Қирғизистон 4 ойда ўтган йилга нисбатан 5 баробар кўп олтин сотди

3830
0

Қирғизистон 4 ойда ўтган йилга нисбатан 5 баробар кўп олтин сотди

Хабар: Қирғизистон жорий йилнинг илк тўрт ойида 87,9 миллион долларлик, яъни 1 тонна 411,2 килограмм олтин экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. 1 тонна 243,3 килограмм олтин Швейцарияга экспорт қилинган бўлса, 167,9 килограмм олтин Гонконгга экспорт қилинди. Фақатгина апрел ойининг ўзида Швейцарияга 589 килограмм олтин сотилган.

Олтин қазиб олиш жиҳатидан қаралганда, “Кумтор Голд Компани” компаниясининг хабар беришича, жорий йилнинг биринчи чорагида, яъни январ-март ойларида “Қумтор” конидан 2 тонна 504 килограмм (80 511 унция) олтин қазиб олинган. Шунингдек, “Қирғиз олтин” корхонаси уч ойда ишлаб чиқарилган 2 тонна 412 килограмм қимматбаҳо металлни 146,7 миллион долларга сотган. Бу 2022 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 26,8 миллион долларга кўпдир.

Изоҳ:   Олтин конлари каби миқдори чекланмаган қазилма бойликлар умумий мулк сирасига киради. Бу бойликлар барча мусулмонларга тегишли бўлиб, омма халқнинг манфаати учун сарф қилиниши шарт. Бойликларнинг бундай турлари барча мусулмонларга тегишли бўлганлиги учун бирор бир шахс ёки компания тарафидан хусусийлаштириб олиниши асло жоиз эмас. Ҳатто давлат ҳам унга эгалик қилиб, мусулмонларни ундан маҳрум қилиши ҳаромдир. Чунки у барча мусулмонларнинг мулки ҳисобланади. Улардан олинадиган даромадлар – эркагу-аёл, ёшу-қари – ҳар бир фуқарога етиб боришини таъминлаш давлатнинг вазифадир. Давлат уни мусулмонлардан вакил бўлиб қазиб олади. Сўнг қазиб олишдаги ишчи-хизматчиларнинг маошини ва оғир техникалар каби зарур ускуналар харажатини ажратгандан кейин мусулмонлар ўртасида тенглик билан тақсим қилади. Агар у халқнинг эҳтиёжидан ортиб қолиб, хорижий давлатларга сотилаган бўлса, ундан тушган маблағ нақд пул ёки хизмат кўринишида халққа тақсимлаб берилиши шарт. Бу умумий мулкка оид Аллоҳнинг ҳукмидир.

Аммо Қирғизистонда бўлсин ёки бошқа Исломий ўлкаларда бўлсин, бу конлардан қазиб олинган бойликларнинг оддий халққа заррача ҳам фойдаси тегиши амри маҳол. Ҳокимият табақадагилар ва оила аъзоларининг яшаш тарзи билан оддий халқнинг яшаш тарзи солиштириб кўрилса, юқоридаги олтинлар ва ундан бошқа бойликларнинг пуллари қаёққа кетаётганлиги маълум бўлади. Улар умумий мулк ва давлат мулкини ўзлари ва оила аъзоларининг фаровонлиги учун ноҳақ ишлатишга одатланган. Чунки устимизда ижро қилинаётган капиталистик тузум сиёсати умумий мулкни қонуний ўғирлаш асосига қурилган. Бу тузумда ҳокимият табақа мусулмонларга оид бўлган ҳисобсиз бойликларни қаерга ва қандай сарф қилаётгани ҳақида ҳисоб-китоб беришни ҳаёлига ҳам келтишмайди. Капиталистик тузум уларга дахлсизлик ҳуқуқини бериб, уларни назоратнинг барча турларидан озод қилади. Яъни бойликнинг катта қисмини оз сонли кишилар қўлида тўпланиб, кўпчиликнинг ундан маҳрум бўлишига йўл очиш капиталистик тузумнинг табиатидир. Токи, устимизда капиталистик тузум ҳукм юритар экан, халқ бу бойликлардан ўз ҳаққига эга бўлиши асло кутилмайди. Қачонки Ислом низоми худди олдинги мусулмонларга татбиқ қилинганидек бизга ҳам татбиқ қилинса, ана шунда умумий мулкдан қўлга киритилган бойликларлар олдинги мусулмонларга тақсимланганидек, бугун ҳам барча давлат фуқароларига тақсимланади. Демак, халқ капитализмдан воз кечиши ва Исломни тиклаб, унинг ҳукмларини ҳаётга татбиқ қилиш орқалигина ўз ҳақ-ҳуқуқига эга бўла олиши мумкин.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here