Америка Ҳиндистонни рақобатчи куч сифатида қўллаб-қувватлаётган бир пайтда мусулмон зобитлар Халифаликни барпо этишни кечиктирмасликлари лозим

3330
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка Ҳиндистонни рақобатчи куч сифатида қўллаб-қувватлаётган бир пайтда мусулмон зобитлар Халифаликни барпо этишни кечиктирмасликлари лозим

Устоз Мусъаб Умайр – Покистон вилояти

Ҳиндистон бош вазири Моди 2023 йил 22 июн куни Америкага сафар қилиб, АҚШ Конгрессида нутқ сўзлади. Маълумки, у ерда нутқ сўзлаш имконияти фақат энг яқин иттифоқчиларга берилади. Модининг сафаридан олдин Байден маъмурияти Ҳиндистоннинг мусулмонларга душманлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Яъни 2023 йил 5 июнда АҚШ давлат департаменти матбуот котиби «Ҳиндистон билан бўлган ҳамкорлигимиз энг муҳим ҳамкорликларимиздан биридир», деди. Ўша куннинг ўзида АҚШ мудофаа вазирлиги «Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг Вашингтонда Ҳиндистон бош вазирининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ажит Довал ва мудофаа вазири Раджнатх Сингх билан учрашгани»ни маълум қилди.

Америка Хитой ва мусулмонларга қарши туриш учун Ҳиндистонни кучайтиряпти. Бир вақтнинг ўзида, Покистонни Ҳиндистоннинг кучайишига таҳдид сифатида кўриб, уни четга чиқаришга ҳаракат қиляпти ва бунинг учун покистонлик ҳукмдорлар билан бўлган иттифоқчилигидан фойдаланяпти. Масалан, Ҳиндистон босиб олинган Кашмирни куч билан аннексия қилгач, Америка Покистон ҳукмдорларига вазминлик сиёсатини жорий қилишни ва оташкесим келишувини имзолашни буюрди. Ҳиндистон Хитой билан ўзларининг умумий чегарасида тўқнашган пайтда эса, Америка Покистоннинг фурсатдан фойдаланиб қолишига ва Кашмирни озод этиш учун Ҳиндистонга қарши иккинчи фронтни очишига тўсқинлик қилди.

Ҳиндистонни кучайтириб, Покистонни заифлаштириш стратегияси ҳар қандай онгли зобит учун яққол маълум. Афтидан, Америка билан иттифоқчилик қилишдан бошқа вариантни кўра олмайдиганлар қалбини умидсизлик қамраб оладиганга ўхшайди. Зеро, Америка билан бўлган иттифоқчилик вақт ўтгани сари Покистонни янада заифлаштирмоқда. Бироқ, бундай умидсизлик мусулмон зобитни фақат ягона альтернативага, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатида намоён бўлган Исломга эргашишга ундамоғи даркор. Зеро, Халифалик давлати мустамлакачи давлатлар билан бўлган ҳар қандай ғаразли иттифоқларни узиб ташлаб, мусулмон юртларини бирлаштиради ҳамда биринчи Халифаликда бўлганидек, янги юртларни фатҳ қилиб, душманларини чекинишга мажбур қилади.

Эй мусулмон зобитлар!

Рошид Халифалик замон талабидир. Душманларимизни ўзларининг чегараларида тўхтатиб қолишга кеч бўлгани йўқ. Рошид Халифаликни барпо этиш сизларга Роббингиз томонидан буюрилган фарздир. Бу вазифани адо этишдаги ҳар қандай сусткашлик катта гуноҳ ҳисобланади. Зеро, сизнинг жавобгарлигингиз ҳарбий бўлмаган мусулмоннинг жавобгарлигидан каттароқдир. Яъни оддий фуқаро рошид Халифаликни барпо этишга даъват қилиши ва шу йўлда ҳаракат қилиши вожиб. У қанчалик ҳаракат қилмасин, буни талаб қилиш билангина чекланади. Лекин Ислом давлатини барпо этиш учун ҳокимиятни холис шахсларга амалда топшира олмайди. Аммо сиз эса, ҳарбийсиз. Сизларнинг ҳолатингиз ансорлар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, ҳолати билан бир хил бўлиб, вазифангиз нусрат бериш ва рошид Халифаликнинг барпо этилишини таъминлашдир. Зеро, Мадинаи Мунавварада биринчи Ислом давлатининг барпо этилиши ансорлар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, Росулуллоҳ ﷺга нусрат берганларидан кейингина амалга ошди.

