بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Байденнинг Ғазога қилинаётган урушни тўхтатишга оид йўналишлари – мақсадлар ва қийинчиликлар!!
Устоз Ҳамд Тобиб
Сўнгги пайтларда Ғазога қарши урушни давом эттириш масаласида президент Байден бошчилигидаги АҚШ ҳукуматининг йўналишлари билан бош вазир Нетаньяху ҳукуматининг йўналишлари ўртасида аниқ фарқлар юзага келди. Жумладан, муносабат усули, шаҳидлар сони, ҳалокат кўлами ва инсоният фожиаси, айниқса уйсизлик, очарчилик, озиқ-овқат ёрдами тақсимоти масаласида, шунингдек, урушга қандай якун ясаш, урушдан кейин Ғазода ким ҳукм юритиши, Рафаҳга кириш масаласи, икки давлат ечимига муқаддима сифатида Фаластин маъмурияти билан Ҳамас ҳаракатини бирлаштириш каби сиёсий мавзулар билан бир қаторда ҳарбий масалаларда ҳам зиддиятлар юзага келди. Бу зиддият Нетаньяхуни яҳудий вужудини сиёсий тубсизликка етаклаганлик ва яҳудий вужуди ичида ҳалокат ва ички низолар олиб келганликда айблаш даражасигача етиб борди.
2024 йил 9 апрелда АҚШ президенти Байден Америкада испан тилида фаолият қилувчи «Univision» телекомпаниясига берган интервьюсида Нетаньяхунинг урушга бўлган ёндашуви тўғрисидаги саволга «Менимча, унинг қилаётган иши нотўғри, мен унинг ёндашувига қўшилмайман», деб жавоб берди. Байден қуйидагиларни таъкидлади: «Ўтган ҳафта қароргоҳи АҚШда жойлашган хайрия ташкилотида ишловчи етти нафар ёрдам ходимининг Исроил ҳаво ҳужумларида ўлдирилиши даҳшатли бўлди. Шунинг учун мен ўт очишни тўхтатишни ва келаси олти-етти ой ичида Ғазога юборилган озиқ-овқат ва дори-дармон товарларининг тўлиқ киришига рухсат берилишини исроилликларнинг ўзлари талаб қилишлари кераклигини таъкидлайман».
Хўш, юзага келган бу зиддият кўлами қанчалик? Байден сиёсатида нега бундай ўзгариш пайдо бўлди? Яъни уруш бошланганда яҳудийларнинг Ғазога нисбатан сиёсатларини тўлиқ ва мутлақ қўллаб-қувватлаш сиёсати олиб борилган эди. Нега ҳозирга келиб, бу сиёсат ўзгариб, айблаш, урушни тўхтатишга чақириш, урушни тўхтатмасликни яҳудий вужуди учун ҳалокат ва вайронагарчилик деб таъкидлаш ҳукм сурмоқда?!
Ғарбнинг ҳар қандай сиёсий қарашлари, ҳаракатлари ва сўзларида эътибор беришимиз керак бўлган асос шундан иборатки, ғарбликлар сиёсатни манфаат ва ғояларга эришиш асосида олиб боришади. Улар принципларга қарашмайди, фикрлашлари учун бирор ўзгармас мафкуралари йўқ, балки прагматик назария асосида фикр юритишади. Мана шу нарса уларнинг сиёсий фикрларида ва ҳатто ҳаракатларда ўзгариш бўлаётганини изоҳлайди. Бу биринчидан.
Иккинчидан: Америка яҳудий вужудини ва унинг барқарорлигини ўзининг манфаатларидан келиб чиқиб таъминлайди. Масалан, яҳудий вужуди Америка манфаатларига зарар етаказадиган иш ва хатти-ҳаракатларни қилса, Америка ишларни тартибга солишга ва уни итоаткорлик доирасига қайтишга мажбурлашга ҳаракат қилади, ҳатто керак бўлса уни тийиб қўйиш учун куч ҳам ишлатади ва кўп марта шундай қилган. Масалан, 1973 йил яҳудийларнинг Миср билан бўлган урушида қилгани каби.
