Қуддусни қўллаб-қувватлаш конференцияси ва Мисрнинг асл роли!

379
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қуддусни қўллаб-қувватлаш конференцияси ва Мисрнинг асл роли!

Доктор Иброҳим Тамимий

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин

заминидаги матбуот бўлими аъзоси

Қоҳирада Араб давлатлари Лигаси томонидан ўтказилган Қуддус билан боғлиқ сўнгги конференцияга «Қатъият ва ривожланиш» номи берилди. Конференция Араб давлатлари Лигаси кенгашининг ўтган йилги сўнгги сессиясида ташқи ишлар вазирлари даражасида ҳамда Жазоирдаги Араб давлатлари саммитида қабул қилинган қарорларни амалга ошириш учун ташкиллаштирилди. Йиғинда Араб давлатлари Лигаси қуддусликларни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳам арабларнинг, ҳам дунёдаги ҳар бир тинчликпарвар инсоннинг бурчи эканини таъкидлади. Буни мусулмон юртларидаги мавжуд режимлар, Фаластин маъмурияти ва фракциялари Фаластин ва Қуддус масаласининг ғалабаси, дейишди. Улар очиқдан-очиқ мунофиқлик ва ёлғончилик билан шармандаларча шундай даъво қилишди. Биз ушбу мақоламиз орқали конференциянинг асл моҳиятини ҳамда сўнгги пайтларда Миср режими ўйнаётган ролни очиб бермоқчимиз.

Сўзимизни конференциянинг сиёсий жиҳати ва уни ўтказиш сабабларидан бошлаймиз:

Бу конференция вазиятни назоратга олиш ва масалани сиёсий фактлардан узоқда бошқариш учун АҚШнинг минтақадаги сўнгги интенсив хатти-ҳаракатлари ортидан бўлиб ўтди. Сиёсий фактлардан узоқда дейилганда Ғарбий Соҳилни аннексия қилиш, Ақсо масжидидаги мавжуд вазиятни ўзгартириш ҳамда яҳудий вужудининг кун тартибидаги бошқа режалардан узоқда бўлиб ўтганини айтяпмиз. Зеро, яҳудийларнинг бу режалари воқеа-ҳодисаларни шу даражада портлатиши мумкинки, ҳозирда бундан каттароқ масалалар билан, асосан, Хитой ва Россия масаласи билан ҳамда Европада бўлаётган ишлар билан банд бўлган Американи Фаластин масаласини ўзининг устувор сиёсий масаласига айлантиришга мажбур қилади. Шунинг учун конференция сиёсий фактлардан узоқда бўлиб ўтди. Лекин унда Қуддус масаласи алоҳида хусусиятларга эга бўлди.

Гап шундаки, ҳозир, айниқса Рамазон ойида эканмиз, ҳамманинг кўзи Қуддусга қараган. Чунки Рамазон билан яҳудийларнинг иддао қилган ҳайити ҳам тўғри келмоқда. Уларнинг иттифоқлар, келишувлар, тавсиялар ва мажбуриятлар асосида тузилган миллатчи ҳукумати остида вазиятнинг портлаш эҳтимоли ортмоқда. Бу мажбуриятларнинг бир қисми Қуддус ва Ақсо масжиди билан боғлиқ бўлиб, ҳукумат ўзининг айни режаларида жиддий. Мана Нетаньяху, икки давлат ечимини сиёсий жиҳатдан йўққа чиқарадиган ҳар қандай чора-тадбирларни тақиқлаш учун Америка томонидан қилинаётган талабларга зоҳирда ижобий жавоб бераётгандек кўриняпти. Бироқ, аслида, татбиқ қилиш вақти келди, деб ҳисоблаган ўз сиёсатларини муборак заминда амалга ошириш пайида юрибди. Бунга далиллар кўп. Жумладан бир неча кун олдин Ғарбий Соҳилда 10 мингта аҳоли пунктларини қуриш лойиҳаси тасдиқланди ва бу охирги далил эмас. Бундан ташқари, яҳудий вужудида ички кризиснинг тобора мураккаблашаётгани сабабли Нетаньяху билан ҳукуматнинг кризисдан қочиб, Соҳил ва Қуддусда вазиятни мураккаблаштиришга ўтиши эҳтимоли бор. Шу сабабдан бу конференция яҳудий вужуди ортиқча қайноқ вазият яратмаслиги учун унга жуда хижолатчилик ва хорлик билан «босим» сифатида ўтказилмоқда.

