АҚШ манфаати учун Суданда мусулмонлар қатл қилинмоқда

3407
0

АҚШ манфаати учун Суданда мусулмонлар қатл қилинмоқда

Судан пойтахти Хартумда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида юз берган қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганларнинг сони ортиб бормоқда. Бу ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Гебрейесус глобал соғлиқни сақлаш муаммолари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. Гебрейесуснинг таъкидлашича, Суданда давом этаётган можаролар туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 270 нафарга етган ва 2600 нафардан ортиқ киши яраланган. Ҳалок бўлганлар орасда БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг 3 ходими ҳам бор.

Қуролли тўқнашув генерал Абдулфаттоҳ ал-Бурхон бошчилигидаги Судан армияси билан генерал Муҳаммад Ҳамдан Дагло бошчилигидаги Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари ўртасида юз бермоқда. Қайси тараф биринчи бўлиб ўқ узгани ҳалигача номаълум. АҚШ, Россия, Миср, Саудия Арабистони, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа Иттифоқи ва Африка Иттифоқи ҳар иккала тарафни жанговар ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўз баёнотида Судандаги жангларни тўхтатиш «жуда муҳимдир» деган фикрга келганини айтди.

Изоҳ: Судандаги ўтиш даври ҳукуматини бир томондан Америка ўзига тортаётган бўлса, иккинчи томондан Европа ўзига тортмоқда. Бу тортқилаш асосан 2019 йилда Суданнинг собиқ президенти Умар ал-Башир ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг кучая бошлади.

Маълумки, Суданда 30 йил давомида Вашингтон манфаатларини ҳимоя қилиб келган Умар ал-Башир ҳокимиятдан ағдарилгач, 2019 йилнинг 21 августида Ҳарбий иттифоқ ва сиёсий партиялар ўртасида мамлакатни бошқариш бўйича “келишув” имзоланди. Бу ерда фуқаролик ҳукуматига даъват қилувчи сиёсий партиялар ва Ҳарбий иттифоқ ўртасидаги зиддиятнинг ҳақиқати шундан иборатки, бу икки тарафнинг бири мамлакатта Бтирания ҳукмронлигини гавдалантирса, иккинчиси АҚШ ҳукмронлигини гавдалантиради. 2019 йилги келишувга биноан, АҚШга малай бўлган Ҳарбий иттифоқ 21 ой давомида ҳукуматга раислик қилиши ва ундан сўнг Британияга малай бўлган сиёсий партиялар 18 ой давомида раислик қилиши керак эди. Бироқ, 2021 йил 25 октябрдаги давлат тўнтариши инглиз малайларининг ҳукуматга раислик қилишларига имконият бермади.

Аслида Судан армияси қўмондони генерал Абдулфаттоҳ ал-Бурхон ва Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари қўмондони Даклу (Ҳамидети) ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик йўқ, аксинча, уларнинг иккаласи ҳам АҚШнинг малайларидир. Балки булар мамлакатда АҚШнинг ҳукмронлигини сақлаб қолиш ва ҳукумат бошқаруви инглизларнинг қўлига ўтиб кетмаслиги учун бугун ҳам ўша эски сценарийни такрорлаб, гўё Ал Бурҳон билан Ҳамидети ўртасида можаро бордек қилиб кўрсатиш мақсадида сохта ўзаро тўқнашувларни келтириб чиқармоқда. Афсуски, бу тўқнашувларда мусулмон фарзандларининг ўлиб кетиши булар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, фақатгина хўжайинларининг манфаати рўёбга чиқса ва ўзларининг курсиларини сақлаб қолса бас.

Кўзга яққол кўриниб турган ҳақиқат шуки, Судандаги сиёсий партиялар фуқаролик ҳукуматига даъват қилар экан, шунингдек, Ҳарбий Кенгаш Америкага тобеликда давом этар экан, аҳоли учун жиддий хавф сақланиб қолаверади. Шундай экан, Судан аҳли бундай азоб-уқубатлардан қутулиш учун энг аввало, АҚШ ёки Европанинг манфаати ва ўзларининг курсиларидан бошқа дарди бўлмаган ҳукмдорлардан воз кечиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида Ислом бошқарувини барпо этиш учун фаолият қилаётган кишилар билан бирга ҳаракат қилишлари лозимдир. Халифалик давлати тикланиши билан нафақат Судандаги, балки бутун Ислом оламидаги мустамлакачи давлатларнинг нуфузини таг-томири билан қўпориб ташлайди. Ана шунда бутун инсоният ҳақиқий адолатли бошқарув қандай бўлишига яна бир бор гувоҳ бўлади.

لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلِ العَامِلُونَ

– “Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт-саодат) учун амал қилсинлар!” [37:61]

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here