Ғарб ҳазорати йигирма биринчи асрда дунёга етакчилик қилишга яроқлими?!

683
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ғарб ҳазорати йигирма биринчи асрда дунёга етакчилик қилишга яроқлими?!

Устоз Холид Ашқар

Ҳазорат (цивилизация) деганда бирорта халқ қабул қилиб, сўнг ҳеч қандай мажбурлаш ва зўрликсиз қабул қилинувчи глобал товарга айлантиришга ҳаракат қиладиган «тушунча ва ғоялар йиғиндиси» тушунилади. Бу ҳазорат, жумладан, унинг тушунча ва ғоялари ишларни бошқариш учун қанчалик яроқли бўлса, унинг қабул қилувчилари, ҳимоячилари ва одамлар орасида тарқатишга интилаётганлар сони ҳам шунчалик кўп бўлади. Дарҳақиқат, қадим замонлардан бери одамларни ҳазорат кетидан ҳазоратлар бошқариб келган. Улардан кўпчилиги йўқ бўлиб кетди, одамлар фақат номини эслашади, холос. Масалан, Рим ҳазорати ёки форс ҳазорати ёхуд юнон ҳазорати қайда қолди?! Ёки бўлмасам, коммунизм деб аталган социалистик ҳазорат қани?! Ҳозир дунёда фақат иккита ҳазорат қолди. Улардан бири ўз давлатига ёки уни бутун оламга ёядиган бир қанча давлатларига эга бўлиб, у капитализмдир. Иккинчиси эса ўз халқининг онги ва виждонида қолган ва ўз давлатига эга бўлмаган ҳазорат бўлиб, у исломий ҳазоратдир. Мусулмонларнинг бу ҳазорати йигирманчи аср бошларига қадар ўз давлатига эга бўлган.

Ҳар қандай умматнинг ҳазоратини ҳимоя қиладиган сиёсий вужуди-тузилмаси бўлиши керакки, бу унинг яшаб қолиши ва давом этишининг асосий омилидир. Тўғрироғи, давлатнинг ҳазорати кучайишини ва бошқа уммат ва халқларга ёйилишини бирор бир вужуд ва давлатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун биз давлатнинг қуввати билан у тарғиб қилаётган мафкуранинг қуввати ҳамда унинг тарқалиши ва кенгайиши ўртасида тўғридан-тўғри мутаносиблик борлигини кўрамиз. Қадрли ўқувчимизга чалкашиб кетмаслиги учун бир муҳим нарсани эслатиб ўтмоғимиз лозим. Яъни тушунча ва фикрларни ёйишда энг муҳим омил бу кучдир деб ўйлаш – куч нақадар аҳамиятли бўлишига қарамай – ҳазоратларни бузиб, йўқ бўлиб кетишини тезлаштиради. Яқин ўтмишда коммунизмнинг йўқ бўлиб кетганлиги ҳам айтганларимизнинг жонли далили бўлса керак. Большевиклар ҳокимиятни қўлга киритишга муваффақ бўлишгач, ўзлари қабул қилган тушунча ва фикрларни темир ва олов билан ёйишга уринишди, диндорликнинг ҳар қандай кўринишини тақиқлашди. Яъни улар ҳокимиятга келгандан сўнг, инсонларнинг фикрларини, ишонч ва ақидаларини – ҳатто бу нарса уларни ўлдиришга олиб борса ҳам – йўқ қилишни хоҳлашди. Айни шу нарса уларнинг давлатининг барбод бўлишидан, ҳазоратларини таназзулга учрашидан дарак эди. Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин биз одамларнинг ўз динлари борасида фитналанмасидан ҳамда ўзлари қабул қилган тушунча ва фикрлардан воз кечишга мажбурланмасидан олдин эътиқод қилган ақидалари ва диндорлигига қандай қайтишганини кўрдик. Афтидан, коммунизмнинг муваффақиятсизлигининг асосий сабаби – яратувчини одамлар ҳаётидан бутунлай йўқ қилишни хоҳлагани, яъни одамларнинг табиати ва виждонини ўзгартирмоқчи бўлганидир. Зеро, буни ҳеч ким қила олмайди. Фақатгина инсонда шу фитратни яратиб, яратувчини излайдиган хусусиятни вужудга келтирган зотгина қила олади.

