Исломда шахсларнинг соғлиғини сақлаш ва даволаш чора-тадбирлари

2189
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 Шахсларнинг соғлиғини сақлаш – шахсларни   даволаш чора-тадбирлари

Давлат хар бир эҳтиёжмандни дори-дармонлар билан таъминлашни кафолатлайди ва самарали дори воситалари етишмаётган касалликларни даволашнинг янги усулларини излайди

  Халифалик давлатидаги соғлиқни сақлаш тизими – фармацефтика компаниялари соғлиқни сақлашга катта таъсир кўрсатадиган хозирги ҳолатда бўлгани каби – ҳукуматларга босим ўтказувчи фармацевтика саноати компаниялари назорати остида бўлмайди:

а) бугунги кундаги фармацевтика компаниялари тадқиқотга лойиқ бўлган дори воситаларининг устиворлигини рентабеллик-фойда жиҳатига кўра ҳал қиладилар. Агар тадқиқотга лойиқ муҳим иш бўлса-да, бироқ унчали фойдали даромад келтирмаса, улар бундай тадқиқотни молияштирмайдилар ва ҳукуматларни ҳам уни молиялаштиришга ундамайдилар. Йирик фармацевтика компаниялари соғлиқни сақлаш ечимларини ўзларининг ишлаб чиқарган махсулотлари бўйича йўналтирган пайтда, улар мавжуд даволаш усуллари бўйича тўлиқ монополияни ўзларида сақлаб қоладилар. Глобал фаннинг атиги 10% и дунёдаги касалликларнинг  90%ини ташкил этувчи касалликларга бағишланганлигини даъво қиладилар ва бу 10/90 бўшлиқ, деб аталади. Шунинг учун кам даромадли мамлакатларда кенг тарқалган касалликларнинг аксарияти бу касалликлардан оз фойда кўраётгани боис фармацефтика компаниялари томонидан эътиборсиз қолдирилади.

  Буюк Британиянинг собиқ халқаро тараққиёт вазираси Клер Шорт фармацевтика компанияларини камбағаллар учун дори-дармонларга сармоя киритмаётганликда танқид қилди ва жумладан шундай деди: Бизлар катта фойда келтирган техник инновациялар даврида яшамоқдамиз. Лекин, ҳақиқат шундаки, саъй-ҳаракатларнинг аксарияти фақат саноати ривожланган мамлакатлардаги муҳим касалликларга қаратилган. Тадқиқотлар учун глобал молиялаштиришнинг атиги 10 фоизигина    энг камбағалларга таъсир қиладиган касаллик юкининг  90% ига ажратилади.

  Бунинг акси ўлароқ, Халифалик давлати масалан, безгак каби оламдаги инсонларни энг кўп азоблаётган ва уларни дахшатли сонларда ўлдираётган касалликларнинг давосини излашга устивор аҳамият қаратади.

б) фармацевтика компаниялари ўзларининг илмий ишларини интеллектуал мулк ҳуқуқлари ва патентлар орқали ҳимоя қиладилар. Бу уларнинг маълумотларни кўп йиллар давомида монополия қилишларини англатади ва бу ҳол кўпинча ўнлаб йиллар давом этади.  Бу эса, агар маълумотлар кенг тарқалган бўлса, фойдали бўлиши мумкин бўлган махсулотларни ишлаб чиқариш муваффақиятига тўсқинлик қилади ва бу шунингдек, даъво қилинган ҳимоя даврида, яъни, уларнинг патентлари вақти тугамай, нархларни юқори ушлаб туриш учун ишлатилади. Шунингдек, фармацевтика компаниялари кўпинча қўшимча фойда келтирадиган дори-дармонларни ишлаб чиқарадилар. Айрим ҳолларда эса, айтарли фойда келтирмайдиган дори-дармонларни чиқарадилар. Бироқ, улар ўзлари ишлаб чиқараётган дори-дармонларни қабул қилиши учун ҳукуматларга босим ўтказишга харакат қиладилар. Шунинг учун ҳукуматлар бундай дори-дармонларни иқтисод учун умумий фойдаси бор деган баҳона билан бундай компанияларнинг фойдасига қарор қабул қиладилар ва бу қарорларни шахсларнинг фойдасига мос келиш-келмаслиги шарт бўлмайди.

