Россиядан Қирғизистонга келаётган пул ҳажми қисқарди

3252
0

Россиядан Қирғизистонга келаётган пул ҳажми қисқарди

Россиядан Қирғизистонга пул ўтказмалари ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада камайган. Бу ҳақда Спутник агентлиги Миллий банк ахборотига таяниб хабар қилди. Хабарда аййтилишича, ўтган йили мамлакатга хорижий давлатлардан кириб келган маблағлар рекорд даражага етган бўлиб, уларнинг асосий қисмини Россиядан келган маблағлар ташкил қилган.

“Гап жисмоний шахслар томонидан пул ўтказиш тизими орқали ўтказилган маблағлар ҳақида бормоқда. Ўтган йилнинг апрел ойидан Қирғизистонга тушган пул миқдори кескин ошиб, аниқроғи июл ва август ойларида 300 миллион долларни (рекорд кўрсаткични) ташкил қилган. Унинг 90 фоиздан ортиғи Россиядан ўтказилгани маълум бўлди. Таққослаш учун, ўтган йилнинг аввалги беш ойида 1 миллиард 30,3 миллион доллар ўтказилган бўлса, бу маблағнинг 981 миллион доллари Россия Федерациясидан ўтказилган. Жорий йилнинг аввалги беш ойида эса деярли 798 миллион доллар ўтказилган бўлиб, унинг 722,8 миллиони Россиядан келган”, дейилади хабарда.

Изоҳ: Меҳнат муҳожирлари орқали Россиядан Қирғизистонга кириб келаётган маблағларнинг Қирғизистон иқтисодиётига сезиларли даражада таъсири катта. Иқтисодчи ва таҳлилчилар Қирғизистон иқтисодиёти хорижда, хусусан Россияда меҳнат қилаётган муҳожирлар юбораётган маблағларга қарам бўлиб қолганлигини доим таъкидлаб келишади. Шунинг учун аксар ҳолларда Россия меҳнат муҳожирларини депортация қилиш билан Қирғизистонга таҳдид килаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Чунки меҳнат муҳожирлари масаласи нафақат Қирғизистон учун, балки бутун Ўрта Осиё республикалари учун “нозик масала” бўлиб қолган. Ҳатто Россия мазкур республикаларда яшовчи миллионлаган фуқаролар учун ягона ишлаш ва пул топиш манбаига айланиб қолган, деса муболаға бўлмайди.

Қирғизистон иқтисодининг меҳнат муҳожирларидан келадиган маблағларга бунчалик боғланиб қолиши мамлакатнинг жиддий иқтисодий инқироз ҳолатига тушиб қолганини англатади. Айни пайтда нефт, газ, қўнғир кўмир ва тошкўмир, олтин, темир, алюминий, волфрам, мис, қалай, симоб, қўғошин-рух, сурма рудалари каби нодир конларга бой бўла туриб, давлат иқтисодининг жиддий инқирозга юз тутиши эса, мамлакатда капитализм тузумининг татбиқ қилинишининг натижасини кўрсатиб турибди. Чунки капитализм тузуми “хусусийлаштириш” баҳонасида бир ҳовуч капиталистларга мамлакатдаги даромад келтирадиган барча тармоқларни эгаллаб олишга ва ишлаб чиқариш, тижорат каби соҳаларни монополия қилиб олишга имкон яратиб беради. Натижада мамлакатдаги омма халққа тегишли бўлган бойликлардан мосуво бўлган халқ оддий тирикчилиги учун минг бир қийинчиликларни бошдан кечиришга мажбур. Яъни давлатнинг жиддий иқтисодий инқирозга юз тутиши мамлакатдаги бойликнинг етишмовчилигидан эмас, балки мавжуд бойлик тўғри тақсим қилинмаганлиги сабабли вужудга келмоқда. Бир сўз билан айтганда, аҳолисининг 90 фоизи мусулмон бўлган ўлкада Ислом мабдасидан келиб чиққан тузум ўзрига капитализм мабдасидан келиб чиққан тузумнинг татбиқ қилиниши жиддий инқирозларга сабаб бўлмоқда.

Бу тузумда ҳокимият табақа мусулмонларга оид бўлган ҳисобсиз бойликларни қаерга ва қандай сарф қилаётгани ҳақида ҳисоб-китоб беришни ҳаёлига ҳам келтишмайди. Чунки капиталистик тузум уларга дахлсизлик ҳуқуқини бериб, уларни назоратнинг барча турларидан озод қилади. Яъни бойликнинг катта қисмини оз сонли кишилар қўлида тўпланиб, кўпчиликнинг ундан маҳрум бўлишига йўл очиш капиталистик тузумнинг табиатидир. Токи, устимизда капиталистик тузум ҳукм юритар экан, халқ бу бойликлардан ўз ҳаққига эга бўлиши асло кутилмайди. Қачонки Ислом низоми худди олдинги мусулмонларга татбиқ қилинганидек бизга ҳам татбиқ қилинса, ана шунда умумий мулкдан қўлга киритилган бойликларлар олдинги мусулмонларга тақсимланганидек, бугун ҳам барча давлат фуқароларига тақсимланади. Демак, халқ ўзлари тушиб қолган оғир аҳвол, камбағаллик, танглик ва ишсизликдан халос бўлиши учун капитализм тузумининг ўзларига татбиқ этилишини рад қилишлари ҳамда бу жирканч мафкурага қарши бор кучлари билан курашишлари ва унинг ўрнига Исломий мабдани татбиқ этишга ҳаракат қилишлари лозимдир.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here