Таҳрири Шом разведкаси зулм-зўравонлигини давом эттириб Шом аҳлини бостирувчи қуролга айланмоқда

390
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Таҳрири Шом разведкаси зулм-зўравонлигини давом эттириб Шом аҳлини бостирувчи қуролга айланмоқда

2023 йил 15 апрел шанба куни Таҳрири Шом разведкаси Ҳизб ут-Таҳрирнинг икки аъзосини ўғирлаб кетди. Улар тиббиёт факултети талабаси Муҳаммадбашир Ҳамадон билан қишлоқ хўжалик университетини битирган Уббода Байтор бўлиб, ҳар иккиси ҳам Жонудия шаҳарчасидан.

Таъкидлаш лозимки, бунга изоҳ сифатида Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмадҳож Абдулваҳҳоб қуйидагиларни таъкидлади:

«Биз анчадан бери Таҳрири Шом ҳайъати разведкасининг тажовузлари, зўравонлиги ва туғёни бошдан кечиряпмизки, у на бирор бир динга эътибор беряпти ва на қўзғолонга. Кафр-Таол масжидида муборак Рамазон ойида Иброҳим Ғайбани ўлдирган ва болаларига егулик топиш илинжида бир неча литр мазутни кўтариб кетаётган аёл жонига қасд қилган бу ҳайъатни ўз зулму зўравонлигини давом эттиришидан шариат ҳам тўхтатолмаяпти».

Устоз Абдулваҳҳоб ўзининг телеграмдаги расмий каналида бундай қўшимча қилди:

«Таҳрири Шом ўзининг қўзғолондан бир қисми эмаслигини яна бир бор исботлади. Аксинча, турк хўжайининг сиёсатига қарши чиққан ҳар бир кишини бостиришда ва Шом тоғутига қарши ҳар қандай жиддий уринишни олдини олишда қўлланувчи қуролга айланганини кўрсатди ва буни ҳозирда ҳамма билиб турибди… Бу ҳайъат разведкаси ўз қамоғини холис кишилар ва қўзғолончилар билан тўлдириш орқали Шом тоғутига хизмат қиляпти. Масалан, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан Али Далв билан Усома Юсуф бир неча ойдан буён ҳануз бедарак қолмоқдалар. Хатёр Сарминнинг ўғирлаб кетишганига ҳам бир йилдан ошди. «Араб Саид» районидан ва бошқа ерлардан қанча-қанча фарзандларимизнинг ўғирлаб кетганини-ку айтганимиз йўқ ҳали…».

Устоз Аҳмад сўзини қуйидагича тамомлади:

«Гапиртирмаслик, зулм, бостириш ва қатл сиёсатини қўллаш билан Таҳрири Шом ҳайъати Шом аҳли иродасини синдиришга, юракларидаги қўзғолон оловини ўчиришга асло қодир бўлолмайди. Шунингдек, холис инсонларни ўз қўзғолонлари қарорини қайтариб олиш учун ҳаракатни давом эттиришдан, шунингдек, қонхўр режимни ағдариб, ўрнига Ислом бошқарувини барпо этиш мақсадлари сари жиддий қадам ташлашдан тўса олмайди… Бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас».

Роя газетасининг 2023 йил 19 апрел чоршанба кунги 439-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here