Ҳазоратлар емирилишининг сабаблари кўп бўлиб, эҳтимол уларнинг асосийси шу ҳазоратнинг келиб чиқиш ўрни, яъни ундаги тушунча ва фикрларнинг балқиб чиқувчи манбадир, унинг йўқолиб кетишига шу манба сабаб бўлади. Чунки манба қанчалик ишончли бўлса, унга бўлган ишонч ҳам шунчалик юқори бўлади. Шунинг учун биз кўплаб ҳазоратлар ўзи учун яратувчини манба қилиб олганига гувоҳ бўламиз, гарчи аслида уни моҳиятан инкор этсалар ҳам. Яъни бу ҳазоратлар одамларга ўзлари ишонган яратувчи билан муносабатда бўлиш эркинлигини қолдирган. Масалан, Рим ҳазорати ўзи тарғиб қилаётган тушунчаларга одамларни ишонтириш учун насронийлик билан инжилни қўлланма қилиб олган. Шунинг учун яратувчини бутунлай инкор этган социализм, шу жумладан, коммунизм каби ҳазоратлардан узоқроқ яшади. Капитализм гарчи яратувчини ҳаётдан четлатиб, эътиборга олмаган эса-да, унинг эгалари насроний халқлар бўлгани учун яратувчини инкор этмади. Дарҳақиқат, Миллатлар Лигаси диний асосларга асосланган гуруҳ ва давлатлар намунаси эди. Унинг ташкил топган асоси ҳам насронийлик эди. Буни инжил ва черковни яхши кўргани учун эмас, балки одамларнинг эътиқодлари ва динлари билан боғлиқ ички урушлардан сақланиш учун қилган. Ватикан ва Рим папаси ҳанузгача Ғарбда ҳаётнинг муҳим қадриятини ифодалайди. Зеро, фикрларнинг муқаддаслиги ҳар доим мунбанинг муқаддаслигидан келиб чиқади.

Мусулмонларга келсак, улар бутун тарихлари давомида ўз ҳазоратлари билан унга асос бўлган манба ўртасини ажратиш нималигини билмадилар. Ҳазоратларининг муқаддаслиги уларнинг шу ҳазорат балқиб чиққан манбани, яъни яратувчи Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони муқаддаслаштиришидан келиб чиқди. Шунинг учун уларнинг эътиқодида аҳком ва тушунчалар асло манфаатга қараб ўзгарган ва алмашган эмас. Балки манфаатлари тушунча ва фикрларига эргашди, аксинча бўлмади. Шу боис мусулмонларнинг фикрлари бутун оламга қаноатлантириш ва рози қилиш билан етакчилик қилишга яради. Ислом мафкурасига эътиқод қилмаганларни эътиқод қилишга мажбурламадилар, зотан шундай қилишга қодир эдилар, чунки қўлларида моддий ва маънавий имконият бор эди. Шунинг учун сиз мусулмон юртларида узоқ асрлаб яшаган ва яшаётган бошқа дин вакилларига қарасангиз, уларни ўз дин ва эътиқодларидан ҳеч ким бурмаганини кўрасиз. Билъакс, уларнинг исломий юртлардаги синагога ва черковлари ўз имон-эътиқодларида қўйиб берилганининг очиқ далилидир. Бунинг акси ўлароқ, Ғарб дунёсининг муслималар бошига ўраган бир парча матодан юраги сиқилаётганини ва буни Ғарб қадриятига таҳдид деб билаётганини кўриб турибмиз! Ҳатто Хитой ва Ҳиндистон каби юртларда мусулмонларнинг ўз динидан қайтарилаётганига, ҳатто намоз ўқиш ва рўза тутишдан ман қилинаётганига гувоҳ бўляпмиз!

