بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Фаластин босқинчилар ва уни йўқ қилишга қаратилган мустамлакачилик лойиҳалари учун қабристондир
Муборак Фаластин замини асрлар давомида ҳақ билан ботил, Ислом билан куфр ўртасидаги кураш майдони бўлиб келган. Фаластин фатҳ қилинганидан бери мусулмонлар бу заминни, Ислом ақидасига боғлиқ Исломий замин деган эътиборда, ўз жонларини тикиб ҳимоя қилдилар.
Фаластин ҳар бир босқинчи ва очкўз тамагирлар учун қабристонга айланган. Минг йил олдин салиб урушларида салибчилар учун, шунингдек, Айн Жолутда бутун мусулмон мамлакатларни босиб олган мўғул татарлар учун қабристон бўлган. Яқин ўтган асрда эса Наполеон Бонапарт бошчилигида Шарққа юриш қилган французлар Фаластинни босиб олишда муваффақиятга эришишмаган. Тўғрироғи, унинг Наблусдаги аскарлари учун Фаластин жаҳаннамга айланди ва Акка деворлари олдида унинг умидлари пучга чиқди. Британия ҳам Фаластинда ўз назоратини ўрнатганидан бошлаб бир қанча қўзғолонларда йўқотиш ва мағлубиятларга учради. Агар унинг ёлғон ваъдалари, қурол етишмаслиги ҳамда иккинчи жаҳон уруши олдидан араб расмийларининг қўзғолончиларга босимлари бўлмаганида эди, унинг аскарлари Фаластинда дафн этилган ва умидсизларча чиқиб кетган бўларди.
Ғазо сектори, 2005 йилда яҳудийлар у ердан Ғазо қобиғига чиқиб кетгунига қадар, улар учун қабристон ва жаҳаннам бўлди, шунингдек, уларни ҳар бир жойда таъқиб этувчи даҳшатли тушга айланди. Чунки Ғазо сектори яҳудийларнинг унга қарши барча урушлари қаршисида матонат билан турди. Бугунги урушда Ғазо яҳудий вужуди аскарлари ва унинг ҳарбий техникалари учун, Накбадан (700 мингдан ортиқ фаластинликни қочоққа айлантирган фожиадан) бери биз гувоҳи бўлмаган манзарада катта қабристонга айланди. Аллоҳнинг изни ила яҳудий вужудининг якун топиши айни шу заминда бўлади. Бу Парвардигорингизга, яъни У Зотнинг амрига биноан вожиб бўлган ҳукмдир.
Шунингдек, бу муборак замин мустамлакачиларнинг Фаластин масаласини тугатишга қаратилган лойиҳалари учун қабристон бўлди. Яҳудийларнинг Фаластинга кўчиб келишларига сабабчи бўлган инглизлар тақдим этган «битта давлат» ечими лойиҳаси аллақачон дафн этилди. Бу лойиҳанинг аломатлари инглизлар яҳудийларга Фаластинда миллий ватан берган пайтда Бальфур декларациясида ўз аксини топди. Декларация «секталар» деган сўзни, яъни ватан барпо этилган пайтда Фаластин аҳлининг фуқаролик ва диний ҳуқуқлари камситилмаслигини ўз ичига олган эди. Кейин, инглизлар 1939 йилда «Оқ китоб» орқали яҳудийлар ва фаластинликлар биргаликда яшайдиган «Фаластин давлати» лойиҳасини таклиф қилиб, Пиля комиссиясининг 1937 йилдаги Фаластинни икки давлатга бўлиш ҳақидаги таклифини рад этишди. Иккинчи жаҳон урушининг тугаши, халқаро кучлар мувозанатининг ўзгариши, Британия ва Франциянинг буюк давлатлар сифатида таназзулга учраши, шунингдек, уларнинг ўрнини Қўшма Штатлар ва Совет Иттифоқининг эгаллаши билан инглизлар лойиҳаси амалда тугатилиб, 1947 йилда Қўшма Штатлар томонидан четлатилди. Шундай қилиб, инглизлар ечими фақат баъзи Британия малайлари томонидангина муҳокама қилинадиган бўлиб қолди. Масалан, Қаззофий «Исротин» деб номланган ягона давлатни барпо этишга чақирган эди. Шунинг учун бугун халқаро миқёсда ҳам, миллий миқёсда ҳам ҳеч ким бу лойиҳа ҳақида гапирмайди.
