Халифанинг салоҳиятлари

0
2431

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Халифанинг салоҳиятлари

Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

روى البخاري في صحيحه قال: حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ حَدَّثَنَا مَالِكٌ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ دِينَارٍ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَعَثَ بَعْثًا وَأَمَّرَ عَلَيْهِمْ أُسَامَةَ بْنَ زَيْدٍ فَطَعَنَ النَّاسُ فِي إِمَارَتِهِ، فَقَامَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِوَسَلَّمَ فَقَالَ: “إِنْ تَطْعَنُوا فِي إِمَارَتِهِ فَقَدْ كُنْتُمْ تَطْعَنُونَ فِي إِمَارَةِ أَبِيهِ مِنْ قَبْلُ وَايْمُ اللَّهِ إِنْ كَانَ لَخَلِيقًا لِلْإِمَارَةِ وَإِنْ كَانَ لَمِنْأَحَبِّ النَّاسِ إِلَيَّ وَإِنَّ هَذَا لَمِنْ أَحَبِّ النَّاسِ إِلَيَّ بَعْدَهُ“.

Имом Ал-Бухорий ўзининг “Саҳиҳи”да шундай ривоят қилади: Исмоил бизга айтди, Молик бизга Абдуллоҳ ибн Динордан, У ибн Умардан ривоят қилади: Расулуллоҳ  ﷺ сарийя (ҳарбий отряд) юбораётиб, уларга Усома ибн Зайдни амир қилиб тайинладилар. Одамлар унинг раҳбариятига қарши норозилик билдириб, танқид қилишди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ ўрнидан туриб: “Ҳозир унинг амирлигини танқид қиляпсизлар, бир вақтлар отасининг амир бўлганини ҳам танқид қилган эдингиз. Аллоҳга қасамки, у (Зайд) амирликка лойиқ одам бўлганди, у одамлар орасида мен учун энг севимли одам бўлганди, бу (Усома) отасидан кейин одамлар орасидаги мен учун севимли кишидирдедилар.

Расулуллоҳ ﷺ Ислом давлатининг биринчи рахбари сифатида армия қўмондонини ўзлари тайин қилганлар. Бу – Ислом давлатининг бошлиғи (Халифа) армияга билвосита қўмондонлик қилиши эмас, балки бевосита бош қўмондон бўлиши кераклигига далолат қилади. Унинг (Халифанинг) армиядаги раҳбарлиги рамзий эмас.

Армиянинг бош қўмондони бўлиш Халифанинг салоҳиятларидан биридир. Халифанинг салоҳиятлари жуда кўп бўлиб, қуйидагича тартиблаштирилади:

Халифа Умматнинг ишларини бошқариш учун Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннатидан саҳиҳ ижтиҳод йўли билан истинбот қилинган зарурий шаръий аҳкомларни, табанний қилади.

Мазкур мутабанно аҳкомларга риоя қилиш вожиб, қарши чиқиш эса ҳаром бўлади. Бунинг далили саҳобаларнинг ижмоси бўлиб, Абу Бакр G Халифа бўлганларида (ўлжадан тушган) молни мусулмонлар орасида тенг тақсим қилинишини табанний қилди. Умар G эса молнинг, Росулуллоҳ билан бирга жанг қилган киши билан у киши eга қарши жанг қилган киши, ҳамда фақир билан бой ўртасида тенг тақсим қилиниши нотўғри деб билди… Лекин Абу бакр G Халифа бўлганлиги туфайли ўзи тўғри деб билган раъйи бўйича иш тутди. Яъни “молни тенг тақсим қилиши”ни табанний қилдилар. Мусулмонлар ҳам ана шу раъйга эргашдилар. Волий ва қозилар ҳам унинг раъйга асосланиб иш олиб бордилар. Умар G ҳам Абу Бакр Gга итоат қилиб унинг раъйини ижро қилар эдилар. Ҳазрати Умар G Халифаликка келгач, Абу Бакр Gнинг раъйига зид бўлган раъйни, яъни  молларни тенг эмас, бошқача тақсимлашни буюрди. Шунга кўра мол Исломни биринчи бўлиб қабул қилганлигига қараб ва одамларнинг эҳтиёжига қараб тақсимланди. Мусулмонлар унга эргашдилар.  Қозилар ва ҳокимлар шунга амал қилдилар. Саҳобалар – имом яъни Халифа шариатдан баъзи ҳукмларни тўғри ижтиҳод йўли билан қабул қилиб, уларга амал қилишни буюриш ҳуқуқига эга – эканига ижмо қилганлар. Шунингдек, Халифа табанний қилган шаръий аҳкомлар мусулмонлар ижтиҳодига зид бўлса ҳам ушбу аҳкомларга итоат қилиш вожиб эканига саҳобалар ижмо қилганлар…

