Эрон президенти “кескин” баёнот берди
Хабар: Эрон президенти Иброҳим Раисий агар (Исроил) ҳукумати мамлакатга қарши ҳаракат бошласа Тел-Aвив ва Ҳайфа шаҳарлари вайрон бўлишини айтди.
Эрон президенти армия куни муносабати билан қилган чиқишида шундай бёнот берган.
Ҳарбийларга мурожаатида давлат раҳбари Эрон армияси “яхши жиҳозланган” ва “халқ манфаатлари”га хизмат қилаётганини таъкидлади.
“Aмерика қўшинлари Яқин Шарқни имкон қадар тезроқ тарк этиши керак, чунки бу уларнинг ўз манфаатлари ва минтақа манфаатларига тўғри келади”, – деди Иброҳим Раисий.
Изоҳ: Эрон армияси қуруқлик кучлари қўмондони ҳам 2022-йил июн ойида (исроил)га таҳдид қилиб: “агар бу душман хато қиладиган бўлса, биз Тел-Авив билан Ҳайфани ер билан яксон қиламиз”, деб баёнот берган эди. Аммо, яҳуд вужуди томонидан эронлик уламолар ўлдирилиб, ҳудудлари бомбирдимон қилинса ҳам қўмондон бу ҳаракатларни “хато” сифатида қабул қилмади ва яҳуд вужуди томон лоақал битта ўқ узишга буйруқ ҳам бермади. Эрон президентининг “кескин” баёноти ҳам худди қуруқлик кучлари қўмондонининг таҳдиди каби қуруқ сўздан бошқа нарса эмас. Агар Эрон режими сўзига содиқ бўлганида мусулмонлар учун муборак замин бўлган ерни босиб олган, қуролсиз мусулмонларни ўлдираётган, муслималарни шафқатсизларча отиб ташлаётган яҳудийларни тийиб қўйиш йўлида ҳаракат қилган бўлар эди. Ҳатто бир неча йиллардан бери мусулмонлар учн муқаддас бўлган Рамазон ойида Ал-Ақсо масжидига бостириб кириб, намоз ўқиётган мусулмонларга шовқинли граната, заҳарли газ, резина ўқлар билан ҳужум қилгани учун танқид қилишдан бошқасига ярамаяпти. Жорий йилда ҳам яҳуд ҳарбийлари 4 апрел кечаси ва 5 апрел субҳида Ал-Ақсо масжидида аввалги жиноятларини такрорлади. Аммо, на Эрон ҳукумати ва на бошқа исломий юрт раҳбарлари уни тийиб қўйиш учун ҳарбийларини жалб қилиш ҳақида ўйлашмади.
Эрон президенти ва Эрон қўмондонларининг бу каби “таҳдидли баёнотлари” “похол дўқ”дан бошқа нарса эмас. Чунки Эрон режими ҳам мусулмон юртларидаги бошқа режимлар каби Умматни парчалаш ва яҳудийларни Фаластин заминида мустаҳкамлашга уринаётган мустамлакачи Ғарб қўлидаги қўғирчоқдир. Шунинг учун Эрон ва бошқа исломий юртлар раҳбарларининг қуқур пўписаларги алданмай, ҳақиқий ечим йўлида ҳаракат қилиш зарур. Бу ечим – мусулмонлар учун муборак бўлган заминдан яҳуд вужудини илдизи билан қўпориш билангина ҳал бўлади, бошқа йўл билан ҳал бўлмайди. Бу иш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш билангина амалга ошади.
Абдураҳмон Одилов