Халифалик давлати йўқлиги сабабли Нигерия болалари очликдан қирилмоқда

1901
1

Халифалик давлати йўқлиги сабабли Нигерия болалари очликдан қирилмоқда

Нигерияга ўз таъсирини ўтказаётган очарчилик кризиси, айниқса, юртнинг шимоли-шарқида кучайиб бормоқда. БМТ маълумотларига кўра, Борно, Aдамава ва Йобе штатларида аҳолининг 42 фоизидан ортиғи етарли озиқ-овқатга эга эмас. Худди шу штатларда гуманитар ёрдамга муҳтож одамларнинг 80 фоизидан ортиғини аёллар ва болалар ташкил қилади. Ҳисоботда юртнинг шимоли-шарқида болалардаги тўйиб овқатланмаслик ҳолатининг кучайиб бораётгани «соатли бомба», дея баҳоланди ҳамда мамлакатда 2 миллион боланинг ўткир тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётгани қайд этилди. Ахборот ва маданият вазирлиги котибаси Лидия Шеху Жафиянинг таъкидлашича, Нигерия тўйиб овқатланмайдиган болалар сони бўйича Африкада биринчи, дунё бўйича эса иккинчи ўринда туради. Беш ёшгача бўлган тахминан 14,7 миллион бола ўткир тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда. ЮНИСЕФнинг озиқ-овқат бўйича Нигериядаги бош директори Неъмат Ҳожибаҳий мамлакатдаги болаларнинг учдан бир қисми озиқ-овқат жуда ҳам танқис бўлган ҳолатда ҳаёт кечиришларини таъкидлади. Сифатли озиқ-овқат билан таъминланмаслик натижасида юзага келган овқатланишдаги бузилиш ҳолати болаларда ўсмай ёки ривожланмай қолиш ҳамда иммунитетнинг заифлашиши каби жиддий соғлиқ муаммоларини келтириб чиқариши мумкин. Иммунитетнинг заифлашиши уларни ўлимга олиб келувчи юқумли касалликларга кўпроқ мойил қилмоқда. ЮНИСЕФ маълумотига кўра, Нигерияда 5 ёшгача бўлган 36 миллион боланинг 15 миллиони (42 фоизи) бўйи ўсмасликдан, 2,8 миллиони ғоят озғинликдан, 30 миллиони (83 фоизи) камқонликдан азият чекмоқда. Бундан ташқари, ЮНИСЕФ Нигерияда ҳар соатдa 5 ёшгача бўлган 100га яқин бола тўйиб овқатланмаслик туфайли вафот этаётганини, бу кунига 2400 ўлимга тўғри келишини таъкидлади.

Болаларни очарчилик балосига гирифтор қилган нарсалар гиперинфляция, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг юқорилиги, ўта қашшоқлик ҳамда ички уруш сабабли юзага келган хавфсизликнинг издан чиқишидир. Зеро, бу ички урушлар 2 миллиондан зиёд инсоннинг ўз уйини тарк этишига олиб келиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тўхтатиб қўйди. Ўтган йили ҳукумат органлари томонидан баъзи қочқинлар лагерларининг ёпилиши муаммони янада кучайтирди. Aйни вақтдa ҳукумат вазирлари, БМT расмийлари ва бошқа халқаро ташкилотлар қуруқ баёнотлар бериш ва фойдасиз ташаббуслар кўрсатишдан бошқа нарса қилишмаяпти. Зотан, бу ташаббусларда озиқ-овқатга етишишни яхшилашга ваъда берилган эса-да, аслида улар одамларнинг ночор ҳаётида ҳеч қандай реал ўзгаришларни олиб келмайди. Бу эса уларнинг одамлар муаммолари учун ҳеч қандай ечимга эга эмасликларини қайта-қайта исботламоқда.

Дарҳақиқат, Набий ﷺ ҳар бир инсон ўзининг асосий эҳтиёжларини қондириш ҳуқуқига эга эканини таъкидлаб, бундай марҳамат қилганлар:

«لَيْسَ لِابْنِ آدَمَ حَقٌّ فِي سِوَى هَذِهِ الْخِصَالِ بَيْتٌ يَسْكُنُهُ وَثَوْبٌ يُوَارِي عَوْرَتَهُ وَجِلْفُ الْخُبْزِ وَالْمَاءِ»

