Конституция оддий тил билан айтганда…

2441
0

Конституция оддий тил билан айтганда…

 5-майда Қирғизистонда конституция куни нишонланади. Мазкур мақолада шу санага тааллуқли масалаларни оддий сўз билан тушунтиришга ҳаракат қилинади ва бундан хулоса чиқариш сизларнинг ақлларингизга хавола қилинади.

 Ҳар бир мафкура яшаш учун зарур бўлган барча қонунларни ўзи ичига олади. Бу мафкура ҳаётда амалга ошиши учун ундан келиб чиққан қонунлар ҳаётга татбиқ қилиниши шарт. Шу қонунлар татбиқ қилинишининг бир усули бу – конституция тузишдир. Аслида бу бир услуб бўлиб, уни тузса ҳам, тузмаса ҳам бўлаверади. Агар конституция тузиш керак бўлса, демак, унга бир мафкура ақидаси асос қилиб олинади, яъни бир ақидадан келиб чиқади. Шунингдек, ўз навбатида мазкур конституция бошқа қонунлар учун асос бўлиб қолади, яъни кодекслар ва улар ўз ичига олган қонунлар шу асосдан олинади.

 Инсоният тарихидаги илк конституция 1887-йили тузилган АҚШ конституцияси бщлиб, унинг асоси – демократик ақидадир. Демократия мафкураси “халқ ҳокимияти” ниқоби остида бўлишига қарамай, ҳақиқатда бу мафкурани амалда татбиқ қилиниши капиталистлар ҳукмронлиги орқали амалга ошади. Шу сабабли, АҚШнинг бу конституцияси капитализмни ҳаётга татбиқ қилинишини бир усули ҳисобланади. Буюк Британия эса капитализмни конституциясиз ҳам татбиқ қилиб келади.

 Капитализмнинг “демократияни” дунёга ёйишидаги тариқати – империализмдир, яъни мустамлакачиликдир. Шунинг учун мустамлакачи давлатлар дунё мамлакатларини мустамлака қилиб олишган. Шунингдек, улар мастамлака талашишда ўзаро рақобатлашиб, бир-бири билан кураш олиб боришади.

 Ғарб мустамлакачилари Чор Россиясини ҳолдан тойдириш учун 1917 йилги феврал инқилобига ёрдам беришди. Бу подшохлик тузумини демократик тузумга алмаштириш номи остида бўлди. Аслида, бу капитализмни бир кўринишдан иккинчи кўринишга ўзгариши эди холос. Шундан сўнг Муваққат ҳукумат “Россия демократик республикасининг” конституция лойиҳасини тайёрлади, бироқ, социалистик октябр инқилоби содир бўлгани туфайли бу конституция қўлланилмай қолди. Октябр инқилобидан кейин Россия социалистик давлат бўлиб қолди ва 1918-йилда коммунистик ақидадан келиб чиққан конституциясини қабул қилди. Бу конституция то СССР қулагунга қадар социалистик қонунларни ҳаётга татбиқ қилишдаги услуб сифатида қўлланиб келинди.

 Қирғизистон 1926-йилда РСФСР таркибидаги мухтор вилоятдан мухтор республикага айланганидан сўнг – иттифоқнинг бошқа мустамлакаларида бўлгани каби – унинг илк конституцияси тузилди (1929-йил). У СССРнинг социалистик қонунларини татбиқ қилишда енгиллик яратиш доирасида бўлган.

 СССР қулаганидан сўнг унинг меросхўри Россия, шунингдек, ундан ажраб чиққан ва сохта мустақиллик олган республикалар ҳам – социализмдан капитализмга олиб ўтган – конституцияларни қабул қилишди. Яъни, мазкур конституциялар демократик ақидадан келиб чиқиб, унинг номи остида капитализм қонунларни татбиқ қилинишига асос бўлиб берди. Шундай қилиб, сохта мустақиллик олган республикаларда бу конституциялар мустамлакачилар нуфузларини мустахкамловчи услублардан бири бўлиб қолди. Биздаги конституцияларни “демократик принципларга мос келиши”, “халқаро нормаларга зид келмаслиги”, шунингдек, халқаро ташкилотлар томонидан назорат қилиб турилиши – жозибадор сўзлар билан қанчалик безатилмасин – бизни мустамлака эканлигимизга далолат қилади.

 “Мустақилликка эришган”лар қаторида Қирғизистонда ҳам “афсонавий парламент”1993-йил 5-майда мамлакатни социализмдан капитализмга олиб ўтган конституция қабул қилди. Бундаги энг эътиборли жиҳат давлат мулкини хусусийлаштириш бўлди (ердан бошқа).

 Мустамлакачилар қўл остидаги давлатларнинг бойликларини ташиб кетиш ва халқини қул қилиш учун уларнинг устига ўз малайларини ҳоким қилиб қўйишади. Бу ҳокимлар эса мустамлакачиларга малайлик қилишдан ташқари ўз ҳокимиятларини мустахкамлашда биз сўз юритаётган конституциялардан фойдаланишади.

 Қирғизистон конституциясига ўзгартиришлар биринчи бор 1994-йили киргизилди. Бу орқали президент Акаев ўз салохиятларини кенгайтириб, 105 одамдан иборат “қўлбола” қўш палатали парламентни олиб келишга йўл очди (бунга қадар 350 депутатдан иборат бўлган “афсонавий парламент” тарқатиб юборилди).

