигини унутмаслигимиз керак. Чунки бу ҳақда жуда кўп нусуслар келган. Масалан, Аллоҳ Таоло айтади:

ظَهَرَ الْفَسَادُ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ بِمَا كَسَبَتْ أَيْدِي النَّاسِ لِيُذِيقَهُمْ بَعْضَ الَّذِي عَمِلُوا لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ

“Одамларнинг ўзлари қилган қилмишлари сабабли қуруқликда ҳам, денгизда ҳам (турли) офат-балолар юз берди. (Бу бало ва офатлар одамлар қилаётган гуноҳ-маъсиятларидан) қайтишлари учун, уларга қилган айрим гунохларининг (жазосини) тотдириб қўйиш учундир”  [30:41].

Шундай экан, мусулмонлар ҳар қандай бало-офатлар қаршисида “Бу Аллоҳнинг бизга юборган балоси бўлиши мумкин”, дея хавфда туришлари керак. Бундай ҳолларда Аллоҳ Таолонинг ғазабига сабаб бўладиган ишларга қарши туриб, яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш лозим. Мана шунда Мусулмон киши бу синовдан ўтган бўлади (агар вафот этса, шаҳидлик мақомига эришади). Аммо, агар кофир ва фосиқлар гуноҳларида давом этсалар, бу синовдан ўта олмаган бўлишади ва бу улар учун Аллоҳнинг балоси бўлади.

Абдуллоҳ ибн Умар айтадики, бизга Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам чиқиб, бундай дедилар: “Эй муҳожирлар жамоаси! мен сизларга бешта нарса етишидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман. Қайсики қавм фаҳш ишлари билан ошкора шуғуллансалар, уларнинг орасида ўлат касаллиги ҳамда аждодларида учрамаган касалликлар ёйилади. Қайсики қавм тарози ва ўлчовдан уриб қолса, улар қаҳатчилик ва тақчилликка ҳамда ҳокимлар зулмига дучор бўлишади. Агар молларидан закот бермасалар, осмондан ёмғир ёғиш камаяди, ҳайвонлар бўлмаганда, ёмғир мутлақо ёғмай қўяр эди. Агар Аллоҳ ва Росулига берган аҳд-паймонларини бузсалар, уларнинг устидан душманларини ҳукмрон қилиб қўяди. Шунда ўша душманлар уларнинг қўлидаги бойликларини тортиб олади. Агар имом-раҳбарлари Аллоҳнинг китоби билан ҳукм юритмасалар ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомлари орасидан ўзларига фойдаси борини танласалар, Аллоҳ уларни ўзаро жанглар билан хор қилади». (Ибн Можа ривояти).

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам яна марҳамат қиладилар:

“Аллоҳ Азза ва Жалла маълум бир шахсларнинг амали сабабли бутун оммани азобламайди, қачон улар ўз ораларида мункарни кўриб, уни қайтаришга қодир бўла туриб, қайтармасалар, шундай қилгудек бўлсалар, Аллоҳ маълум шахсларни ҳам, бутун оммани ҳам азоблайди”. (Имом Аҳмад ривояти).

Аллоҳ гуноҳларимизни кечирсин, каттароқ балоларга дучор бўлмасимиздан Ўзининг тўғри йўлига бошласин, барчамизга сабр бериб, Ўз нусрати билан мукофотласин!

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here