Мусулмон зобит учун амалдаги ҳарбий ва сиёсий раҳбариятга итоат қилиш мажбурияти узрга ўтмайди. Чунки уларга итоат қилиш Аллоҳнинг наздида вожиб эмас. Бундай узр қиёмат куни ҳаргиз унга фойда бермайди, уни азобдан ҳам қутқариб қололмайди. Росулуллоҳ ﷺ

«لاَ طَاعَةَ فِي مَعْصِيَةِ اللهِ، إِنَّمَا الطَّاعَةُ فِي الْمَعْرُوفِ»

«Аллоҳга осийлик қилинадиган ишда (ҳеч кимга) итоат қилинмайди. Итоат маъруф ишлардагина бўлади», дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Ҳақиқат шуки, агар яратганга итоатсизлик бўлса, бирор бир киши ёки бир қанча кишилардан иборат гуруҳга итоат қилиш шарт, деган тушунчанинг ўзи йўқ.

Мусулмон зобит бу унинг шахсий жавобгарлигига кирмаслигини ёки бошқалар ҳаракатга келмаётган экан, у ҳам ҳаракатга келишга мажбур эмаслигини ёхуд бошқалар бошлагандан кейин ҳаракатга келишини даъво қилиши жоиз эмас. Чунки ҳар бир мусулмон зобит Исломнинг ишончли қўриқчисидир. Набий ﷺ бундай марҳамат қилганлар:

«أَلاَ أُنَبِّئُكُمْ بِلَيْلَةٍ أَفْضَلَ مِنْ لَيْلَةِ الْقَدْرِ؛ حَارِسٌ حَرَسَ فِي أَرْضِ خَوْفٍ لَعَلَّهُ لاَ يَرْجِعُ إِلَى أَهْلِهِ»

«Мен сизларга қадр кечасидан ҳам афзалроқ кеча ҳақида хабар берайми. У таҳликали ерни қўриқлаган ва аҳл-оиласига тирик қайтиши даргумон бўлган қўриқчи(нинг кечаси)дир». (Ҳоким ривояти). Демак, мусулмон зобит Исломга зарар ва путур етказилишининг олдини олиши мумкинлигини тушуниб етса – душманнинг олдинга силжишига қарши бир ўзи ҳаракат қилишга мажбур бўлса ҳам – ҳаракат қилиши, бошқаларни ҳам бирга туришга ундаши керак. У бор кучини сарфлаб, ўзидаги мавжуд имкониятлар билан, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога таваккал қилган ҳолда, У Зотнинг розилигини умид қилиб, маломатчининг маломатидан ёки жону молини йўқотишдан қўрқмасдан ҳаракат қилмоғи даркор. Чунки рошид Халифаликни барпо этиш ҳаёт-мамот масаласи, яъни фидоийликни талаб қилувчи масаладир. Дунё матолари эса, фонийдир. Росули акрам ﷺ дунё ҳаётини афзал кўришдан қайтариб, бундай деганлар:

«إِذَا تَبَايَعْتُمْ بِالْعِينَةِ، وَأَخَذْتُمْ أَذْنَابَ الْبَقَرِ، وَرَضِيتُمْ بِالزَّرْعِ، وَتَرَكْتُمْ الْجِهَادَ، سَلَّطَ اللهُ عَلَيْكُمْ ذُلّاً لَا يَنْزِعُهُ حَتَّى تَرْجِعُوا إِلَى دِينِكُمْ»

«Агар ийна (рибо тури) билан савдо қилсангиз, сигирни думидан тутиб (ер ҳайдаб, фақат) деҳқончиликка (дунё матосига) рози бўлсангиз ва жиҳоддан воз кечсангиз, Аллоҳ сизларни хорликка гирифтор қилади ва то динингизга қайтмагунингизча уни сизлардан кетказмайди». (Абу Довуд ва Ибн Таймия ривояти). Шу боисдан, мусулмон зобитда дунёга алданган заиф кимсанинг юраги эмас, жасур жангчининг юраги бор. У ҳар лаҳзада Аллоҳ йўлида молу жонини фидо этишга тайёр туради, ҳузур ва бойликка ёпишмайди. У ҳар куни Парвардигорига йўлиқишга тайёр туради. Гарчи душманга йўлиқишни орзу қилмаса ҳам, Парвардигорига рўбарў бўлишни хоҳлайди. Шунинг учун ҳар куни шаҳид бўлишга тайёр туради… Айнан мана шундай жангчилар ҳақиқий ўзгаришни амалга оширишга қодирдирлар.

Эй Покистон Қуролли кучлари сафидаги мусулмонлар!

Вақт ўтиб кетгунча қараб турманг. Кофирлар билан бўлган иттифоқчиликдан воз кечиб, Аллоҳ йўлида жиҳод қилинг ва Исломни бошқарувга олиб чиқишга ҳаракат қилинг. Ҳақиқий ўзгартириш йўлида режа тузиш ва астойдил ҳаракат қилишга қодир бўлишингиз учун Ҳизб ут-Таҳрирдаги холис биродарларингизга нусрат-ёрдам беринг.

Роя газетасининг 2023 йил 28 июн чоршанба кунги 449-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here