Буни Сисий билан Абдуллоҳнинг баёнотларида ва яҳудий вужудидан илтимос қилишларида яққол кўриш мумкин. Яъни улар вазиятни ортиқча кескинлашишига, Соҳил ва Қуддусдаги ҳолатнинг мураккаблашишига, Ақсо масжидидаги муҳитни ўзгаришига йўл қўймасликни ҳамда икки давлат ечимига мувофиқ тинчлик истиқболларини йўққа чиқармасликни мана шу жирканч вужуддан илтижо қилишди. Чунки икки давлат ечими бу режимларнинг фикрича, можарони бартараф этиш ва Фаластин масаласини йўқ қилиш, яҳудий вужудини ва унинг чирик тахтини иложи борича узоқ вақт сақлаб туриш учун энг муносиб ечимдир. Шунингдек, улар ўзларини яҳудий вужуди содир этаётган қилмишлар олдида жим турмай ҳаракат қилаётгандек кўрсатиш билан мусулмон юртларидаги жамоатчилик фикрини алдашга уринишяпти. Лекин, бу нарса очилиб, ҳатто содда одамларга ҳам маълум бўлиб бўлди.

Конференция ҳомийси бўлмиш Миср режими ўйнаётган ролнинг асл моҳияти:

Миср режимининг минтақадаги ролига, хусусан, Фаластин масаласидаги ролига андак назар солишнинг ўзи унинг тил бириктирув ва малайликдан иборат роллигини ошкор этади. Унинг хатти-ҳаракатларига бир оз чуқурроқ қаралса, бу том маънода хавфли ва ёмон ниятли роль эканини билиш қийин эмас. Чунки Миср режими минтақада оғир вазнга ва ўзининг режалаштирган мақсадларига эга. У минтақада маълум сиёсий нуфузи ва Фаластин масаласига кучли таъсири бор бўлган юртни бошқармоқда. Бу режимнинг муборак замин билан географик жиҳатдан бевосита боғлиқлиги мавжуд ҳамда Ғазо секторидаги фракцияларга катта таъсири бор. Масалан, бир неча кун олдин вазиятни биргаликда ўрганиш ва разведка хизмати ва раҳбарлари билан ҳаракатни мувофиқлаштириш мақсадида фракцияларни Қоҳирага чақирди. Ғазо учун жон томири ҳисобланган Рафаҳ ўтиш пунктини назорат қилаётган ҳам, яҳудий вужуди билан тўхтатмасдан мустаҳкам алоқа ўрнатаётган ҳам мана шу Миср режимидир. Ҳатто у Қуддусни қўллаб-қувватлаш конференцияси билан бир вақтда, ҳеч уялмасдан яҳудий вужуди билан учрашди. Учрашувда Шарқий Ўрта ер денгизидаги яҳудийлар томонидан талон-торож этилаётган суюлтирилган газ миқдорини ошириш ва уни Европага улкан миқдорда сотиш учун Мисрдаги суюлтириш станцияларига ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.