«Одам боласининг яшайдиган уй, авратини ёпгудек кийим, бир бурда нон ва сувдан иборат учта асосий эҳтиёжидан бошқа нарсаларга ҳаққи йўқ». Бироқ, Ислом бошқаруви, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик йўқлиги сабабли биз Умматимиз фарзандларини етарлича қорнини тўйғаза олмаяпмиз. Исломий тузум йўқ бўлгани учун Умматдаги миллионлаб оналарнинг энг катта орзуси фарзандларини тирик сақлаб қолиш бўлиб қолмоқда. Бир пайтлар, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ҳокимияти бор замонда Африка дунё озиқ-овқатининг савати эди. Xaлифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳукмронлиги даврида очарчилик юз берган пайтда, Шимолий Африка Араб ярим ороли халқини озиқ-овқат билан таъминлаган. Ўша пайтларда мусулмонлар юртлари бойликлар билан тўлиб тошган эди. Ҳатто саккизинчи асрда халифа Умар ибн Абдулазиз ҳукмронлиги даврида Исломнинг иқтисодий сиёсати ва бойликларнинг адолатли тақсимланиши сабабли Халифаликнинг турли вилоятларида закотга муҳтож одам топилмай қолган. Мусулмон юртларининг гуллаб-яшнаганига, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси жаҳонда биринчи ўринда бўлганига, технологик ютуқларга ҳамда дунёдаги энг буюк университетларнинг баъзилари Африкада бунёд этилганига бутун дунё ҳасад қилган пайтлар бўлган. Аммо бугунги кунда Африка минтақасини зулмат ва умидсизлик қамраб олган. Давлатлар инсон томонидан яратилган нуқсонли ва бузуқ тузумлар остида ҳамда ўз халқи ҳақида қайғуришни билмайдиган худбин ҳукмдорлар ва режимлар замонида фақатгина келажак авлодларини тирик сақлаб қолиш учун курашмоқдалар.

Шубҳасиз, Халифалик давлати Умматнинг ҳимоячиси бўлиб, Ислом шариати остида Умматни хавфсизлик ва фаровонлик билан таъминлай оладиган ягона тузумдир. Ислом Умматининг фарзандлари қолдиқ овқатлардан кўра яхшироқ нарсага ҳақлидирлар. Улар, шунингдек, барча эҳтиёжларини қондирадиган, ёвузликлардан сақлайдиган ва инсониятга ўрнак, зиёли авлод қилиб етиштирадиган тузумга лойиқдирлар!

وَمَا أَصَابَكُمْ مِنْ مُصِيبَةٍ فَبِمَا كَسَبَتْ أَيْدِيكُمْ وَيَعْفُو عَنْ كَثِيرٍ

«(Эй инсонлар) сизларга не бир мусибат етса, бас ўз қўлларингиз қилган нарса-гуноҳ сабабли (етур). Яна У кўп (гуноҳларнинг жазосини бермасдан) афв қилиб юборур» [Шўро 30]

 

Д. Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти мудираси

1 COMMENT

  1. シュガーラッシュ1000の最大の特徴はなんといっても爆発力です。最大配当倍率は25,000倍もあります。スキャッターのロケットが同じ画面に3つ以上表示されるとフリースピンが開始されます。 ▶新クイーンカジノの入金不要ボーナス・レビュー つまり、ボーナス利用時に禁止されているゲームをプレイすれば勝ちやすい、と考えることができます。 戦略的活用の核心は「ボーナス額×賭け条件÷ゲーム還元率」で計算する期待値管理。シュガーラッシュ1000の場合、ボーナス1円あたり0.78円の期待利益が算出可能です。各カジノの特性を理解し、自身のプレイスタイルに最適なプラットフォームを選択することが重要です。
    https://bionews.bioeconomycorporation.my/2025/09/06/sugar-rush-slot%e3%83%ac%e3%83%93%e3%83%a5%e3%83%bc%ef%bc%9a%e3%81%8f%e3%81%a6%e3%81%84%e3%82%92%e3%81%88%ef%bc%81/
     まず、この映画の音楽はさまざまな楽器が使われています。 オーケストラ楽器はもちろん、ドラムセットやベースやギターといったバンド編成での楽器、そしてシンセサイザーや電子ドラムといった電子楽器です。 これらの楽器類が全て使われていること自体は、2000年代後期以降の映画音楽では、さほど珍しいことでもないのですが。 このシュガーラッシュという映画では、明確に書き分けられていることが、とても注目すべき点です。 『Sugar Rush(シュガーラッシュ)』よりもRTPが優秀な『Sugar Twist(シュガーツイスト)』も要チェック! そして、次のシュガーラッシュ 攻略法として、このマルチ機能を多く出現させる方法、それがフリースピンの購入(フリースピンBuy機能)となります。

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here