Устоз Исмоил Ваҳваҳ Аллоҳнинг ҳузурига риҳлат қилди

1462
0

ТАЪЗИЯ

مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا

 “Мўминлар орасида Аллоҳга берган ўз аҳду паймонларида содиқ турган кишилар бордир. Улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), айримлари эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”

Даъват юкини зиммасига олиб, узоқ йиллар бу йўлда тинимсиз ҳаракат қилган биродаримиз Устоз Исмоил Ваҳваҳ 18-май куни Аллоҳ Таолонинг ҳузурига риҳлат қилди.

Биз, Аллоҳ Таолодан биродаримиз Устоз Исмоил Ваҳваҳни Ўзининг кенг раҳматига буркашини, жаннатда пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга қилишини сўраймиз. Ортида қолган оила аъзолари, ёру-биродарлари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қиламиз. Аллоҳ  Таоло уларга сабри жамил ато этсин.

Даъват юкини кўтаришда елкадош бўлган биродаримизнинг вафот этиши бизларни чуқур қайғуга солган бўлсада, Аллоҳни рози қилувчи сўздан бошқасини айтмаймиз:

إنا لله وإنا إليه راجعون

“Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз”  [Бақара 156]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here