Ҳар қандай ақли расо кишига бу капиталистик дунё ўзининг сўнгги нафасларини олаётгани ва унинг ҳазорати атрофида милтиллаб турган чироқ ҳам сўниб бўлганлиги, капитализмнинг қолган-қутган қадриятлари ҳам илк тажрибалардаёқ сўкилиб-ечилиб кетгани очиқ маълум бўлиб қолди. Унинг нақадар қутурган ҳазорат эканлигига Ироқ билан Шом яққол далилдир. Мана, Ғазо бугунги кунда қатли ом ва вайронагарчиликка гувоҳ бўлмоқда, унинг аҳли қирғин қилинмоқда ва қувиб чиқарилмоқда. Ғарб ҳазорати ва эркинликлар соҳиблари эса, анави ифлос яҳудий вужудини Ғазо аҳлини қирғин қилиши ва уй-жойларини вайрон этишига ёрдам беряпти, уни барча куч воситалари билан таъминлашга тил бириктиришяпти. Бошқа жиҳатдан, бу капиталистик ҳазорат эгалари шу қилмишлари орқали ўз давлат ва вужудларини ўзлари вайрон этишяпти. Ғарб давлатларида гувоҳ бўлаётганимиз қатор норозилик намойишлари у ерда парчаланиш ҳолати юзага келганига, бу ҳолат ғарблик инсонлар билан уларни бошқараётган режимлар ўртасига зарба бераётганига очиқ далилдир. Сўнгги пайтлардаги намойишлар Ғарб юртларида фуқаролар билан ҳукмрон режим ўртасидаги қадрият инқирози жарлиги чуқурлашганини кўрсатмоқда. Капитализм демократияни ҳам, болалар ҳуқуқини ҳам, аёллар ҳуқуқини ҳам, сўз эркинлигини ҳам, барча жозибадор истилоҳларни ўз қўли билан йўқ қилди. Ғазо уруши бу истилоҳ ва шиорларнинг сохта ва ёлғон эканини, кофирлар шу орқали ўз тузумлари ҳаётини сақлаб қолишмоқчи бўлаётганини фош этди.

Ислом давлати ўн уч асрдан кўпроқ вақт ҳукм сурди. Унинг ҳазорати дунёнинг Шарқу Ғарбини тўлдирди. Иқтисод, сиёсат ва бошқарув тизимидаги фикрларининг манбаси ягона асосга қурилган бўлиб, улар Ғарбдаги каби импровизация йўли билан яратилмади. Чунки у қабул қилган тушунча ва фикрларнинг манбаи яратувчи Аллоҳ Таолодир. Шу боис на қонунчилик инқирозидан азият чекди ва на ахлоқдан. Ислом давлати ўзлари учун қонун чиқарувчи тизимларда бўлгани каби қонунга ўзгартиришлар киритадиган қонунга муҳтож бўлмади. Чунки Ислом давлатида қонун муқаддаслиги унинг манбаидан балқиб чиқади. Шунинг учун мусулмонлардаги бошқарувда диндорлик жиҳати устунлик қилади. Зеро, Исломда давлат судхўрликка йўл бермайди ва уни иқтисодни вайрон қилгани ёки бозорларни жонлантиргани учун эмас, балки ҳаром бўлгани учун тақиқлайди. Шунингдек, туризмдан мақсад разолат ва фаҳш тарқатиш бўлса, уни Байтулмол манбаига айлантирмайди. Савдо, саноат ва фатҳ ишларида ҳам худди шундай. Аҳкомларда мана шундай барқарорлик ва уларнинг манбасига бўлган ишонч одамларни аҳком ва фикрларга садоқат билан бўйсунишга ундади. Айни шу нарса Ислом ҳазоратини дунёдаги барча ҳазоратлар устидан ҳукмрон қилишга сабаб бўлиб, одамлар ўн беш йилдан камроқ вақт ичида фотиҳлар ақидасини қабул қилди.