 Иккинчи ўзгартириш 1996-йили бўлди. Бу орқали президент вазирлар, маҳаллий ҳукумат раҳбарларини ўзи тайинлайдиган бўлди ва парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқини олди.

 1998-йилги ўзгартиришларда, ер хусусий мулк сифатида бериладиган бўлди. Бу социализмдан капитализмга босқичма-босқич ўтиш лойиҳаси доирасида ишга ошди.

 2001-йилги ўзгартиришларда, асосан, рус тили расмий тил бўлиб киритилди. Бу Россиянинг бевосита хўжайин сифатида тан олиш ва уни рози қилиш илинжида бўлди.

 2003-йилги ўзгартиришлар бўйича, фуқароларнинг намойишлар ўтказишларига чекловлар киритилди, собиқ президентга нисбатан дахлсизлик қабул қилинди, собиқ президентнинг яқинлари давлат бюджетидан таъминланадиган бўлди. Бундан ташқари, президент изма-из икки мартадан кўп сайланиш имконига эга бўлди. Бу эса Акаев президентлиги узлуксиз давом этишини билдирар эди. Шунингдек, парламент 90 депутатдан иборат бўлиб бир палатага айлантирилди ва партиявий тизимда сайланадиган бўлди. Бу ўзгартиришлар ҳам Акаев оила аъзоларининг ҳукмронлигига хизмат қилар эди. Шу сабабли ҳам 2005-йилги парламент сайловларида Бермет Акаеванинг “Олға Қирғизистон” партияси кўпчилик овоз билан ғолиб чиқди. Халқ бунга қарши чиқиб, 2005-йилги давлат тўнтариши орқали Акаевни қувиб юборди ва ҳокимият тепасига Курманбек Бакиев келди.

 Бакиев ҳокимиятга келганида унинг дастлабки даври “конституциявий кураш” йиллари бўлди. 2006-йилнинг икки ойи ичида (ноябр-декабр) конституцияга икки марта ўзгартиришлар киритилди. Бунга бакиевчилар билан унинг мухолифлари келишмовчиликлари сабаб бўлди. Бир йилдан кейин, 2007-йили янги конституция қабул қилинди ва шу сабабли 2005-йилда сайланган партамент тарқатиб юборилди. Бўлиб ўтган парламентга сайловларида Бакиевнинг “Оқ йўл” партияси ғолиб бўлди.

 2010-йили Бакиев ағдарилганидан сўнг яна янги конституция қабул қилинди. Бу конституция Россия мустамлакачилигига қарши, Қирғизистонга Ғарб мустамлакачиларининг кириб келиши доирасида бўлди. Чунки, Ғарб мустамлакачилари Россияга қарши курашда “демократиялашув”, “ошкоралик”, “сўз эркинлиги”, “инсон ҳуқуқлари”, “парламентлик бошқарув” ва шу каби фикрларни ишга солиб келади. Булар орқали Россиянинг мустамлакаларига қарата олиб бораётган зулмларини очиб ташлайди. Шундай қилиб, Қирғизистонда 2010-йили ҳукумат тепасига Ғарбга мойил сиёсатчилар келиб, конституция ана ўшалар томонидан тузилди. Бу конституцияга ўша вақтдаги Россия президенти Медведев қарши чиққан, Венеция комиссияси эса олқишлаган эди.

 2010-йилги конституцияда 2020-йилга қадар ўзгартиришлар киритилиши тақиқланган эди. Бироқ, бу мораторий 2016-йилга қадар тура олди. Алмазбек Атамбаев 2016 йили яна ўзгартиришлар киритди. Халқаро жиҳатдан қараганда, Атамбаев Россиянинг кўнглини олиш учун, инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ташкилотлар битимлари давлат қонунларидан устун бўлмаслиги, шунингдек, бир жинсли никоҳларни ман қилинишини ўз ичига олган ўзгартиришлар киритилди (бу моддалар билан маҳаллий халқ туйғуларини ҳам қитиғлади). Маҳаллий сиёсатдан қараганда, бош вазир ваколатларини кенгайтирди. Ҳокимиятдан кетганида шу орқали, ўзи тайинлаган президент билан бош вазир ўртасида мувозанатни сақлаб, парда ортида ҳокимиятни ушлаб қолишни режалаштирди. Бироқ, ишлар у ўйлагандек чиқмади.

 Амалдаги ҳукумат конституцияга ўзгартириш киритадими ёки йўқми бундан қатъий назар, бу конституция куфр конституцияси ҳисобланади. Чунки, унинг асоси – демократия куфр ақидаси, ундан келиб чиққан қонунлар эса – демократик-капиталистик қонунлардир.

 Эй мусулмонлар, бу конституциялардан кимлар қандай фойдаланиб келаётганини кўриб турибсизлар. Улар сабабли бўйнимизга қуллик занжирлари илинмоқда. Шунингдек, уларга рози бўлганлар учун охиратда азоб бор.

 Буларга муқобил равишда, Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партияси – асоси исломий ақида ва қонунлари шариат ҳукмларидан иборат бўлган – Исломий давлатнинг конституция лойиҳасини таклиф қилиб келмоқда. Шунинг учун буни яна бир бор ақл торзисига солиб кўришга чақирамиз. Шуни ҳам эслатиб ўтмоқчимизки, бунда дунёда азизлик, Охиратда эса ажр бор. (Архивдан)

 Абдулҳакийм

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here