Россия Қирғизистондаги “Темир йўл” ва “ГЭС” қурилишида иштирок этмоқчи
Россия Қирғизистондаги Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли ва Қамбар-Ота гидроэлектр станцияси қуриш лойиҳасида иштирок этишдан манфаатдор. Бу ҳақида ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Асеин Исаев “Биринчи радио”га берган интервюсида маълум қилди.
“Уларнинг қўшилишига қарши эмасмиз, чунки улар бизнинг иттифоқчиларимиз. Бироқ, қандайдир муаммо туғилса уни ўзимиз барпо этишимиз ҳам мумкин, – деди Исаев.
Қарйиб 20 йилдан бери муҳокама қилинаётган Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси бўйича уч томонлама ҳамкорлик ўтган йилнинг 14-сентябр куни имзоланди. Лойиҳа қиймати таҳминан 5 миллиард долларга баҳоланган. Яқин кунларда Марказий Осиё раҳбарларининг Хитойга бўлажак расмий ташрифи доирасида лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда. Шу боис Россия минтақадаги таъсиридан бутунлай маҳрум бўлиб қолмаслик мақсадида унда иштирок этишга ҳаракат қилмоқда. Мазкур лойиҳани 20 йилдан бери амалга ошмай келишида ҳам Россиянинг қирғиз ҳукумати устидан босими сабаб бўлиб келган. Ҳозир у Украина ботқоғига ботиб, Марказий Осиё устидаги таъсирини Хитой билан бўлишишга мажбур ҳолатда. Хитой шу лойиҳа билангина чекланиб қолмай, минтақа давлатлари билан савдо хабларини қуриш орқали иқтисодий экспанциясини тобора кучайтиришга интилмоқда. Россия эса ҳозирги ҳолатида минтақа давлатларига иқтисодий кўмак кўрсата олмайди. Айнан Россиянинг иқтисодий имконияти чекланганлиги сабабли у билан Юқори Норин ГЭС каскадлари ва “Қамбар-Ота-1” ГЭСини қуриш бўйича шартнома бекор қилинган эди.
Садир Жапаровнинг 2021-йил 11-12-март кунлари Тошкентга амалга оширган ташрифи доирасида “Қамбар-Ота-1” ГЭСини ҳамкорликда қуриш бўйича шартнома тузилди. Кейинчалик Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ҳам ГЭСни ҳамкорликда қуришга қизиқиш билдириб, уч давлат ўртасида “Қамбар-Ота-1” ГЭсини ҳамкорликда қуриш бўйича шартнома тузилди. Жорий йил 6-январ куни Қирғизистон Энергетика вазирлигида Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетка вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди ва унда лойиҳанинг йўл харитаси бўйича келишув имзоланди.
Шу пайтгача Қирғизистон ҳукумати “Қамбар-Ота-1” ГЭСи қуришда бир қадам ҳам олға силжий олмаганлиги ёки инвестор топа олмаганининг асосий сабаби бу лойиҳанинг стратегик аҳамиятга эга эканлигида. Бошқача айтганда, бу лойиҳани ўз қўлига олган давлат бир томондан улкан даромадга эга чиқса, иккинчи томондан расмий ҳукуматга босим ўтказиш имконини қўлга киритади. Шу сабабли Россия бу лойиҳалардан осонликча воз кеча олмайди. Аниқроғи, Хитой билан савдолашиши орқалигина воз кечиши мумкин.
Демак, мусулмонлар бундай йирик лойиҳалар ўз манфаатларимиз йўлида хизмат қилиши учун аввало капталистик тузумдан бош тортиб, мустамлакачиларни минтақадан қувиб чиқишлар шарт. Уларни минтақадан қувиб чиқиб, халқ манфаатларини ҳимоя қиладиган куч фақат Исломда мавжуд. Шунинг учун ҳокимият тепасида турганларни халқнинг бу истагига бўйсундириш зарур. Шундай экан, халқ ва унга етакчилик қилаётганлар шу йўлда ҳаракат қилишимиз керак! Зеро, фақат Исломда халқнинг мулки халққа берилади, уларнинг манфаатлари тўлик кафолатга олиниб, хорижий ташкилот ва давлатлар таъсири остида қолишига йўл қўйилмайди!
Мана шу Ислом асосидаги бошқарувгина мустамлакачилар зулмидан ҳимоя қилиб, жамиятда фаравон ҳаётни кафолатлайди. Уммат учун манфаатли бўлган лойиҳаларни чет эликлар қўлига тутқазиб қўймай, ўзи амалга ошириб, халқ хотиржамлиги учун хизмат қилади. Мустамлакачилардан қутулишнинг бундан бошқа йўли йўқ.
Мумтоз Маверанахрий