Учинчидан: Америка манфаатларига риоя қилиш ва унинг лойиҳаларини амалга оширишга хизмат қилиш борасида Туркия, Эрон, Миср ва Форс кўрфази давлатлари каби яҳудийлардан кам бўлмаган давлатлар ҳам бор. Шу боис Америка айни давлатлар тизимини беқарорлик ва ўзгаришлардан ҳимоя қилиб келмоқда.
Тўртинчидан: Америка Ғазо уруши мавзусига ҳам бошқа ҳар қандай сиёсий ҳодисага қарагандек қарайди. Яъни йўналтириш ёки тийиб қўйиш ёхуд сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан аралашиш ва бошқа услублар орқали ўз сиёсати фойдаси учун самара-натижаларни қўлга киритишни хоҳлайди. Ҳақиқатда, Америка самарали натижани қўлга киритишни, урушдан кейинги ҳолат учун режалар ишлаб чиқишни бошлади ҳам. Бироқ у тўсиқларга дуч келяпти, энг ёмони яҳудий вужуди томонидан. Ушбу яҳудий вужуди тўсиқларини Америка ва унинг Ғазо урушига нисбатан лойиҳалари учун жуда мураккаб тўсиққа айлантирган кўплаб сабаблар бор. Жумладан: Яҳудийлар сақофатида «Исроил ери» (ваъда қилинган ер) деган фикр бўйича очиқ ўзгариш юз берганлиги. Ушбу фикрга яҳудий ҳукуматидаги кўпчиликни ташкил қилувчи экстремист партиялар эга бўлиб, улар яҳудий вужудининг сиёсий қарашларида кўпчиликни ташкил қилади. Яна бир сабаб, Нетаньяху бошдан кечираётган сиёсий вазиятдир. Масалан, унинг суд айбловларига учраётганлиги, яҳудий халқига ваъда қилган урушдан кўзланган мақсадларни рўёбга чиқаролмаётганлиги ҳамда «Исроил ери» деган иддаоларига зиён келтирувчи ҳар қандай сиёсий ечим олдида ён бермаслик каби диний партияларга берган ваъдасига амал қилолмаётганлиги ва бошқа сиёсий вазиятлар.
Америка мана шундай сиёсий нуқтаи назар ва эътиборлардан келиб чиқиб, натижалар ёки натижаларга эришиш учун қилинган ҳаракатлар қандай бўлишидан қатъий назар, аввало ўз манфаатларини рўёбга чиқаришни ўйлайди. Бунда ҳокимиятга Демократлар ёки Республикачилар келган бўлишининг фарқи йўқ. Биз Американинг ўз манфаатини рўёбга чиқариш учун ҳатто ўз халқининг бир қисмига ҳам зарар етказган ҳаракатлар қилганига гувоҳ бўлганмиз. Масалан, 2001 йил 11 сентябр ҳодисаларида ва унинг ортидан 2003 йил Афғонистон ва Ироққа қилган урушда.
Бу айни мавзуда диққат қаратишимиз керак бўлган биринчи жиҳат. Иккинчи жиҳат шуки, яҳудий вужуди Ғазо операциясида қатли ом, оч қўйиш ва бошқа даҳшатли қилмишлар содир этиш билан халқаро ҳамжамиятни ҳам, конгресс ичкарисини ҳам, оддий америкаликларни ҳам қаттиқ ларзага солмоқда. Бу нарса Америкадаги сиёсий партияларнинг айни ҳодисаларга нисбатан қарашларини ўзгартирди. Биз Трампнинг ушбу сиёсий тўлқиндан сайлов ютуқларига эришишда фойдаланишга уринаётганини ҳамда уруш аввалида бўлганидек яҳудийларнинг қилмишларини мутлақ қўллаб-қувватлашда давом эта олмаганини гувоҳи бўлдик.