Миср режимининг мақсадларига келсак, у вазиятни назоратга олиш ва портлаб кетишига йўл қўймаслик борасида Қўшма Штатларга ихлос ва фидокорлик билан хизмат қилишга бел боғлаган. Американинг вазиятни назоратга олиши яҳудий вужудига вазиятни кескинлаштирмаслиги учун босим ўтказишдан иборат. У, шунингдек, муборак заминда босқинчи вужуднинг деярли ҳар куни шафқатсиз жиноятлар содир этишига қарамай, яҳудий вужуди жиноятларига жавобан кескинлик юзага келмаслиги учун Фаластин фракцияларига босим ўтказишдан иборат. Аммо энг хатарлиси фракцияларнинг Миср режимининг сиёсий кўрсатмалари доирасида ўз қарорларини ўзгартиришларидир… Бу фракциялар эҳтиёт бўлишлари керак бўлган энг хатарли нарса ҳисобланади. Чунки агар уларнинг қарори Миср режими қўлига ўтадиган бўлса, бу барчаларининг фаолияти музлатилади, демакдир. Зотан, ҳозир иш шунга қараб кетяпти. Агар бу юз бериб, Миср режими яҳудийларга жавоб қайтариш учун фракцияларга яшил чироқ ёқиб берадиган бўлса, бу яшил чироқ Американинг яҳудийлар ҳукуматига босим ўтказиш ёки ағдариш бўйича берадиган кўрсатмаси асосида бўлади. Шундай қилиб, демак, Мисрдаги бу жинояткор режим яҳудий вужудига қарши бўлаётган жанглар, жиҳодий операциялар ва қурбонликларни Американинг буйруғи билан яҳудийларнинг ички сиёсатига таъсир ўтказиш тарафига буриш устида ишлаяпти. Қурбонликлар Уммат ва унинг қўшинларини сафарбар қилиш орқали муборак заминни озод этиш учун бўлиш ўрнига шундай бўляпти. Бошқача ибора билан айтганда, курашни яҳудий вужуди муборак замин босқинчи бўлиб, уни йўқ қилиш керак, деган эътибордаги курашдан уларнинг амалдаги ҳукуматига қарши курашга айлантирмоқчи. Бу фракциялар эҳтиёт бўлишлари керак бўлган катта хатардир.

Хулоса: Ушбу конференция ва у ердан чиққан тавсиялар бу режимларнинг нақадар хоинлигини ва Фаластин масаласидан воз кечганликларини кўрсатиб турибди. Зотан, бу янгилик эмас, балки Араб давлатлари Лигаси тузилгандан бери давом этиб келаётган ҳолат. Масалан, 1946 йил Лиганинг биринчи йиғилиши «Иншас саммити» бўлди. «Фаластин масаласи араблар унвони» номли ушбу саммитдан яҳудийларнинг кўчиб келишини олдини олиш мақсад қилингани айтилди. Орадан икки йил ўтгач эса, мана шу режимлар олтита араб армияси мағлубиятга учраган саҳна ўйинида Фаластинни яҳудийларга топширишди! Бугун ҳам бу режимлар айни шиорларни такрорлашяпти. Аслида эса, уларнинг нияти БМТ резолюциялари ва икки давлат лойиҳаси орқали яҳудий вужудини Фаластиннинг аксар қисмига мустаҳкам жойлашдир. Улар халқаро ҳимоя, деган нарсани талаб қилиб, муборак заминни иккинчи, учинчи ва тўртинчи марта ишғол этилишини таъминлашмоқчи, ниятлари шу. Аммо бу режимлар Қуддусни қўллаб-қувватлаш шиорини ниқоб қилиб, инвесторлар ва суверен фондларга пасткашлик билан ялиниш ва улардан арзимаган пулларини олиш орқали айни ёвуз ниятларини яширолмайдилар!

Шубҳасиз, бундай конференциялар Фаластин масаласига қарши тил бириктирув бўлиб, на душманни қайтаради ва на хавфни олдини олади. Фаластиндаги вазият ҳақиқатда жуда хатарли. Фаластин аҳли Уммат ва унинг қўшинларидан нусрат сўрамоқда, шунингдек, Уммат тарихида Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканлари бўлмиш муборак заминда янада кўпроқ хорлик ва хўрлик қайд этилмасидан олдин, бундай масхарабозликка якун ясашларини ва зудлик билан ушбу тупроқни озод этиш сари ҳаракатга келишларини истамоқда.

Роя газетасининг 2023 йил 1 март чоршанба кунги 432-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here