Таъзия

6444
0

Таъзия

Ҳижрий 1445-йил 17 муҳаррам, милодий 2023 йил 4 август жума куни биродаримиз Дадобоев Исмоил Шарифжонович узоқ давом этган хасталикдан сўнг ҳаётдан кўз юмганини чуқур қайғу билан маълум қиламиз. Биродаримиз 1972 йилда Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида туғилган эди, ортидан кўз ёш тўкиб олти фарзанди қолди.

Исмоил биродаримиз Ҳизбут Таҳрир сафида маломатчининг маломатидан қўрқмай, золимларнинг зулмига қарши туриб, даъват йўлида қатъийлигини кўрсатган даъватчилардан эди. Биродаримиз икки марта судланиб, ҳаётининг ўн саккиз йилини золимлар зиндонида ўтказди. Зиндондаги зулмлар унинг соғлиғини зарар етказган бўлса-да, асло даъват йўлидаги собит қадамлигини синдира олмади!

Исмоил зулмга қарши мардонавор ва ҳақ устида сабот билан турар эди, уни на мусибатлар, на тоғутларнинг қувғини ва на зиндондаги зулмлар ҳизб фаолиятидан тўхтата олди, аксинча, кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди. Биродаримиз 2019 йилда озодликка чиқиши биланоқ, сафимизда даъватини давом эттирди. Умрининг сўнгги нафасигача Рошид халифалик барпо этиш йўлида ихлос ва фидойилик билан ҳаракат қилди.

Аллоҳ биродаримизни раҳматига олсин, Қиёматда ўзининг кенг жаннатидан жой бериб, пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилсин, улар нақадар гўзал ҳамроҳдирлар! Биродаримизнинг оила аъзолари ва яқинларига сабру жамил тилаймиз ва чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Аллоҳ Субҳанаҳудан Исмоил биродаримизни мағфират қилишини, солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ қилишини сўраб қоламиз.

Сафимиздаги бир биродаримиздан айрилиш бизни қанчалик чуқур қайғуга солмасин, фақат Аллоҳ рози бўладиган сўзни айтамиз:

إِنَّا للهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

“Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз”  [2:156]

Хизб ут-Тахрир Тожикистон

  1. 08. 23

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here