Ғазо урушига нисбатан Байденда юз берган ўзгаришларга келсак, улар икки нарсадан келиб чиқмоқда: Биринчидан: уруш тўлқинини Америка лойиҳаси бўйича олиб бориш керак. Масалан, сиёсий барқарорликни пайдо қилиш, сиёсий ва иқтисодий лойиҳаларни бошлаш, жумладан, икки давлат ечимини амалга ошириш, минтақадаги барча давлатлар билан яҳудий вужуди ўртасида нормаллашувни пайдо қилиш, айни сиёсий тизим ичида яҳудий вужудини сақлаб туриш ва мана шуларни Америка манфаатига зарба берадиган даражада ошириб юбормаслик каби. Иккинчидан: Ҳодисалардан сайлов ютуғига эга бўлишда фойдаланиш. Айниқса, яҳудий вужудининг жирканчли урушида ҳарбий ва маънавий қўллаб-қувватлов Байден обрўсига ҳам, Американинг ички ва ташқи жиҳатдаги обрўсига ҳам путур етказиб, бу давлатга оғир юк бўлаётган бир пайтда.
Мана шундай сиёсий нуқтаи назар ва эътиборлардан келиб чиққан ҳолда, Байденнинг урушга нисбатан берган баёнотларида ўзгаришлар юзага келди. У ўз баёнотларида яҳудийлар ва уларнинг ҳаракатларини «ақлсизлик билан қилинган ҳаракатлар» ва «яҳудий вужуди манфаатига зид келадиган ҳаракатлар», деб атади. Агар яҳудийлар мана шундай қайсарлик қилишда, Америка билан ўчакишда ва унинг Яқин Шарқдаги ҳаётий манфаатларига таъсир ўтказишда давом этавадиган бўлса, Байденда ҳам, унинг ҳукуматида ҳам ҳозиргидан каттароқ ўзгаришлар бўлиши аниқ. Бу ўзгаришлар ривожланиб, яҳудий халқини Америкага итоат қилишга ва унинг минтақадаги сиёсатига бўйсуниб, уларни бузмасликка мажбурлаш учун қўшни давлатлар томонидан назорат қилинадиган ҳарбий жиҳатдан тийиб қўйиш даражасига кўтарилиши ҳам мумкин.
Хуллас, хоҳ сиёсий, хоҳ ҳарбий, хоҳ яҳудийларга босимлардан иборат бўлсин, Американинг ҳар қандай ҳаракати Америка ва яҳудийларнинг манфаатига хизмат қилади, Умматга ҳамда унинг ресурслари ва масалаларига қарши бўлади. Мусулмон юртлари ҳукмдорларининг мана шундай лойиҳа бўйича ҳаракат қилаётганлари эса, Аллоҳга, Росулига ва Ислом Умматига хиёнатдир. Бас, Америка сиёсати ва унинг ишлари доирасида қадам ташлаётган, Америка ва яҳудийларга хизмат қилаётган, Уммат ва унинг истакларига қарши турган давлатлар халқлар томонидан қулатилиши лозим. Исломий халқлар зиммасига битта байроқ остида битта давлатда бирлашиш, Уммат бойликлари ва қонлари ҳисобига Америка сиёсатини амалга ошираётган рувайбиза қўғирчоқ ҳумдорларни ағдариш, Ғарб лойиҳаларига қарши туриш, Умматнинг бутун баданидан оқаётган қонни тўхтатишга жиддий ҳаракат қилиш, шу бузғунчи ёвуз вужудни йўқ қилиш билан инсониятни унинг ёмонлигидан қутқариш учун жиҳод эълон қилиш вазифаси тушган.
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِن تَتَّقُواْ ٱللَّهَ يَجۡعَل لَّكُمۡ فُرۡقَانًا وَيُكَفِّرۡ عَنكُمۡ سَئَِّاتِكُمۡ وَيَغۡفِرۡ لَكُمۡۗ وَٱللَّهُ ذُو ٱلۡفَضۡلِ ٱلۡعَظِيمِ﴾
«Эй мўминлар, агар Аллоҳдан қўрқсангизлар, сизлар учун ҳақ билан ноҳақни ажратадиган ҳидоят ато қилур ва ёмонлик-гуноҳларингизни ўчириб, сизларни мағфират қилур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир» [Анфол 29]
Роя газетасининг 2024 йил 17 апрел чоршанба кунги 491-сонидан