АҚШ иттифоқчилари Асад режими билан учрашди

2101
0

АҚШ иттифоқчилари Асад режими билан учрашди

Иордания, Саудия Арабистони, Ироқ ва Миср ташқи ишлар вазирлари Иордания пойтахти Аммонда Башар ал-Ассад режимининг ташқи ишлар вазири Файсал ал-Микдод билан учрашди. Бу ҳақида Иордания Ташқи ишлар вазирлиги ёзма баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, мазкур учрашув Саудиянинг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши давлатлари йиғилишининг давомидир. Маълумки, 2023 йил 14 апрел куни Жидда шаҳрида Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши давлатлари, Миср, Иордания ва Ироқ ташқи ишлар вазирлари учрашиб, Сурия инқирозига сиёсий ечим топиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни муҳокама қилган эди.

Бундан аввал Араб давлатлари Лигаси вакилларидан иборат делегациянинг Дамашққа борганлиги ва Сурия ташқи ишлар вазири Файсал ал-Миқдоднинг 12 апрел куни Саудия Арабистонига бориб, ҳамкасби Файсал Бин Фарҳан билан учрашганлиги эътиборга моликдир.

Изоҳ: Ҳизб ут-Таҳрир уюшмаси АҚШнинг тинимсиз юз марталаб “биз асло Асад режими билан муносабатларни қайта тикламаймиз ва бу борада ҳеч бир давлатни қўллаб-қувватламаймиз”, деган мазмундаги баёнотлари ҳамда Туркия ва Саудия каби минтақадаги ҳукумат ва режимларнинг ўзларини қўзғолон тарафдори қилиб кўрсатишлари қуруқ ёлғондан ва ҳийла найрангдан иборатлигини доим такрорлаб келди. Мана бугунга келиб, Асад режимини қонунийлаштиришга қаратилган АҚШ бошчилигидаги мазкур ҳаракатлар уларнинг асл башараларини очиб ташламоқда. АҚШдан Сурия режимини қайта жонлантириш вазифасини олган минтақа режимлари, кутилганидек, шу кунгача қотил деб келган Асад режими билан юзсизларча очиқ-ойдин учрашув ўтказа бошлади.

Сурия қўзғолони бошлангандан буён Американинг раҳнамолиги остида унга қарши тил бириктирувлар давом этиб келмоқда. Чунки қўзғолонни йўқ қилиш ва Асад режимини сақлаб қолиш Ғарб учун ҳам ва унинг малайлари учун ҳам “сув ва ҳаводек” зарурдир. Акс ҳолда Асаднинг кулаши улар қаттиқ даҳшатга тушган Халифалик давлатининг тикланиши билан якун топиш эҳтимоли катта эди. Шунинг учун бугунги кунда ҳам, гарчи Сурия аҳли сиёсий онги ўсганлиги сабабли бундай ҳаракатларни қатъиян рад этиб, Шаръий бошқарувдан бошқасига рози бўлмаётган бўлсалар ҳам, АҚШнинг талабига биноан Асад режимини қонунийлаштиришга қаратилган ҳаракатлар авжида. Ушбу вазифа учун минтақадаги ўзига тобе давлатларни сафарбар қилган АҚШ ўзининг манфаатларини ҳимоя қилиб келаётган Асад режимини Россия, Туркия ва Эрондан ташкил топган “Остона учлиги” билан оёққа турғизиб олиши ортидан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2254 сонли резолюцияси асосида Сурия қўзғалонига сўнги нуқтани қўймоқчи. Куни кеча Москвада Туркия, Россия, Сурия ва Эрон, мудофаа вазирлари ва разведка раҳбарлари ўтказган тўртлик учрашувида ҳам БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2254 сонли резолюциясига боғлиқ ҳолда иш олиб борилаётгани таъкидланди. Бу резолюция Асад режимини хавфсизлик ва ҳарбий муассасалари ва илмоний конституцияси билан бутунича сақлаб қолишга қаратилганлиги маълум.

Шундай экан, Шом аҳли ва барча мусулмонлар Ислом Умматининг бошига келган бу мусибатлар ва азоб-уқубатлардан бутунлай қутулиш учун куфр аҳли билан тил бириктирувчи ва хоин ҳукуматларнинг макридан огоҳ бўлиб, ўзларидан бўлган онгли холис сиёсий етакчиликка юз буришлари ва улар билан бирга самарали равишда жиддий фаол ҳаракат қилишлари лозим. Уммат орасидан чиққан ушбу холис онгли етакчилик мусулмонларнинг ғам-ташвишларини елкасига ортиб, улар билан биргаликда қўзғолонларнинг мақсадини рўёбга чиқариш учун фаолият қилмоқда. Бу етакчиликнинг қўлида Умматнинг ақидасидан балқиб чиққан халоскорлик лойиҳаси мавжуд. У лойиҳа элликдан ортиқ давлатчаларга парчаланиб кетган Исломий ўлкаларни битта байроқ остида бирлаштириб, Росулуллоҳ буюрган Халифалик тузуми соясида Исломий бошқарувни барпо этиш лойиҳасидир.

Хулоса сифатида шуни эслатмоқчимизки, Сурия қўзғолони, бутун дунёнинг тил бириктируви остида қолса-да, албатта зафар қозонади. Чунки Шом аҳлининг куфр режимини рад этиб, Шариатга бўлган талаби ўзгаргани йўқ. Фақат қўзғолон буюк халоскорлик лойиҳасига эга, холис онгли сиёсий етакчиликка жуда-жуда муҳтождир. Чунки ушбу етакчилик мусулмонларнинг сафини тартиблаштириб, Ислом Умматини зўравонлардан халос қилади.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here