Қиморхона очишга лицензия берилди

2424
0

Қиморхона очишга лицензия берилди

  Хабар: Қирғизистонда казино фаолиятига рухсат берилгандан бери биринчи марта казино очишга лицензия топширилди. Бу ҳақда 2 майда Давлат молия назорат департаменти билдирди.

 Маълумотга кўра, лицензияни “Гранд Казино” ёпиқ акционерлик жамияти олган. Мазкур казинонинг фаолиятига рухсат бериш билан давлат бюджетига 84 млн сом тушган.

 Юстиция вазирлигининг маълумоти бўйича, мазкур ЁҲЖ 2022 йили 14 ноябрда Бишкек шаҳридаги 12-кичик туманда хусусий деб рўйхатга олинган.

 Изоҳ: Қирғизистон халқининг аксар қисми мамлакатда қиморхоналар очилишига қарши чиқди, аммо ҳукумат халқ юзига оёқ қўйиб, мусулмон аҳолининг туйғуларига заррача парво қилмай ҳаром бўлган қиморхоналарни очиш масаласида қатъий туриб олди. Парламентда ҳукумат томонидан тақдим этилган қиморхоналар тўғрисидаги қонун депутатлар ўртасида тортишувлар келтириб чиқариб, айрим депутатлар қонун лойиҳасига қарши овоз бергани, баъзи сиёсатчилар ҳам қиморхоналар очилишига қарши позицияни эгаллаганидан кейин МХДҚ раиси қарши овоз берган депутат ва сиёсатчиларга уларнинг ҳар бир қинғир ишларидан хабардор эканлигини айтиб таҳдид қилишгача етиб борди.

 Вазирлар маҳкамаси ташаббуси билан илгари сурилган “Кўнгилочар ўйинлар масалалари бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 2022-йил 11-май куни Жогорку Кенешнинг барча тегишли қўмиталарида кўриб чиқилиб, шу кунинг ўзида навбатсиз парламент йиғилиши кун тартибига киритилди. Аслида бу қонунни кўриб чиқиш парламент кун тартибида йўқ эди. Натижада ушбу қонун лойиҳаси Жогорку Кенеш йиғилишида биринчи ўқишда қабул қилинди. 2022-йилнинг 30-июнида Садир Жапаров Қирғизистонда казино фаолиятига рухсат берган қонунни имзолади. Жапаров имзолаган қонуни “инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш орқали давлат бюджетига қўшимча ресурсларни олиб келиш” билан хаспўшламоқчи бўлди. Аммо эндиликда эса қиморҳоналар солиқларини пасайтириш билан овора.

 Қиморхоналар туристларни жалб қилиш ёки бюджетни тўлдириш, аҳоли фаровонлиги ва иш ҳақини ошириш учун деган гаплар одамларни чалғитиш учун ўйлаб топилган қуруқ гап холос.  Қолаверса ҳаром нарсада ҳеч қачон барака бўлмайди. Бу расмий ҳукуматнинг ўз халқи ҳалқумини булғашдан бошқа нарса эмас.

Аллоҳ таоло айтади:

ياأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

“Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз. Албатта, шайтон ҳамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?!” (Моида сураси, 90-91 оятлар)

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here