Америка ўзининг заҳри қотил режаси пишиб етилгунига қадар, қайта-қайта сулҳ тузиш сиёсатини қўллаб, кураш муддатининг чўзилишига ишора қиляпти
Саудия Арабистонининг расмий ахборот агентлиги Жидда шаҳрида Судан Қуролли кучлари билан Тезкор қўллаб-қувватловчи кучлар ўртасида имзоланган «қисқа муддатли ўт очишни тўхтатиш келишуви»нинг тўлиқ матнини эълон қилди. Келишувнинг 2023 йил 22 май душанба куни тунда кучга кириши айтилган. Келишувга кўра, «ҳар икки томон ҳам бир ҳафта давомида тинч аҳолининг ҳаракатланиш эркинлигини таъминлаш ҳамда инсонпарварлик ва гуманитар ёрдамлар оқими орқали инсонпарварлик фаолиятларини осонлаштириш мажбуриятини оладилар».
Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари мамлакатдаги ушбу ҳалокатли вазият, қайта-қайта тузилаётган сулҳлар ҳамда урушни атайин тўхтатмаслик қаршисида қуйидагиларни таъкидлаймиз:
Биринчи: Араб давлатлари Лигаси Суданда содир бўлаётган ишлар унинг ички масаласи эканини, ташқи давлатларнинг аралашиши жоизмаслигини таъкидлаган бўлса-да, бироқ Жидда шаҳрида содир бўлаётган ишларни кузатган киши Судандаги вазиятни бошқараётган ҳам, у ердаги музокараларни назорат қилаётган ҳам Америка эканига гувоҳ бўлади. Масалан, АҚШ Давлат котибининг Африка масалалари бўйича ёрдамчиси Молли Фи 2023 йил 14-16 май кунлари ўзининг Аддис-Абебадаги учрашувида икки томон ўртасида имзоланган ҳужжат ҳақида сўз юритиб, гуманитар ёрдамларга рухсат берувчи қисқа муддатли оташкесимга эришиш бўйича ўтказилган музокаралар ҳақида маълумот бериб ўтди». (Ҳаким нет, 2023 йил 16 май). Бундан ташқари, АҚШ давлат котиби курашаётган ҳар икки тараф билан ҳам алоқа қилиб турибди.
Иккинчи: Америка қайта-қайта тузилаётган сулҳлар билан кураш муддатини узайтирмоқчи бўляпти. Зеро, бу биринчи сулҳ эмас ва охиргиси ҳам бўлмайди. Чунки ушбу келишувнинг «д» бандида бундай дейилган: «Томонлар айни келишувни қўшимча муддатларга узайтириш ёки янгилаш тўғрисида келишиб олишлари мумкин».
Учинчи: бу можародан биринчи ва охирги фойда кўрувчи тараф кофир Америкадир. У айни беҳуда уруш орқали ўз одамлари (армия)нинг ҳокимиятдаги мавқеини Британиянинг фуқаролик тузилмадаги одамларига қарши мустаҳкамламоқда. Мана, масалан, жамоатчилик армия атрофида тўпланиб, уни қўллаб-қувватлади ва бу Американинг истагидир. Шундай қилиб, Америка фуқаролик тузилмани ҳақиқий бошқарувдан узоқлаштиришни ёки келажакда унинг кучини заифлаштиришни таъминлади.
Хулоса: Урушни чўзаётган сулҳлар ечим эмас. Аксинча, урушни дарҳол тўхтатиш, Аллоҳга қайтиб, тавба қилиш ва Исломни ҳокимиятга олиб чиқиш тўғри ечимдир. Бунга Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериб, буюк Ислом қалъаси бўлган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш билан эришилади. Зеро, Халифалик қуролли кучлардан унинг ўзини йўқ қилиш ва мустамлакачи кофирларнинг юртимиздаги қирғинбарот лойиҳаларига хизмат қилиш учун эмас, балки кофир душманларга қарши фойдаланади.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا للهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Судан вилоятидаги
матбуот бўлими