Мавзунинг бошида келган битта савол қолди: Ислом дини ўз ақидаси, фикрлари ва аҳкомлари билан – шаръан фарз бўлишидан ташқари – ер юзини қиёматгача бошқариш учун ҳаётий заруратга айландими? Бунинг қатъий жавоби – ҳа айланди. Ҳатто ҳазорий альтернатива, яъни мусулмонларнинг давлат ва вужуди мавжуд бўлмаган бугунги кунда ҳам ҳеч бир ҳазорат ўз тарафдорлари ва аҳолиси олдида барқарор тура олмаяпти. Шундай экан, эртага ушбу ҳазорий альтернатива, яъни Ислом ғолиб бўлганда нима бўлишини тасаввур қилаверинг! Исломнинг тузумлар, аҳкомлар ва ечимлар балқиб чиқадиган ақлий ақида эканлиги уни барча ақида ва динлардан ҳукмрон қилди. Чунки ёлғиз Ислом ақидасигина дунёни зўравон армия ва шафқатсиз қонун билан эмас, балки ўз қобилияти ва қудрати билан бошқариб келди. Одамлар ўз манфаатларига зид келса ҳам қонунни татбиқ этиш ва жамоат тартибини амалга ошириш орқали Аллоҳга яқин бўладилар.

Исломнинг ақида, мафкура ва аҳкомлар жиҳатидан барқарорлиги мусулмонларни сиёсат, жиҳод, фатҳ ва иқтисодда портловчи энергияга айлантирди. Бу эса, айни барқарорлик ўз эгаларига юксак хотиржамлик берганини англатади. Тўғрироғи, ушбу ақида эгаси ўзи яхши деб ҳисоблаган қонунларни ишлаб чиқиш учун ақли ва вақтини сарфлаши шарт эмас. Чунки борлигига эътиқод қилинган яратувчи Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бизни бу ишдан озод этган. Балки бандасидан аввало имон келтиришни, сўнг Ўзи белгилаб берган қонунларни жорий қилишни талаб қилган. Шунинг учун мусулмонларнинг ижодкорлиги чексиз бўлди. Масалан, Қуртуба (Кордова)да ўнлаб университет ва шифохоналар мавжуд бўлган бир пайтда, ғарбликлар баданларини ювиш ва тоза тутиш нима эканини билишмас эди… Ичида жин бор, деб ўйлашган соат ҳақидаги воқеа барчага маълум!

Хуллас калом, Ислом ўзининг ақида ва мафкурасида барқарор экани билан инсонни қоянинг остида эмас, энг чўққисида туриб фикрлайдиган инсонга айлантирди. Мудаббир яратувчига ишонмайдиган моддий Ғарб эса, биз унинг қонунлар ишлаб чиқиш ва улар орқали одамларни бахтли қилиш мақсадида машаққат билан қийналаётганига, аслида бир бахтсизлик кетидан бошқа бир бахтсизликка, бир офат кетидан бошқа бир офатга қараб кетаётганига гувоҳ бўляпмиз. Одамлар бизнинг фитрат динимиздан узоқлашиб, фаҳму фаросатда ўзларидан паст кимсалар тузган қонунга рози бўлишда давом этар эканлар, аҳвол шудайлигича қолаверади.

﴿أَلَا يَعۡلَمُ مَنۡ خَلَقَ وَهُوَ ٱللَّطِيفُ ٱلۡخَبِيرُ﴾

«Яратган зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор зотдир»                                                                                                     [Мулк 14]

Роя газетасининг 2024 йил 3 апрел чоршанба кунги 489-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here