Россия Қирғизистон осмонини ҳимоя қилади

3751
0

Россия Қирғизистон осмонини ҳимоя қилади

 Хабар: Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон билан Бирлашган минтақавий ҳаво мудофаа тизимини ташкил этиш тўғрисидаги битимни ратификация қилувчи қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида эълон қилинган.

 Унга кўра, Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) қўшинларини ўз ҳудудида жойлаштириш учун Қирғизистон беш гектар ер майдонини бепул беради.

 Шартномага кўра, БМҲМТ қўшинларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари Россия армиясининг Аэрокосмик кучлари бош қўмондони томонидан мувофиқлаштирилади. Россия ҲҲМ ва Қирғизистон қўшинларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини бошқариш Қирғизистон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари қўмондони томонидан амалга оширилади.

 Давлатлараро шартнома 5 йил муддатга тузилган. Агар томонлар уни бекор қилиш ниятида бўлмаса, автоматик равишда яна 5 йилга узайтирилади.

 Изоҳ: Жогорку Кенешнинг Халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси 2020-йил 9-июнда Россиянинг Қант шаҳридаги авиабазаси бўйича шартноманинг айрим бандларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протоколни ратификация қилиш бўйича қонун лойиҳасини тасдиқлаган эди. Мазкур қонун лойиҳасида Қантдаги ҳарбий авиабазанинг самолётлар учиб-қўниш майдончасини Россия таъмирлаши ва бу ҳудуд Россия мулки сифатида эътироф этилиши таъкидланган.

 2022-йил декабр ойида эса Қирғизистон парламентининг бюджет, иқтисодиёт ва фискал сиёсат бўйича қўмитаси Бишкекдаги иккита бинони икки томонлама келишув асосида Россия федерал чегара хизматига 49 йилга ижарага беришга рози бўлди. Аммо, Россия томони биноларни ижарага олиш ўрнига сотиб олиш таклифи билан чиқди. Қирғиз қонунчилигида кўчмас мулк сотиб олишда қонуний тўсиқлар йўқлиги иддаоси билан мазкур биноларни сотиш ва бинога туташ ер участкасини 49 йилга ижарага бериладиган бўлди. Бишкекнинг Жибек Жолу ва Куронгкеев кўчаларида жойлашган ва Россия томонидан сотиб олинадиган бинонинг умумий майдони 2000 квадрат метрдан ошади. Бино сотилганидан сўнг у Россия давлат мулкига айланади. Бундан ташқари, Россиянинг Иссиқкўлда синов базаси, сейсмостанция ва РФ ҲДФ (ҳарбий-денгиз флоти)нинг узоқ алоқа тармоғи ҳам фаолият олиб боради ва қирғиз ҳукумати уларнинг фаолиятига аралашиш ҳуқуқига эга эмас…

 Одатдагидек, Қирғизистон ва Россия қўшма ҳаво мудофааси тизими учун ер қирғиз ҳукумати томонидан бепул тақдим этилади. Табиийки, жиҳоз ва мутахассислар эса – мутахассис ниқоби остидаги жосуслар ҳам – Россиядан олиб келинади. Мана шунда нафақат ер, балки Қирғизистон ҳаво кенгликлари ҳам тўлиқ Россия назорати остига ўтиб кетади. Раҳбарларимиз биз “мустақилмиз” деб кўкракларига уриб, ерлар “вақтинчалик ижарага” берилгани, белгиланган муддат тугаганидан кейин чиқиб кетишини айтиб халқни алдашдан чарчашмайди.

 Шаръий жиҳатдан, исломий юртларда хориж махсус хизматларининг жосуслик ва қўпорувчилик қилиши, дахлсизликни бузиб, хоинлар сотиб олиш билан шуғулланадиган инлар қуришига йўл қўйишлик жоиз эмас. Мустамлакачи давлатлар босиб, эгаллаб олган ерларини ҳеч қачон ўз ихтиёрлари билан ташлаб чиқиб кетишмайди. Уларни фақат ўзидан қудратли бўлган бошқа бир кучгина мажбурлаб чиқариб юбора олади. Аллоҳнинг изни билан тез кунларда қайта барпо бўладиган Ислом давлати амалда уруш ҳолатида бўлган мустамлакачи давлатлар учун элчихоналар очишга, мамлакатда бирор бир давлатнинг ҳарбий базаси бўлишига, мустамлакачи давлат ҳарбийлари мамлакатда эмин-эркин изғиб юришига асло йўл қўймайди.

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here