  Аммо Ислом нуқтаи назарига келсак, капиталистик тузмлардаги муаллифлик ва патент ҳуқуқлари, деб аталадиган нарсалар ношаръий шартлар бўлиб, уларга амал қилиш лозим эмасдир. Чунки, Исломда савдо аҳдини тузиш сотиб олувчига мулкчилик ҳуқуқини ва ўзи эга бўлган мулкда тасарруф юритиш ҳуқуқини беради. Бу шартларнинг ношаръийлигини яна бир сабаби шундаки, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш шартлари сотилган мулкдан фойдаланишни фақат патент эгаларигагина чеклаб қўяди. Бу эса, ботил ва Аллоҳнинг китобига ва Расулининг суннатига мухолиф ишдир. Исломдаги савдо ақди шартларига мухолиф келган ҳар қандай шарт ботилдир ва сотиб олувчи харидор бу шартларга боғлаб қўйилмаган.

  Юқорида қайд этилган фикрларни исботлаш учун айрим мисолларга тўхталиб ўтамиз:

Коронавирус пандемияси пайтида “Remdesivir” препарати фойдали деб кенг миқёсда тарғиб қилинди. Хатто уни АҚШ призиденнти Дональд Трамп ҳам тарғиб қилди. Ҳолбуки, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу препарат симптомларнинг давомийлигини 15 кундан 11 кунгача қисқартиради. Бу эса, омон қолиш даражасини яхшилаш ёки интенсив терапияга ётқизилишни камайтиришга кам фойда беради.

2009-йили чўчқа гриппи пандемияси пайтида Британия Ҳукумати “Roche” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Tamiflu” перепаратини захиралаб, ғамлаб  қўйди. Лекин, бу дори гриппнинг тарқалашини ҳам, унинг асортлари хавфини ҳам камайтира олмади. Маълумотлар шуни кўрсатадики, бу грипп белгиларининг давомийлигини катталарда ўртача 7 кундан 6 кунгача ва болаларда 5, 8 кунгача қисқартиришда жуда кам фойда келтирди. Бироқ, Британия ҳукумати бу перепарат учун 473 миллион фунт стерлинг сарфлади.

Дори-дармонсиз муолажалар кўпинча эътибордан четда қолдирилади. Масалан,  инсонларга чекишни тўхтатишларига ёрдам бериш учун қўлланган чора-тадбилар шуни исботладики, бу чоралар чекиш оқибатида келиб чиқадиган ўпканинг сурункали обструктив касалликларини даволаш учун асосий дори воситаларига қараганда тежамкорлик жиҳатидан уч ярим баробар самаралироқ бўлган. Аксар мамлакатларда хали ҳам профилактика чораларига эмас, балки, асосан дори-дармонлар билан даволашга эътибор қаратилиб келинмоқда.

  Турмуш тарзини ўзгартириш орқали профилактика чора-тадбирлари ўрнига дори воситалари билан муолажа қилишга яна бир мисол катталардаги диабет касаллиги. Британиядаги умумий шифокор, доктор Девид Унвин 2017-2018 йилларда диабетга қарши  дори-дармонларнинг  рецептини 57 000 фунт стерлинга камайтиришга муваффақ бўлди. У муқобил вариантни таклиф қилди. Яъни, беъморларни ахлоқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган ҳолда диабетни тартибга солиш таклифини ўртага қўйди. Британияда миллий соғлиқни сақлаш бюджетининг тахминан 10 % и диабет учун сарфланади. Ҳолбуки, аксарият ҳолларда бу касалликни диета ва жисмоний машқлар ёрдамида вазн йўқотиш орқали ҳам  қисман даволаш мумкин.

  Бунинг муқобилида, Халифалик давлатидаги тадқиқотлар соғлиқ эҳтиёжларига қараб йўналтирилади ва агар зарур бўлса, янги бўлса ҳам энг яхши даволаш усуллари изланади. Шунингдек, соғлиқни сақлаш фармацефтика компанияларининг қарамоғида бўлмайди. Халифалик давлати йирик фармацефтика компанияларига фойда келтирмагани учун эътибордан четда қолган анъанавий ёки озуқавий муолажалардан фойдаланишни ҳам ҳисобга олади. Чунки, Халифаликдаги соғлиқни сақлаш тизимининг мақсади капиталистик саноат манфаъатларини ҳимоя қилиш эмас, балки инсонларнинг ишларини бошқаришдан иборатдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here