Халифа давлатнинг ички ва ташқи сиёсатидан масъулдир ҳамда армияга унинг ўзи қўмондонлик қилади ва уруш эълон қилиш, сулҳ ва бошқа шартномалар тузиш ҳуқуқига эга. Бунга далил Росулуллоҳ ﷺнинг амаллари бўлиб, ушбу ишларнинг барчасини у киши eнинг ўзлари бажарар ёки бунинг учун ўзларидан ноиб таъйинлар эдилар. Росулуллоҳ ﷺ муовин, волий ва қозиларни тайин қилар, уларни муҳосаба қилар, олди сотди ва молларнинг тасарруфотларида уларни кузатар ҳамда ишсизларни иш билан таъминлашда уларга ёрдамчи бўлар эдилар. Шунингдек, подшоҳларга хитоб қилиш, делегацияларни қабул қилиш ва шу каби бошқа ташқи ишлар билан ҳам шуғулланар эдилар. Росулуллоҳ ﷺнинг ғазотларга бевосита ўзлари қўмондонлик қилишлари, сарияларни сафарбар қилиб, унга қўмондон таъйинлашлари – У киши e армияга билвосита эмас, балки бевосита қўмондон бўлганликларига очиқ далолат қилади. Уриш эълон қилиш, сулҳлар тузиш ва музокаралар олиб бориш ва ҳоказо, буларнинг барчаси Халифанинг салоҳиятларидан ҳисобланади.

Элчиларни қабул қилиш ёки уларни рад қилиш ҳамда мусулмон элчиларини тайин қилиш ёки уларни ишдан бўшатиш Халифанинг салоҳиятига киради. Бунинг далили ҳам Росулуллоҳ ﷺнинг амалларидир. Дарҳақиқат у киши e Мусайлама (Ал-каззоб)нинг икки элчиси ва Қурайшнинг элчиси Абу Рофиъни қабул қилдилар. Шунингдек, Қурайшга Усмон ибн Аффон Gни элчи қилиб юборганлари каби Хирақл, Кисро, Ал-Муқовқис, Хорис Ал-Ғасоний, Хорис Ал-Ҳумайрий, Нажоший ва бошқа подшоҳларга ҳам элчиларни юбордилар. Шунга кўра элчиларни тайин қилиш, уларни қабул қилиш ёхуд рад қилиш Халифанинг салоҳиятларидан бўлиб қолади.

Муовин ва волийларни тайинлаш ҳамда уларни ишдан бўшатиш ҳам Халифанинг вазифаларидандир. Уларнинг барчалари Уммат мажлиси олдида масъул бўлганликлари каби, Халифанинг олдида хам масъулдирлар. Бунинг далили ҳам Росулуллоҳ ﷺнинг амалларидир. У киши e волийларни ўзлари тайинлаганлари каби Абу Бакр ва Умар Hни муовин этиб шахсан ўзлари тайин қилганлар. Уларни муҳосаба қилганлар ва баъзиларини ишдан бўшатганлар. Масалан Аълаа ибн ал-Ҳазрамийни Баҳрайннинг волийлигидан бўшатган бўлсалар, ибн Ал-Латбияни закот йиғиш чоғида ҳадия қабул қилганликлари боис муҳосаба қилганлар.

