Тадқиқот: Қирғизистондаги ўсмирлар тўғри йўл кўрсатувчига муҳтож

4886
0

Тадқиқот: Қирғизистондаги ўсмирлар тўғри йўл кўрсатувчига муҳтож

Қирғизистонда Халқаро тараққиёт фонди (USAID) ва Оға Хон фонди кўмагида ўсмирларнинг ўтиш даври муаммоларини аниқлаш бўйича кичик тадқиқот ўтказилди. Бу ҳақида “azattyk.org” агентлиги хабар тарқатди. Тадқиқотда вояга етаётган болалар учун энг муҳим масалалар сифатида уларнинг ақлий ва физиологик етуклиги, шахс сифатида шаклланиш давридаги хавф-хатарларни аниқлай олмаслиги, ишончли манбалардан керакли маълумотлар ва тўғри йўл кўрсатманинг етарсиз эканлиги аниқланган. Шунингдек, ўсмирларга тўғри йўл кўрсатувчи муассасаларнинг йўқлиги, ота-оналарининг меҳнат муҳожирлигида экани, оиладаги ва ўз муҳитидаги тушунмовчилик, жамиятдан узоқлашиш каби таҳдидлар қайд этилган.

Лойиҳа доирасида Ўш шаҳридаги Олой туманининг Жани-Алай, Гулча ва Сари-Могол қишлоқларида ўсмирлар муаммосининг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилди. Шунингдек “Ўсмирлик тараққиёт йўли” деб номланган дастур ҳам ишлаб чиқилган. Мазкур бир йиллик лойиҳа ўтган йилнинг июн ойида бошланган эди. Шундан келиб чиқиб, ота-оналар учун “Ўсмирларнинг оиладаги ўрни”, ўсмирлар учун “Соғлом турмуш тарзи” деб номланган ўқув дастурлари тайёрланиб, ресурс марказлари очилган ва махсус тренинглар ташкил этилган.

Жорий йилнинг март ойида ЮНИCEФ томонидан ўтказилган янги тадқиқотда Қирғизистондаги ўсмирларнинг руҳий саломатлиги Марказий Осиё давлатлари орасида энг ёмони эканлигини аниқланган.

Изоҳ:  АҚШ Ғарб сақофатини тарқатиш ва Исломга зарба бериш учун ўзининг сиёсатига хизмат қилувчи лойиҳаларни халқаро фондлар орқали Ислом оламига олиб киришга ҳаракат қилади. Халқаро тараққиёт фонди (USAID) бу масалада АҚШнинг асосий қуролларидан бири ҳисобланади.

Бу каби фондлар ислоҳотлар ўтказиш ва ёшларга эркин ҳаётни ўргатиш баҳонасида балоғат ёшидаги ўғил-қизлар учун экскурсиялар уюштириш ва вақтичоғлик қилиш бўйича дастурлар тайёрлаш орқали илм даргоҳи бўлган мактабларни фаҳш ўргатиш масканларига айлантирмоқда. Мақсад, ёшларнинг мияларини ювиш ва уларни Исломдан узоқлаштириб, Ғарб сақофати билан тарбиялашдир. Токи, номигагина мусулмон, аммо Исломга исмидан бошқа ҳеч қандай алоқаси бўлмаган авлод вужудга келсин.

Бугунги кунда Ғарб олами Қирғизистонда ҳам “ёшлар тўғри йўл кўрсатувчи муассасаларга муҳтож” деган баҳона билан бир томондан ўзининг бузуқ демократик қадриятларини тиқиштирмоқчи бўлаётган бўлса, иккинчи томондан улғайиб келаётган ёш авлодни Ислом динидан узоқлаштириш учун жиддий ҳаракат олиб бормоқда. Юқорида айтиб ўтилган “Ўсмирлик тараққиёт йўли”, “Ўсмирларнинг оиладаги ўрни”, “Ўсмирлар учун соғлом турмуш тарзи” деб номланган лойиҳалар ҳам, келажакда Ғарб сақофати билан суғорилган кадрларни етиштириб чиқаришда замин тайёрлаш учун олиб бораётган ҳаракатлар жумласидандир.

Демак, биз мусулмонлар бундай ҳаракатлар қаршисида алданиб қолмаслигимиз учун, авваламбор ҳаётимиздаги ҳар бир босаётган қадамимизнинг Шаръий ҳукмларини пухта ўзлаштиришимиз ва уларга амал қилишга шошилишимиз лозим. Бундан ташқари кучимиз етганича умумий ва хусусий воситалар билан уларнинг кирдикорларини фош қилишимиз, халқимизни, хусусан ёшларни уларнинг ёмонликларидан огоҳлантиришимиз ҳамда дарслар ва насиҳатлар орқали халқимизга Исломнинг соф сақофатни етказишимиз лозим. Токи куфр аҳли ислоҳотларни рўкач қилиб, мактаблардаги ўқув дастурларини ўзларининг дастурларига мувофиқ қилиб ўзгартириш ва Ғарб сақофатини экиш орқали бизларга таъсир ўтказишга имкон топа олмасин.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here