Америка Қўшма Штатлари 1945 йилдан бошлаб ғарбий лагерни бошқарар экан, можаронинг ечими учун Фаластинни икки давлатга бўлишда ифодаланган, «икки халқ ва икки давлат» ечими деб номланмиш сиёсий лойиҳани таклиф қилди. Фаластинни иккига бўлиш таклифи БМТда кўпчилик овоз билан тасдиқланганидан кейин, шу бўйича 1947 йил 11 ноябрда чиқарилган 181-резолюция қабул қилинди.
Америка бу қарашни ўтган асрнинг олтмишинчи йиллари бошларида қабул қилди. Бу таклифга олтмиш йилдан ортиқ вақт ўтган бўлсада, бир томондан яҳудийларнинг ўжарлиги, бошқа томондан Фаластини аҳлининг уни иккига бўлишини рад этгани сабабли, Америка шу пайтгача уни амалга ошира олмади. Халқаро ҳамжамият тахтида ўтирган Американинг бу ожизлиги, у томондан олиб борилаётган сиёсатнинг муваффақиятсизлиги ҳисобланади.
Дарҳақиқат, АҚШнинг собиқ президенти Трамп ўзининг қудратдалик даврида Фаластин давлатининг янгича тасаввурини яратиш билан ечимни мазмунан эмас, шаклан ўзгартиришга уринди. Бу эса яҳудийлар ўз аҳоли пунктлари қурилишини давом эттириш ва Ғарбий соҳилда мавжуд бўлишда ўжарлик қилишаётган бир манзарада бўлди. Трамп бу уриниши билан ўзидан олдинги ҳамкасблари қила олмаган «Америка қарашлари»ни татбиқ қилмоқчи бўлди. Бироқ Оқ уйдан кетиши билан бу қарашлари ҳам ерга кўмилди, «Аср келишуви» ҳужжатлари ҳавога учди-кетди!
Америка ушбу ожизлик қаршисида давом этаётган можарога ўз ечимини тақдим этиш учун, айниқса, 2023 йил 7 октябр воқеаларидан кейин, ҳамон барча вазиятлардан ва қонли имкониятлардан фойдаланмоқда. У сиёсий ечимга тайёргарлик кўриш учун Ҳамасни йўқ қилишга ва Рамаллоҳ ҳокимиятини қайта тиклашга қаратилган урушда яҳудийларни қўллаб-қувватламоқда. Фаластинликларнинг Ғазодан Синайга кўчирилиши каби ўз қарашларига зид бўлган барча нарсани рад этмоқда. Чунки бу унинг Ғарбий Соҳил ва Ғазодаги Фаластин давлатида ифодаланган ечимига зиддир. Шунингдек, яҳудий вужудини сақлаб қолиш ва ўз қарашларини амалга оширишга замин яратиш учун курашни Ғазо секторига чеклаб қўйишга ҳамда янги фронтларни очмасликка уринмоқда.