Қозиларни таъйин қилиш ва бўшатиш ҳам Халифанинг салоҳият доирасига киради. У мазолим қозиси (шаръий ҳукмларнинг ижросини ва Халифанинг ҳам ишларини текширадиган қози)ни ҳам тайинлайди. Лекин мазолим қозисини ишдан бўшатишда баъзи чекловлар мавжуд. У турли идоралар мудирларини, қўшин қўмондонларини, штаб бошлиқларини ва Ливо амирларини тайинлайди ва бўшатади. Уларнинг барчалари Халифагагина хисоб топширадилар, Уммат мажлисига эмас. Бунинг далили эса Росулуллоҳ ﷺнинг амалларидир. Зеро у киши Алий ибн Абу-Толиб G ва Абу Мусо Ал-Ашъарий G каби саҳобаларни қози, Усома ибн Зайд G ва Ҳамза ибн Абдулмотоллиб G каби саҳобаларни эса қўшин ва сарияларга қўмондон этиб тайин қилганлар.

Халифа давлат бюджети учун керакли бўлган шаръий аҳкомларни табанний қилади ва бюджетнинг – хох киримга, хох  чиқимга алоқадор бўлсин – девонларини  хал қилади. Бунга далил саҳобаларнинг ижмосидир. Рошид Халифа Абу Бакр G хам, Халифа Умар G ҳам шундай қилганлар. Сахобалар эса уларга қарши чиқмаганлар. Бу эса, саҳобалар ижмо қилганликларига далолат қилади.

Азиз биродарлар, Юқорида айтилган Росулуллоҳ eнинг ҳоким сифатида бажарган  амалларидан ҳамда у кишидан кегин Рошид Халифаларнинг тутган ишлари ҳақида саҳобаларнинг ижмо қилишларидан шу нарсалар аён бўладики, бошқарувдаги салоҳиятларнинг барчаси Халифага тегишлидир. У мусулмонларнинг ишларини бошқарувчи ва манфаатларини ҳимоя қилгувчидир… У Умматга ғамхўрлик қилиш ҳамда манфаатларини химоя қилиш йўлида барча салоҳиятларга эга…

Булар Аллоҳнинг ҳукмлари бўлиб, хеч бир кимса унга қарши чиқиш ёки уни танқид қилишга ҳаққи йўқ. Уммат учун нима яхшироқ эканини барча нуқсонлардан Пок бўлган Аллоҳдан бошқа ким яхшироқ билади? Халифанинг бу кенг ваколатларининг фойдаси яқинда, иншаАллоҳ, Халифалик қайтиб келганида янада яққолроқ намоён бўлади. Умматнинг ишларини бошқариш Халифага вожибдир. Демак у Умматнинг ичидаги каттаю кичик ишларнинг барчаси устидан масъулдир. Уммат эса уни муҳосаба қилиб туради. Бинобарин, Халифалик бошқаруви адолатсизлик ва порахўрлик авж олган бугунги дунёда чириб битаётган демократик тузумдан бутунлай фарқ қилади.

Эй Парвардигорим, ишларимизни ўз зиммасига оладиган, насиҳатларимизни эшитадиган, талабларимизни қабул қиладиган, адолатсизлик ва фасодни йўқ қиладиган, зулм ва қирғинга дучор қилинган Умматга тинчлик ва осойишталик олиб келадиган РОШИД ХАЛИФАНГНИ бизларга насиб этгин!  Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳдан тўла умид ила нажот кунини интиқлик билан кутаётган Умматга Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати тезроқ келишини сўраб қоламиз!  Амин…

Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

14 Зулҳижжа, 1445ҳ йил.

20 Июн,          2024м йил.

NO COMMENTS