Қасосда ҳаёт бор!

2879
0

Қасосда ҳаёт бор!

Оммавий ахборот воситалари Қирғизистоннинг Талас вилоятида 27 ёшли аёл ва унинг икки фарзанди ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатгач, ижтимоий тармоқларда яна зўравонлик мавзуси куннинг асосий мавзусига айланди.

Қирғизистон ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, 2018-йилда ака-ука К.Н. ва К.М. исмли фуқаролар ўртасида мулк юзасидан жанжал келиб чиққан. Гумонланувчи ўз укасини пичоқлаб ўлдирмоқчи бўлган. Мазкур факт асосида ўша йилнинг март ойида Қора-Буура туман суди ҳукм чиқарди. Натижада одам ўлдиришга ҳаракат қилиш моддаси билан айбланган шахс саккиз йилга қамалди. 2023 йил март ойида у шартли равишда озод қилинди.

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи жорий йилнинг 24 майга ўтар кечаси ўч олиш мақсадида укасининг уйига борган. Укаси дала ишлари билан банд бўлгани учун уйида бўлмаган. Ўш пайтда у укасининг 27 ёшли хотини ва тўрт ёшли қизи билан икки ёшли ўғлини ваҳшийларча ўлдирган. Полиция ходимлари жиноятчини тоғда ҳибсга олиш пайтида йўқ қилгани айтилмоқда.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари оилавий жиноятларнинг кўпайишини аёллар ва болалар ҳуқуқларининг етарли даражада ҳимояланмагани билан боғлайди. Шу сабабли улар Ғарбда синовдан ўтган қонунларни таклиф қилмоқдалар. Ваҳолангки, Ғарбнинг ўзи бу муаммонинг гирдобида қолган бўлиб, ундан чиқиш йўлини топа олмай сарсон. Чунки Ғарб давлатлари ҳам Қирғизистон сингари инсон онгидан келиб чиққан демократик қонунлар асосида бошқарилади. Шу боис оилавий жиноятлар камайиш ўрнига ортиб бормоқда. Зеро, капиталистик тузумда фуқаролар хавфсизлиги таъминланган эмас, жазолар ҳам жиноятларнинг олдини олишга қаратилмаган.   Буни БМТ томонидан эълон қилинган расмий ҳисоботда келтирилган маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Ҳисоботда айтилишича бир йил ичида қасддан ўлдирилган инсонлар сони 464 минг кишига етган. Бу ер юзидаги уруш бўлаётган ҳудудларда ҳалок бўлганлар сонидан беш баравар кўпдир. Бундай жиноятлар асосан жиноий гуруҳлар ва одам ўлдиришни одат қилган жиноятчилар томонидан содир этилади. Масалан, 78 ёшли америкалик Сэмюэл Литтл 35 йил ичида 90 кишини ўлдирганини тан олган.

       Бунга муқобил равишда, Исломда бегуноҳ одамни ўлдириш энг катта жиноят саналиб, бунга қаттиқ жазо белгиланган. Қасддан одам ўлдирган қотилнинг ҳукми – агар марҳумнинг яқинлари кечирмаса – қасосдир, яъни қотил ҳам ўлдирилади. Агар марҳумнинг яқинлари кечирса, уларга фидя тўланади. Агар улар фидядан ҳам кечишса, фидя тўланмаслиги мумкин. Бинобарин, бегуноҳ одамларни ўлдиришга уринганлар ва қотилларнинг жинояти агар қози томонидан аниқланса, уларга ҳеч қачон бошқа одам ўлдиришга имкон берилмайди.

Аллоҳ таоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمْ الْقِصَاصُ فِي الْقَتْلَى

“(Эй мўминлар) сизларга ўлдирилган кишилар учун қасос олиш фарз қилинди…

وَلَكُمْ فِي الْقِصَاصِ حَيَاةٌ يَاأُوْلِي الْأَلْبَابِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

Эй аҳли донишлар! Сизлар учун қасосда ҳаёт бордир. Шояд (жиноятлардан) сақлансангизлар.

Қасос – бу қандай зарар етказилган бўлса худди шундай ўч олиш ва жиноятчини жазолаш ҳаракатидир. Касос сўзи жиноят учун бериладиган жазога ва жиноятчи нима иш қилган бўлса, унга ҳам худди шундай жазо берилишига нисбатан ишлатилади. “Сизларга ўлдирилган кишилар учун қасос олиш фарз қилинди” ояти, қотиллик жиноятининг жазоси сифатида қотилни ҳам ўлдириш сизларга фарз қилинди деган маънони билдиради.

Бухорий Абу Ҳурайра Gдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар e айтдилар:

“Ўлдирилганнинг эгаси икки нарсанинг яхшироғини олишга ҳақлидир: ё хун тўланади ёки қотил ўлдирилади”.

Мумтоз Мавароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here