Бугун Шаввол ойининг чиқиши кузатилади

1044
0

Бугун Шаввол ойининг чиқиши кузатилади

Бугун Рамазон ойининг 29 куни, аниқроғи, 20 апрел оқшомида Шаввол ойининг ҳилоли кузатилади. Ушбу кузатиш натижасида янги ҳилолни шаръий кўриш билан кўрилганлиги исботини топса, 21 апрел жума куни Рамазон ҳайити сифатида нишонланади. Янги ҳилолни шаръий кўриш билан кўрилганлиги исботини топмаса, Рамазон ойи ўттиз кун ҳисобланиб, шанба куни Рамазон ҳайити бўлади. Чунки, шариат қоидасига кўра, агар янги ой кўрилмаса, рўзани ўттиз кунга тамомлаш керак бўлади. Имом Аҳмад Муҳаммад ибн Зиёддан ривоят қилади:

Мен Абу Ҳурайра р.а.нинг шундай деганларини эшитдим, Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:

صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ، وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ، فَإِنْ غُبِيَ عَلَيْكُمْ فَعُدُّوا ثَلَاثِينَ

«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булутли бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилиб ҳисобланглар».

Туркистон сайти Шаввал кузатиш натижаларини веб-сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали хабар қилиб борамиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here