Жогорку Кенеш Қирғизистон ҳаво ҳудудини Россияга бериш ташаббусини шошилинч тарзда қўллаб-қувватлади

4924
0

Жогорку Кенеш Қирғизистон ҳаво ҳудудини Россияга бериш ташаббусини шошилинч тарзда қўллаб-қувватлади

Жогорку Кенеш 11 октабр куни Россиянинг Кантдаги авиабазаси яқинидан 5 гектар ер ажратишга қаратилган қонунни бир овоздан маъқуллади. Бу қонун Россия президентининг расмий ташрифи олдидан шошилинч равишда қабул қилинди ва унга совға сифатида тақдим этилди.

Ушбу ҳужжат доирасида Россия Кант шаҳри ҳудудидаги рус авиабазаси жойлашган туманда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларини жойлаштиришни режалаштирмоқда. Аниқроқ айтганда, мамлакат ҳаво ҳудуди Россиянинг қўлига топширилди.

Маълумки, Қирғизистондаги Россиянинг бирлашган ҳарбий базаси бир неча объектларни ўз ичига олади. Улар “Кант” авиабазаси, Қоракўл шаҳридаги синов базаси, Чалдибар қишлоғидаги алоқа пункти ва Майлуу-Суу шаҳридаги автоном сейсмик станциядир. Россия президентининг аввалги расмий ташрифи чоғида мазкур муассасалар ҳудуди кенгайтирилган эди.

Афсуски, бу гал депутатлар нафақат ер, балки мамлакат ҳаво ҳудудини ҳам Россияга беришни ёқлаб овоз беришди. Россиянинг мамлакатдаги ҳарбий таъсирининг кучайиши ўз навбатида Қирғизистон хавфсизлиги учун хатарли эканлигига шубҳа йўқ. Чунки мустамлакачилар эгаллаб олган жойларини ҳеч қачон ихтиёрий равишда тарк этишмайди. Қолаверса, Қирғизистон Россия бошчилигидаги МДҲ, ЕОИИ, КХШТ каби ташкилотларга қўшилиб олган. Боз устига, ҳукумат диктатура ўрнатиш мақсадида Россия қонунларидан нусха кўчирмоқда. Бу табиий равишда Россияга қарамликни яна-да оширади.

Шариат нуқтаи назаридан қараганда, Исломий ўлкаларда хорижликларнинг жосуслик қилишлари ва базалар қуришларига йўл қўймаслик керак. Афсуски, мамлакатимиз раҳбарлари бу ҳақда ўйлаб ҳам кўришмайди. Шундай экан, мусулмон халқимиз ўз динини яхшилаб ўрганишлари ва шу билимлари асосида барча мусулмонларни биродарга айлантирадиган ва ўлкамиздан мустамлакачи кофирларни қувиб чиқарадиган халифалик давлатини барпо этиш йўлида фикрий-сиёсий кураш олиб боришлари зарур. Фақат мана шу давлатгина мусулмонларни зулмдан қутқаради ва кофирларни ўз инларига қувиб юборади!

Мумтоз Мовароаннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here