Пригожин Украинага рус қўшинлари ҳақида маълумот беришни таклиф қилди

2039
0

Пригожин Украинага рус қўшинлари ҳақида маълумот беришни таклиф қилди

Россияга оид Вагнер ёлланма гуруҳининг раҳбари Евгений Пригожин жанг майдонида ўзларига йўл очилиши эвазига Украина ҳукуматига рус қўшинларининг жойларини маълум қилишни таклиф қилган. Бу ҳақида “The Washington Post” газетаси хабар тарқатди. Газетанинг ёзишича, АҚШнинг Массачусетс штатидаги Миллий гвардияда авиатор бўлиб ишлаган 21 ёшли Жек Тейшейра тарафидан сиздирилган ҳужжатларда, Пригожин ва исми ошкор этилмаган украиналик расмийлар ўртасида бўлиб ўтган ва Пригожин ўз таклифини тақдим этган учрашув ҳақидаги маълумотлар ошкор қилинган. Мазкур ҳужжатларга кўра, Вагнер оғир талофат кўрган Бахмутдаги жангнинг олдинги чизиғидан чекиниши эвазига Пригожин Украинага рус қўшинларининг жойлашув ерларини ошкор қилади ва Украина аскарлари ҳужум қилганда аралашмай туради.

Айни пайтда исми ошкор қилинишини истамаган икки нафар аноним украиналик давлат расмийси “The Washington Post” газетасига берган интервьюсида Пригожин Украина разведкаси вакиллари билан бир неча бор гаплашганини тасдиқлади. Расмийлардан бири Пригожин Бахмут учун бир неча бор таклиф киритганини, аммо Киев раҳбарлари бу таклифни рад этганинни билдирди. Чунки, АҚШ расмийлари, худди Украина расмийлари каби, Вагнер раҳбарининг ниятларига шубҳа билан қарашмоқда.

Изоҳ: Рус сиёсатчилари узоқни кўра олмаганликлари туфайли Россия Украинада АҚШнинг қопқонига тушиб  қолди. Украинани саноқли кунлар ичида эгаллаб олиш ҳақида катта гапирган Россия, Уруш бошлаганига бир йилдан ўтганига қарамай, ҳалигача деярли ҳеч қандай натижага эриша олмади. Босиб олган ҳудудларда ҳам барқарорлик ўрната олмади. Баъзи минтақаларни Украина қайтариб олишга муваффақ бўлди.

Махсус тайёргарликдан ўтган Вагнер гуруҳининг салкам 8 ойдан буён Бахмут шаҳрини қўлга ололмай, оғир аҳволга тушиб қолгани ҳам, Россиянинг кундан кунга ҳолдан тойиб бораётганини тасдиқлаб турибди. Россиянинг ўзи ҳам буни ҳис қилмоқда. Россия Ҳарбий-ҳаво кучлари жанг майдонида кўринмай қолди. Ҳатто, Россияда доимий ҳужум уюштириш учун етарлича ракета ва самолётлар қолмаганлиги айтилмоқда.

Бу ҳолат Россия давлатига берилган “буюк давлат”, “кучли давлат”, “қудратли давлат” каби сифатларнинг қуруқ гаплигини ва фақат ҳаво билан тўлдирилган шар каби унинг ичи бўшлигини кўрсатмоқда. Шу даражадаки, у жанг майдонидаги рус аскарларига қурол-яроғ ва ўқ-дори етказиб беришдан ожиз қолмоқда. Натижада душманга қарши тура олмай ўлимга маҳкум бўлаётган рус аскарлари дунё кўз ўнгида Россия давлат расмийларини лаънатлай бошлади.

Ядро қуроллари, узоқ масофага учувчи баллестик ракеталари ва С-400 каби ҳаво мудофаа тизимлари билан дунёда кучли супер давлат сифатида тасвирланадиган Россиянинг ҳақиқий жанг майдонида нималарга қодирлиги кўриниб қолди. Ўтган асрнинг 90- йилларида Россия Чеченистонга ҳужум қилганда бундан ҳам баттар аҳволга тушган эди. Бу орада “Россия бу ерда Украина билан эмас, балки Украина ҳудудларида АҚШ ва Европа билан жанг қилмоқда. АҚШ ва Европа давлатлари эса, ҳарбий жиҳатдан Россиядан кучли”, деган фикрлар юзага келиши табиий. Чунки Америка бошчилигидаги Ғарб давлатлари Украинани замонавий қуроллар билан таъминлаб келмоқда. Бироқ ўша “дунёнинг энг қудратли армиясига эга” деган номни олган Америка ва унинг коалицияси, ҳеч қандай давлатга эга бўлмаган Толибон Мужоҳидларига қарши 20 йил жанг қилиши ортидан ҳорларча мағлуб бўлиб Афғонистондан қочиб қолганлигига бутун дунё гувоҳ бўлди.

Демак айтиш мумкинки, мустамлакачи давлатлар ўзларини ҳар қанча енгилмас қилиб тасвирласада, бироқ воқелик бунинг аксини кўрсатиб турибди. Уларнинг моддий жиҳатдан юксалиши асло енгилмас куч эканлигини англатмайди. Чунки енгилмас кучга эга бўлиш моддийликка боғлиқ эмас, фидоийликка боғлиқдир. Бу эса муқаддас Шаҳодат тушунчасига эга Исломдан бошқасида мавжуд эмас. Енгилмас куч қандай бўлишини Ислом лашкарлари амалда кўрсатиб берганлиги тарихдан маълум. ИншаАллоҳ яқин кунда Халифалик давлати тикланиши билан ана ўша енгилмас куч Аллоҳнинг изни билан яна ҳаётга қайтади.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here