Фаластиндаги курашга якун ясовчи ва яҳудийларни яксон қилиб, йўқ қилувчи сиёсий лойиҳа Умматнинг иккинчи Халифалик давлатини барпо этишда ифодаланган лойиҳасидир. Бу бутун Фаластинни озод қилишга, барча муқаддас жойларни яҳудийларнинг жирканч ишларидан тозалашга, қочоқларни қайтаришга, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга кафил ва қодир лойиҳадир. Бу Аллоҳнинг изни ила амалга ошадиган ва Росулуллоҳ A у ҳақида башорат қилган ишдир. Росулуллоҳ A айтадилар:
«لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يُقَاتِلَ الْمُسْلِمُونَ الْيَهُودَ فَيَقْتُلُهُمْ الْمُسْلِمُونَ، حَتَّى يَخْتَبِئَ الْيَهُودِيُّ مِنْ وَرَاءِ الْحَجَرِ وَالشَّجَرِ، فَيَقُولُ الْحَجَرُ أَوْ الشَّجَرُ: يَا مُسْلِمُ يَا عَبْدَ اللهِ، هَذَا يَهُودِيٌّ خَلْفِي فَتَعَالَ فَاقْتُلْهُ، إِلَّا الْغَرْقَدَ فَإِنَّهُ مِنْ شَجَرِ الْيَهُودِ»
«То мусулмонлар яҳудийларга қарши жанг қилиб, уларни ўлдирмагунича, то ортида яҳудий яшириниб олган тош ва дарахт ҳам – эй мусулмон, мана, ортимда яҳудий турибди, кел уни ўлдир, демагунича қиёмат қоим бўлмайди… Фақат ғарқад дарахтигина ундай демайди. Чунки у яҳудийлар дарахтидир». (Муслим ривояти). Росулуллоҳ A:
«… ثُمَّ بِبَيْتِ الْمَقْدِسِ، فَإِذَا كَانَتْ بِبَيْتِ الْمَقْدِسِ فَثَمَّ عُقْرُ دَارِهَا…»
«… Сўнг Халифалик Байтулмақдисда бўлади. Агар у Байтулмақдисда бўлса, Байтулмақдис унинг марказига айланади…», деб айтганларидек, Байтулмақдис Халифалик диёрининг маркази бўлади.
Фаластин масаласи Раббоний масаладир. Чунки Фаластин Аллоҳ етти осмон устидан уни баракатли қилиб қўйган заминдир. Шунинг учун кофирларнинг лойиҳалари барбод бўлиб, ўлим топмоқда. Кофирлар қанчалик айёр ва такаббур бўлишмасин, улар ҳаргиз муваффақият қозонишмайди.
﴿وَلَا يَحِيقُ الْمَكْرُ السَّيِّئُ إِلَّا بِأَهْلِهِ﴾
«Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур» [Фотир 43]
﴿وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنْقَلَبٍ يَنْقَلِبُونَ﴾
«Золим кимсалар эса яқинида қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар» [Шуаро 227]
Роя газетасининг 2024 йил 14 феврал чоршанба кунги 482-сонидан
Vibracion del motor
Dispositivos de balanceo: clave para el rendimiento estable y óptimo de las máquinas.
En el entorno de la tecnología avanzada, donde la productividad y la seguridad del sistema son de gran relevancia, los dispositivos de equilibrado juegan un papel esencial. Estos aparatos adaptados están desarrollados para calibrar y asegurar elementos giratorias, ya sea en equipamiento industrial, transportes de transporte o incluso en dispositivos hogareños.
Para los profesionales en soporte de aparatos y los profesionales, utilizar con equipos de calibración es fundamental para promover el desempeño fluido y fiable de cualquier sistema rotativo. Gracias a estas herramientas tecnológicas avanzadas, es posible limitar considerablemente las sacudidas, el ruido y la presión sobre los rodamientos, prolongando la longevidad de componentes costosos.
También trascendental es el función que desempeñan los sistemas de balanceo en la asistencia al usuario. El soporte especializado y el reparación continuo aplicando estos sistemas permiten dar servicios de alta estándar, aumentando la bienestar de los clientes.
Para los propietarios de negocios, la contribución en unidades de equilibrado y dispositivos puede ser clave para mejorar la rendimiento y rendimiento de sus dispositivos. Esto es especialmente relevante para los emprendedores que gestionan reducidas y pequeñas organizaciones, donde cada detalle cuenta.
Además, los dispositivos de equilibrado tienen una extensa implementación en el sector de la prevención y el gestión de calidad. Facilitan identificar posibles problemas, previniendo arreglos costosas y perjuicios a los dispositivos. También, los información recopilados de estos sistemas pueden usarse para perfeccionar métodos y potenciar la reconocimiento en sistemas de búsqueda.
Las zonas de utilización de los equipos de equilibrado comprenden numerosas sectores, desde la manufactura de ciclos hasta el control ecológico. No interesa si se habla de enormes fabricaciones de fábrica o pequeños establecimientos de uso personal, los dispositivos de calibración son esenciales para promover un operación óptimo y sin presencia de interrupciones.